← Назад
Решение #2863786 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Фукаролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 577 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 544 | — | code_article | |
| аролик кодекс | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12709-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
судья О.С.Асатов
2025 йил 24 октябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар ++++++++++++нинг жавобгар
«++++++++++++» нодавлат таълим муассасасига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни (тарафлар вакилларининг иштирокисиз), Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
++++++++++++ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «++++++++++++»
нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 2025
йил 22 февралда тузилган ижара шартномаси бўйича юзага келган 54 475 152 сўм
ижара ҳақи сифатида ҳисобланган асосий қарзни ҳамда шартноманинг 9.2-бандига
асосан тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 4 826 249 сўм пеняни
ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгардан суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни ишдаги мавжуд хужжатлар асосида
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, 2025 йил 22 февралда даъвогар (Ижарага берувчи), ва Жавобгар
(Ижарага олувчи) ўртасида ++++++++++++++ жамоат саломатлиги техникумининг
балансида бўлган ++++++++++++ 774,7 кв.м бўлган ижара объектини 36 ой
муддатгача ижарага бериш тўғрисида тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур ижара шартномасига кўра, (Ижарага берувчи) (Ижарага олувчи) га
вақтинча фойдаланиш учун ++++++++++ бўлган ижара объектини ижарага бериши,
Ижарага олувчи ушбу ижара объектини қабул қилиб олиши ва белгиланган ижара
тўловини ижарага берувчига тўлаши лозимлиги қайд этилган.
Мазкур ижара шартномасининг 2.5-бандига биноан объект ижарага олувчига
36 ой муддатга берилган.
Шартноманинг 3.4-бандида “Объект”ни қайтариш ва қабул қилиш
далолатномаси тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ва
тарафларнинг мухрлари билан тасдиқланган пайтдан бошлаб “Объект” қайтарилган
ёки қабул қилиб олинган деб ҳисобланиши қайд этилган.
Ушбу объектлар тегишли тартибда топшириш қабул қилиш далолатномаси
тузилиб, ушбу “Объект” ижарага олувчи”- жавобгарга топширилиб объект қабул
қилиб олинган.
Шартноманинг 7.1-бандида “Ижарага олувчи”, шартномада кўрсатилган
объектдан фойдаланганлиги учун ижарага берувчига Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокими)нинг шу
йил учун “Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг
кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ хисобланган
шартнома қўшимча келишувининг 2-иловасида белгиланган муддат ва миқдорда
ижарага берувчининг транзит хисобрақамига 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Аммо, “Ижарага олувчи» томонидан шартномасининг талаблари
бажарилмасдан, объектдан фойдаланганлиги учун ижара хақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Оқибатда ушбу ижара шартномаси бўйича 2025 йил 28 август холатига
54 475 152 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда
кўйиладиган бошка талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу
кодекснинг 577-моддасида бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара
ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк
ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
Мазкур кодекснинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада
белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда
ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб
ҳисобланади. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча молмулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун алоҳида-алоҳида
ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади: вақти-вақти билан ёки бир йўла
тўланадиган қатъий суммада белгиланган тўловлар тариқасида; ижарага олинган
мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулот, мевалар ёки
даромадларнинг белгиланган улуши тариқасида; ижарага олувчи томонидан
кўрсатиладиган маълум хизматлар тариқасида; ижарага олувчи томонидан ижарага
берувчига шартномада келишилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш
тариқасида; ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада
келишилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқасида. Тарафлар
мулк ижараси шартномасида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ушбу
модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳақ шаклларини аралаш амалга
оширишни ёки ҳақ тўлашнинг бошқа шаклларини назарда тутишлари мумкин.
Суд мажлиси мухокамасига қадар, жавобгар томонидан даъво талабидаги
54 475 152 сўм асосий қарзни тўлаб берганлигини ёхуд даъво талабини инкор
этувчи бошқа далилларни судга тақдим этмади.
Шу сабабли, даъво талабининг 54 475 152 сўм асосий қарзни ундириш талаби
асосли.
Шунингдек тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 9.2-бандига
мувофиқ, Ижарага олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада
бажармаган тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган ижара тўловини
ўз муддатида ва миқдорда тўламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан шартноманинг 9.2-бандига биноан тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун 4 826 249 сўм пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири хисобланади. Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиш
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларин ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойкани адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 326-моддасига кура суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд талаб қилинган пеня миқдорини 965 250 сўмга қадар камайтириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 965 250 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг
зиммасига юклашнилозим топди.
Қайд этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
535, 544-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ++++++++++++ фойдасига жавобгар «++++++++++++» нодавлат
таълим муассасасидан 54 475 152 сўм асосий қарз, 965 250 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«++++++++++++» нодавлат таълим муассасасидан Республика бюджетига
1 186 028 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов