← Назад
Решение #2864611 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/674-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 24 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ, учинчи
шахс ХХ (2025 йил 23 октябрь кунги ЖЕ/12-09/147-сонли ишончномага
асосан), учинчи шахс ХХ (2025 йил 24 октябрь кунги 01-35/31-01-35/626сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХ даъвогар ХХнинг манфаатида
жавобгар ХХ ҳисобидан 2.720.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
2.720.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ХХ ва ХХ ва ХХ жалб қилинган.
ХХ ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли, суд суд муҳокамасини ХХ вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогар ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда (тилхат орқали)
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади, ариза
юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 128, 170-моддаларига асосан даъвогар ва жавобгар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Бироқ, 2025 йил 17 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар
вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган
важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган ХХ даъвогарнинг даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс ХХ даъвогарнинг даъво талабларига
эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ХХ судга маълумотнома
тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 март кунги тузилган 7-сонли
олди-сотди шартномаси ХХдан рўйҳатдан ўтмаганлигини билдириб, қарор
қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
15.03.2023 йилда 7-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда
Шартнома деб юритилади) имзоланган.
Ушбу
шартномага
асосан
даъвогар
томонидан
18.03.2023
йилдаги
7-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2.720.000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган ва жавобгар томонидан етказиб берилган
маҳсулотларни қабул қилиб олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни
амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
2.720.000 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогарнинг жавобгарга
юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Шу боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 2.720.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
ХХ бўлимининг маълумотномасида, тарафлар ўртасидаги олди-сотди
шартномаси ХХ бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда тарафлар шартнома тузишда “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)да
белгиланган талабларга риоя қилмаган.
Мазкур Қонун нормаларига мувофиқ, жавобгар харид қилиш
тартиб-таомилларига риоя қилмаган ҳолда, электрон дўкон, тендер, энг яхши
таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион каби харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини
ўтказилишини таъминламасдан, даъвогар билан тўғридан-тўғри шартнома
тузган.
ФК 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Харид қилиш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳолда, яъни,
электрон дўкон, тендер, энг яхши таклифларни танлаш, бошланғич нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби харид қилиш тартибтаомилларини амалга оширмасдан, даъвогар билан тўғридан-тўғри шартнома
тузилган тақдирда, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016
йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 4-банди биринчи
хатбошисида, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат
электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Чунки, тарафлардан бири бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли
тўғридан-тўғри тарафлар ўртасида шартнома тузилиши Қонун талабларига
зид ҳисобланади.
Шу сабабли тарафлар ўртасидаги шартнома ўз ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланади.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақиқий бўлмаган битим
унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асоссиз
деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво рад этилсин.
Почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов