Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12840 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c82813cc-0f45-46b7-a69f-7316fab4fd27 Claim ID PDF Hash 1dd4f854f3de0dee... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12840-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 24 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ++++++++++++нинг даъвогар «++++++++++++» АТБнинг манфаатида, жавобгар «++++++++++++» фермер хўжалигига нисбатан берган 34 931 000 сўм кредит асосий қарзи ва 182 000 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, Жиззах шахар прокурорининг ёрдамчиси ++++++, даъвогар «++++++++++++» АТБнинг вакили +++++++ (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: ++++++++++++ «++++++++++++» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «++++++++++++» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га кредит шартномаси бўйича 530 360 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида кредит қарзидан 34 931 000 сўм ва фоизидан қарзи 182 000 сўмни ташкил этиши, жавобгарнинг ер майдонларида пахта хом ашёси мавжуд эмаслиги ва ушбу қарзларни тўлаш имконияти йўқлиги, шунингдек жавобгар ҳам тушунтириш хати орқали ушбу қарзларни тўлаш имконияти йўқлигини маълум қилганлигини, кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлигини баён қилиб, қарздордан банк фойдасига 34 931 000 сўм кредитнинг асосий қарзини ва 182 000 сўм кредит фоизидан бўлган қарзини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгарнинг шу кунга қадар кредитнинг асосий қарзини ва фоиз қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурорнинрг ёрдамчиси даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Банк) билан «Жавобгар» (Қарз олувчи) ўртасида кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 2024 йил пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштирш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив хосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида ўтказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 530 360 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартнмоасининг 3.2.9-бандига асосан қарздор томонидан етиштириладиган ҳосил (пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатидан олдин қайтариш бўйича ваколатли судга даъво аризаси киритишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк томонидан Қарз олувчига 34 931 000 сўм кредит маблағи ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит фоизини қайтармаган. Даъвогар жавобгарнинг кредит қарзларидан бўлган асосий ва фоиз қарзларининг тўланмаганлиги ҳақида судга маълумотнома тақдим этди. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 3 Мазкур ҳолатда суд, ишдаги ҳужжатлар орқали даъвогарнинг даъво талаблари ўз исботини топганлигини, қарздорнинг банкдан бўлган кредитнинг асосий қарзи 34 930 993 сўм эканлигини ва фоиз қарзи 182 000 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳолатда, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Қайд этилганларга мувофиқ, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит асосий қарзи ва фоизларини ундиришни лозим топди. Жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харжати ва Республика бюджетига 702 260 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «++++++++++++» фермер хўжалигидан АТБ “Агро банк” фойдасига 34 930 993 сўм кредитнинг асосий қарзи ва 182 000 сўм кредит фоизидан бўлган қарзи ундирилсин. Жавобгар «++++++++++++» фермер хўжалигидан: - даъвогар «++++++++++++» АТБ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 702 260 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов