← Назад
Решение #2864405 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12535-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 октябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар ++++++++++++нинг
жавобгар «++++++++++++» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, даъвогарнинг вакили ++++++++ (ишончномага асосан)нинг
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги
170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва
монопол турдаги махсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
311-бандида биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, биржа савдоларига қўйиш йўли
билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол махсулотлар
хажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
сотиш тақиқланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 2025 йил 22
февралда тасдиқланган “Техник чигит, пахта мойи, шрот ва шелуха
махсулотларини Республика товар-хом ашё биржасида сотилишини таъминлаш
хамда ушбу махсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилишини
олдини олиш юзасидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси”да
Солиқ қўмитасига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда пахта
тўқимачилик кластер ва ёғ-мой корхоналари томонидан махсулотларни тўғридантўғри шартномалар орқали сотиб юбориш ҳолатларини аниқлаш топшириғи
берилган.
Солиқ қўмитаси томонидан 2025 йил январ-март ойларида пахта
тўқимачилик кластер ва ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган
махсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юбориш ҳолатлари
бўйича тақдим қилинган махсулотлар ++++++++++++ (матнда кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) томонидан ўрганилганда, «++++++++++++» МЧЖга
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2025 йилнинг март
ойида жами 1 та ҳолатда 12 820 литр пахта ёғини хамда 2025 йилнинг феврал
ойида 1 та ҳолатда 100 тонна техник чигит махсулотларини биржа савдолари
орқали сотмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилганлиги маълум
бўлган.
Бу ҳолатлар бўйича рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар
ҳуқуқларини химоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқувчи махсус комиссия томонидан 2025
йил 26 июнда 01-13-2025/71-сонли иш қўзғатилган.
Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни
кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия томонидан 2025 йил 3 июлда қабул
қилинган 01-13-2025/71-сонли қарорига асосан:
2
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида
юқори ликвидли ва монопол турдаги махсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 311-бандида талаблари бузилган деб топилган;
Жавобгарга Низомнинг 311-бандига биноан олинган 6 392 946 сўм
миқдоридаги асоссиз равишда олинган даромадни даъвогарга қайтариш ва
келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик;
Жавобгарга 2025 йил феврал, март ойларида пахта ёғи махсулотини
реализация қилишда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги
Қонуннинг 29-моддасида белгиланган талабларни бузиш ҳолатлари бўйича
Қонуннинг 42-моддаси 1-қисми 5-бандига асосан 11 448 963 сўм миқдоридаги
молиявий жаримани тўлаш тавсия этилган.
Жавобгар даъвогарнинг махсус комиссиясининг кўрсатмасига муносабат
билдирмаган ёхуд кўрсатма талабларини ҳам бажармаганлиги баён этилиб,
жавобгардан қонунбузарлик натижасида олинган 97 071 850 сўм асоссиз
даромадни ундиришни ва унга нисбатан 11 448 963 сўм молиявий жаримани
қўллашни ва уни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги
ҳолатларни таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгардан суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган
“Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги махсулотларни сотиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 311-бандида биржа савдоларида рақобатни
чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан,
биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва
(ёки) монопол махсулотлар хажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридантўғри шартномалар бўйича сотиш тақиқланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томониан 2025 йил 22
февралда тасдиқланган “Техник чигит, пахта мойи, шрот ва шелуха
махсулотларини Республика товар-хом ашё биржасида сотилишини таъминлаш
хамда ушбу махсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилишини
олдини олиш юзасидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси”да
Солиқ қўмитасига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда пахта
тўқимачилик кластер ва ёғ-мой корхоналари томонидан махсулотларни тўғридан-
3
тўғри шартномалар орқали сотиб юбориш ҳолатларини аниқлаш топшириғи
берилган.
Солиқ қўмитаси томонидан 2025 йил январ-март ойларида пахта
тўқимачилик кластер ва ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган
махсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юбориш ҳолатлари
бўйича тақдим қилинган махсулотлар даъвогар томонидан ўрганилганда,
жавобгар 2025 йилнинг март ойида жами 1 та ҳолатда 12 820 литр пахта ёғини
хамда 2025 йилнинг феврал ойида 1 та ҳолатда 100 тонна техник чигит
махсулотларини биржа савдолари орқали сотиш ўрнига тўғридан-тўғри
шартномалар орқали сотганлиги маълум бўлган.
Ўрганишда жавобгар бу қонунбузилиш холатлари натижасида 6 392 946
сўм даромад олганлиги аниқланган.
Бу ҳолатлар бўйича рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар
ҳуқуқларини химоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқувчи махсус комиссия томнидан 2025 йил
26 июнда 01-13-2025/71-сонли иш қўзғатилган.
Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни
кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия томонидан 2025 йил 3 июлда қабул
қилинган 01-13-2025/71-сонли қарорига асосан:
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида
юқори ликвидли ва монопол турдаги махсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 311-бандида талаблари бузилган деб топилган;
Жавобгарга Низомнинг 311-бандиа биноан олинган 6 392 946 сўм
миқдоридаги асоссиз равишда олинган даромадни даъвогарга қайтариш ва
келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик;
Жавобгарга 11 448 963 сўм молиявий жаримани ихтиёрий равишда
тўланмаган тақдирда иқтисодий судга даъво аризаси киритиш чораларини кўриши
қайд этилган.
Бундан кўринадики, жавобгар биржа савдолари орқали сотилиши лозим
бўлган ликвидли товарларни биржа савдоларига чиқармасдан, тўғридан-тўғри
шартнома асосида сотишда ифодаланган ҳаракатлари орқали юқрида қайд
этилган қонунчилик талабларини бузган.
Демак, жавобгар пахта ёғини ва чигит махсулотларини товар хом-ашё
биржаси орқали сотиш чорасини кўрмаганлиги боис, қонунбузарлик натижасида
6 392 946 сўм асоссиз даромад олган. Шу боис, даъво аризасининг жавобгардан
6 392 946 сўм асоссиз даромадни ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
Суд жавобгарга нисбатан 11 448 963 сўм молиявий жарима қўллаш ва уни
ундириш талабини муҳокама қилиб, бу талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобот тўғрисида”ги Қонуннинг
42-моддасининг биринчи қисми 5-бандига кўра, рақобат тўғрисидаги қонунчилик
талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун савдоларнинг хўжалик
юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига давлат харидлари доирасидаги
корпаратив
буюртмачиларга,
электрон
савдолар
операторларига,
ташкилотчиларга
савдолар
предмети
бошланғич
нархининг
3 фоизи миқдорида жарималар солишга сабаб бўлиши қайд этилган.
4
Кейинчалик кўрсатма талаблари бажарилган бўлса-да, бу ҳолатлар жарима
қўллаш талабини қаноатлантиришни рад этишга асос бўлмайди. Зеро,
қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлигининг ўзи жарима қўллашга асос
бўлади.
Қайд этилганларга асосан суд, жарима қўллаш талабини қаноатлантириб,
жавобгарга нисбатан 11 448 963 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда уни
даъвогарнинг фойдасига ундиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун талабига биноан, хуқуқий таъсир
чорасини қўллаш талаби бўйича давлат божи ундирмасликни бироқ, жаримани
ундириш талаби бўйича мулкий тусдаги ҳисоблаш ставкаси бўйича жавобгардан
Республика бюджетига давлат божини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 72, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ
Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар ++++++++++++нинг жавобгар «++++++++++++» МЧЖга нисбатан
берган
даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «++++++++++++» МЧЖдан ++++++++++++нинг фойдасига
қонунбузарлик натижасида олинган 6 392 946 сўм асоссиз олинган даромад
ундирилсин.
Жавобгар «++++++++++++» МЧЖга нисбатан 11 448 963 сўм молиявий
жарима қўлланилсин ҳамда ушбу 11 448 963 сўм молиявий жарима даъвогар
++++++++++++ фойдасига ундирилсин.
Жавобгар «++++++++++++» МЧЖдан ++++++++++++ фойдасига 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар
«++++++++++++»
МЧЖдан
Республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести)
беришга ҳақли.
Судья
О.С.Асатов