← Назад
Решение #2864056 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1475-сонли иқтисодий иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 24 октябрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот”
акциядорлик жамияти жавобгар Фориш туман йўллардан фойдаланиш
корхонасидан 10 465 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, Фориш туман прокурори ёрдамчиси Н.Тўйчиев, даъвогар вакили
Б.Жўраев (2025 йил 30 январдаги 31-01-17/18-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-даъвогар
деб юритилади) ва Фориш туман йўллардан фойдаланиш корхонаси (кейинги
ўринларда-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 18 январда 131330111сонли “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
тўғрисида”ги шартнома тузилган.
Даъво аризасида жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
2025 йил 30 сентябрь ҳолатига 10 465 200 сўм қарздорлик вужудга келганлиги
ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 10 465 200 сўм асосий қарзни ундириш сўралган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан ишга Фориш туман
иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Фориш туман ғазначилик бўлинмаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, Фориш туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Фориш
туман ғазначилик бўлинмаси судга келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,
170-моддаларига асосан суд муҳокамасини жавобгар, Фориш туман иқтисодиёт
ва молия бўлими ҳамда Фориш туман ғазначилик бўлинмаси иштирокисиз
кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18
январда 131330111-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи газ тармоқлари орқали
Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш,
Истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
табиий газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси
ҳисоб-китоби қилинган ва 2025 йил 30 сентябрь ойи ҳолатида жавобгарнинг
истеъмол қилган табиий газдан муддати ўтган қарздорлиги 10 465 200 сўмни
ташкил этган. Жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Фориш туман иқтисодиёт ва молия бошқармаси судга маълумотнома
тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар маҳаллий
бюджетдан молиялаштирилмаганлигини маълум қилган.
Фориш туман ғазначилик бўлинмаси судга маълумотнома тақдим этиб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлигини маълум қилган.
Суд, жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўланмаганлигини инобатга
олиб, даъвонинг асосий қарздорликни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 465 200 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Фориш туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 10 465 200 сўм асосий
қарз ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Фориш туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов