← Назад
Решение #2864146 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 24 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХнинг раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар
«ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан ижара шартномаси бўйича
ҳисобланган 21 542 913,21 сўм ижара тўловини ҳамда муддатини ўтказиб
юборганлиги учун 1 772 674 сўм пеняни ундиришни сўраган даъво аризасига
асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (бундан буён матнда – даъвогар) жавобгар «ХХХ» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан ижара шартномаси
бўйича ҳисобланган 21 542 913,21 сўм ижара тўловини ҳамда муддатини
ўтказиб юборганлиги учун 1 772 674 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга
тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128 ва
170-моддаларига мувофиқ унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК) нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари давлат кўчмас мулкини
ижарага бериш шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
27 июнда 666333/123-24-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш
шартномаси ва 2025 йил 11 августда 350925226015-сонли қўшимча келишув
тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан жавобгарга Беруний тумани,
“Жайхун” МФЙ, Қурувчилар кўчаси рақамсиз уй манзилидаги бўш турган
умумий майдони 386,2 кв.м бўлган объектни ижарага бериш, жавобгар эса
2
фойдаланилган объект учун шартномада кўрсатилган вақтда ва миқдорда
ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 660-сон қарорига илова ҳисобланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” ги Низом (бундан буён матнда – Низом) нинг
68-бандида ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат
мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятларнинг
лозим даражада бажарилишини назорат қилиб бориши белгиланган.
Мазкур Низом 55-бандининг иккинчи хатбошиси ва тарафлар
ўртасидаги тузилган шартноманинг 5.2 ва 7.1 бандларига асосан, ижара
тўлови ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда навбатдаги давр
(чорак ёки ой) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади
деб белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг зиммасига олган мажбуриятларини
лозим даражада бажарилиши назорат қилинганида унинг ижара тўловидан
21 542 913,21 сўм қарзи борлиги аниқланган.
Ушбу қарздорликни тўлашни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талаб хати у томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, қўшимча келишув ва бошқа да
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Шу боис, суд даъвогарнинг 21 542 913,21 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1 772 674 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисоб-китоб
қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, шартноманинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини ўз
муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
пеня ундириш талабини 350 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва
олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 466 311,74 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
4
суд
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХнинг
фойдасига 21 542 913,21 сўм ижара тўлови, 350 000 сўм пеня ҳамда 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 466 311,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
ХХХ