Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2035 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SPETS TE NIK T SHKENT Ответчик / Подсудимый U T R- EK N
Source ID 32116c68-60af-45f3-ab4e-79efa410342e Claim ID PDF Hash 16a617dedf3dfa2f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Суд ФКнинг 326-моддаси Суд ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2035-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 24 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили А.Хайдаров (2025 йил 14-июль кунги 26-сонли ордер асосида), жавобгар вакили М.Аллабердиев (раҳбар) иштирокида, даъвогар “SPETS TE NIK T SHKENT” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг жавобгар “ U T R- EK N” масъулияти чекланган жамиятидан 366 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “SPETS TE NIK T SHKENT” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бундан буён даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ U T R- EK N” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 366 000 000 сўм асосий қарз ва 100 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 6 апрель куни STT-28.04-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган “DJNGFENG” маркали самосвал махсус техникасини етказиб бериш, жавобгар эса қабул қилиб ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 7 февралда 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Қўшимча келишувга асосан жавобгар томонидан қарздорлик 2022 йил 8 август кунига қадар тўлаш мажбурияти белгиленген. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан 366 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм жарима ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили 366 000 000 сўм асосий қарзи тўланмаганлигини, ушбу қарздорликни 3 ой ичида тўлаб беришини билдириб, иқтисодий ҳолати ночорлиги сабабли жарима миқдорини камайтиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Тарафлар ўртасидаги шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга “DJNGFENG” маркали самосвал махсус техникаси сотилганлиги, жавобгар томонидан 366 000 000 сўм қарзи тўлаб берилмаганлиги ишдаги шартнома, ишончнома, далолатнома, 2021 йил 8 апрель кунги техникани топшириш-қабул қилиш далолатномаси, тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз қолдирилган. Шу боис суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 366 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини тӯлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз 629 кунга кечиктирганлиги учун 100 000 000 сӯм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ФКнинг 326-моддасига асосан пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсирини, даъвогар қарзни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмасдан пеня миқдорининг ўсишига йўл қўйганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни, 15 000 000 сўм жарима ундиришни лозим топди. Шу боис, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 366 000 000 сўм асосий қарз асосий қарз, 15 000 000 сўм жарима, 9 320 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ U T R- EK N” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “SPETS TE NIK T SHKENT” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг фойдасига 366 000 000 сўм асосий қарз асосий қарз, 15 000 000 сўм жарима, 9 320 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “ U T R- EK N” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев