Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2503/5433 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHOVOT OQ KOL QORAMOL
Source ID 11ea3a98-c842-419a-ac78-3ff6daf6ff53 Claim ID PDF Hash c2d5b60deb8f6534... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
нингProtected 82-моддаси нингProtected 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5461-сонли иқтисодий иш судья:Ў.Мадрохимов Protected by РЕСПУБЛИКАСИ PDF Anti-Copy Free ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Upgrade toҲАЛ Pro Version to Remove the Watermark) Шовот тумани 2025 йил 24 октябрь Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ў.Мадрохимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Шовот тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили И.Ражабов (ишончнома билан) иштирокида, Шовот туман солиқ инспекцияси инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шовот тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб byасосан PDF Anti-Copy Free юритилади)нингProtected 82-моддасига солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқto Pro органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон (Upgrade Version to Remove the Watermark) шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган. Аммо шундай бўлса-да, жавобгар томонидан белгиланган муддатда аризада кўрсатилган солиқ ҳисоботи (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи бугунги кунга қадар солиқ органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд Protected by PDF Anti-Copy Free қ а р о р қ и л д и: (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Шовот тумани солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. "SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. "SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ў.Мадрохимов