← Назад
Решение #2864645 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нингProtected | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5461-сонли иқтисодий иш
судья:Ў.Мадрохимов
Protected
by РЕСПУБЛИКАСИ
PDF Anti-Copy
Free
ЎЗБЕКИСТОН
НОМИДАН
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade toҲАЛ
Pro Version
to Remove
the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 24 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ў.Мадрохимов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи Шовот тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "SHOVOT OQ KOL
QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили
И.Ражабов (ишончнома билан) иштирокида, Шовот туман солиқ инспекцияси
инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шовот тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, "SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган
камчиликлар
бартараф
этилмаганлигини
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган бўлсада,
бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва
220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий
этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари
доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат
натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ
ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
byасосан
PDF Anti-Copy
Free
юритилади)нингProtected
82-моддасига
солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги
солиқto Pro
органига
белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон
(Upgrade
Version to
Remove the Watermark)
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни
электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар
ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида
тақдим этади.
СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб
қўйилган.
Аммо шундай бўлса-да, жавобгар томонидан белгиланган муддатда
аризада кўрсатилган солиқ ҳисоботи (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб
юритилади) ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи бугунги кунга қадар солиқ
органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб,
уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда,
иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб,
суд
Protected by PDF Anti-Copy Free
қ а р о р қ и л д и:
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
"SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар
тўхтатиб қўйилсин.
"SHOVOT OQ KOL QORAMOL" масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ў.Мадрохимов