← Назад
Решение #2864866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 129 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иш
судья ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси
*****нинг котибалигида, ***** прокуратурасининг даъвогар “Агробанк” АТБ
манфаатида жавобгар “****” фермер хўжалигига нисбатан берган жавобгардан жами
59 948 108 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни прокуратура вакили ****, даъвогар вакили ****
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
****** прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “****”
АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 59 637 665 сўм кредит асосий
қарзи ва 310 443 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари, жами 59 948 108 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит пахта хом ашёси
етиштириш учун ажратилганлигини, кредитни қайтариш муддати 2025 йил 1 апрель
этиб белгиланганлигини, жавобгар бизнес режа кўрсаткичларини бажармаганлигини,
кредит қарздорлиги суд мажлисига қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва судга бугунги кун ҳолатидаги
кредит қарздорлиги тўғрисида маълумотномани, жавобгарнинг кредит
ҳисобварақлари айланмалари кўчирмасини тақдим қилди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг судга маълум бўлган
охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Бироқ ажрим “қабул
қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан Ишда иштирок этувчи шахслар
иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт.
Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум
бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки
яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатма ва тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 25 январда 08F/ gr b nk- 5063/24-сонли кредит шартномаси (кейини ўринларда шартнома деб
юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга пахта хом ашёси
етиштириш учун бўнак тариқасида 2025 йил 1 апрелгача бўлган муддатга, 10 %
устама тўлаш шарти билан, 368 222 400 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш,
жавобгар эса шартномада белгиланган муддатда кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Жавобгарга шартнома бўйича 366 994
000 сўм кредит ажратилган.
Кредит Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
15 декабрдаги 680-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёсини етиштириш
харажатларини ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини
харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомга асосан
ажратилган.
Шартноманинг 3.2.9. бандига мувофиқ, қарздор томонидан етиштирилган ҳосил
(пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда, банк ажратилган кредит
қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан олдин
қайтариш бўйича ваколатли иқтисодий судларга даъво аризаси киритади.
Даъвогар томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра,
жавобгарнинг кредитни қайтаришга етадиган миқдордаги пахта хом ашёси мавжуд
эмас.
Давогар томонидан юборилган талабнома бўйича жавобгар томонидан
молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмаган ва талабнома эътиборсиз
қолдирилган, яъни жавобгар кредитнинг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан
шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган.
Шартноманинг 3.2.9. бандига мувофиқ, қарздор томонидан етиштирилган ҳосил
кредит қарздорлигини қоплаш учун етарли бўлмаганда, бизнес-режа кўрсатгичлари
кредит ажратилгандан бошлаб 6 ой ичида бажарилмаганда, қарз олувчининг
молиявий аҳволи ёмонлашиб, унинг пул маблағлари оқими кредитни сўндириш учун
етарли бўлмай қолганда, банк кредитни муддатидан олдин қайтариш чораларини
кўришга ҳақлидир.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра,
кредит қарздорлиги бўйича бугунги кунга қадар қисман тўлов амалга оширилган.
ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини
таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган
вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, 2024 йил 24
октябрь кунги ҳолатга асосий қарз бўйича 59 667 665 сўм, фоиз бўйича 8 800 000 сўм
қарздорлик мавжуд.
Мазкур ҳолда, суд даъвогарнинг жавобгардан 59 667 665 сўм кредит асосий
қарзи ва 310 443 сўм ҳисобланган фоиз тўловларини ундириш тўғрисидаги
талабларини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 1 198 962,16 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 735, 738, 744-моддалари,
ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “****” АТБ фойдасига
59 667 665 сўм кредит асосий қарзи, 310 443 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари ва 41
200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 198
962,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********