Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/1751 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 463a3423-deff-4492-ad5f-56b93dc3c596 Claim ID PDF Hash e8f25f81e557541b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 24 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар «ХХХ» хусусий корхонасининг жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан 682 248 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар «ХХХ» хусусий корхонасининг суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 682 248 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва ўзларининг фикрларини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонунининг 141-модасига кўра, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади, қонуннинг 144-модасига мувофиқ, тугатиш бошқарувчиси қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этиш, қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйиш, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 майдаги 4-1504-2502/8145-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «ХХХ» хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Ушбу суд ҳал қилув қарори билан «ХХХ» хусусий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчи А.Абдураззоқов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси даъвогарга нисбатан банкротлик ишини юритиш давомида тарафлар ўртасида 04.12.2023 йил тузилган 41-сонли шартномага кўра даъвогар жавобгарга 2023 йил 07 декабр кунги 41-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 682 248 000 сўмлик махсулот етказиб берилган, лекин жавобгар томонидан пул маблағлари тўлаб берилмаган, натийжада қарздорлик вужудга келган ва уни ундиришни сўраган. Чунки иш ҳужжатларида «ХХХ» хусусий корхонаси томонидан «ХХХ» фермер хўжалигига 2023 йил 07 декабр кунги 41-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 682 248 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги аниқланган. Лекин, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 январь куни тузилган солиштирма далолатнома(акт сверка)ларга асосан жавобгарнинг қарздорлиги йўқлиги кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, даъво талаблари даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Даъвогар иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажатини тўлаган. Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 13 644 960 сўм давлат божи ундирмасликни ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ