Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/14 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 910aae36-01e2-44c4-8244-8da2362e91c7 Claim ID PDF Hash 41e72b8b530f73de... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/14-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев Кассация инстанциясида маърузачи судья – И.Матмуратов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Гулистон шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 24 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Ж.Соипов, “R imqul t ni ti” фермер хўжалиги раҳбари Р.Шайзоков, вакили Ў.Нурматов (2025 йил 21 октябрдаги 2-сонли ишончнома), “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти вакили Э.Сулаймонов (2025 йил 17 июндаги GE-06/0617-сонли ишончнома) иштирокида, “R imqul t ni ti” фермер хўжалиги томонидан Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Боёвут туман прокуратураси “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “R imqul t ni ti” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 735 510 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Боёвут туманлараро иқтисодий суди (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади)нинг 2025 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 735 510 сўм асосий қарз ундирилган. Шунингдек, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 754 710 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили кассация шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, уни рад қилишни сўради. Прокурор суд мажлисида жавобгарнинг кассация шикоятини рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 июнда “улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳақида” шартнома тузилган. Шартнома предметига кўра, Таъминотчи (даъвогар) корхона Истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берилган электр энергияси учун 37 735 510 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни бартараф этиш юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, Боёвут туман прокуратураси даъвогар манфаатида жавобгардан ушбу қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидалари (кейинги ўринларда “Қоида” деб юритилади)нинг 76-бандига мувофиқ, бевосита «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан қарздорлик суммаси юзага келган ва жавобгар томонидан қарздорлик узилмаганлиги ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо берилиб, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги шартномага асосан жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 2 800 000 сўм олдиндан тўлов амалга оширилган бўлиб ва 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига бўлган қарздорлик 37 735 510 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2024 йил 1 октябрда тузилган солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган. Судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг суд мажлисидаги юзага келган қарздорлик суммасига билдирилган эътирози юзасидан ишга “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан мутахассис жалб этилиб, унга тарафлар ўртасида 2024 йил 10 июнда тузилган рақамсиз (666450-ҳисобрақам) электр энергияси таъминоти шартномасига асосан жавобгарга 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси (сарфи) қийматини аниқлаш мажбурияти юклатилган. “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мутахассиси томонидан берилган 2025 йил 20 октябрдаги маълумотномаси (хулосаси)да ва суд мажлисида берган тушунтиришларида жавобгар томонидан 22 204,15 кВт.с истеъмол қилинганлиги ва Қоиданинг 85-бандига кўра электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилиниб қарздорлик юзага келганлиги маълум қилинган. Қоидаларининг 85-бандида, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Ушбу Қоида талабларига таяниб даъвогар томонидан жавобгарга истеъмол қилинган 22 204,15 кВт.с + 4 кВт.с (июль) электр энергиясига 1,2 баравари миқдорида 19 204,15 кВт.с + 3 кВт.с (июль) электр энергияси қўшиб ҳисоблаб жами 40 730 517 сўм қарздорлик ҳисоблаган. Жавобгарнинг олдиндан тўлови ҳисобга олиниб, қолдиқ қарздорлиги суммаси 37 735 510 сўмни ташкил этган. Шу боис, биринчи инстанция суди юқоридагиларга асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 37 735 510 сўм электр энергияси учун қарздорлик суммасини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида ва суд мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос эмас деб ҳисоблайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ 4499-сонли қарори билан “пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланиши тартиби фақат тежовчи суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилиши”, жавобгар томонидан пудратчи корхона билан тузилган шартномага асосан суғориш технологиялари ўрнатилганлиги ва бунда электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги, ушбу ҳолатларга суд қонуний баҳо бериб, аниқлик киритиш учун бошқа ҳужжатлар талаб этиб олмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Жавобгар томонидан юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ 4499-сонли қарори асосида суғориш технологияларини ўрнатиш ишларини бажарган жавобгарнинг электр энергия харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаш бериши айнан жавобгарга жорий этилганлигини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжатлар тақдим этмади. Аксинча, жавобгарнинг суд мажлисида тақдим этилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш юзасидан мурожаати тегишли туман комиссияси томонидан кўриб чиқилиб рад этилган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг суд мажлисидаги унинг шахсий кабинетига кўра, электр энергия бўйича қарздорлиги 17 274 855,35 сўмни ташкил этиши, яъни даъво талабида кўрсатилган суммасига мос эмаслиги ҳақидаги важлари ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, даъвогар томонидан ҳисобланган қарздорлик суммаси келиб чиқиши Қоида асосида тарифнинг 1,2 баравари миқдорида ҳисобланган қарздорлик ҳисобланади. Ушбу ҳисобланган қарздорлик суммасининг асосли эканлиги “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мутахассиси маълумотномаси (хулосаси) билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу билан бирга, жавобгарнинг тақдим этилган электр энергияси бўйича шахсий кабинетида кўрсатилган қарздорлик суммаси бу истеъмолчининг турли кўрсаткичларни кузатиш ва электр энергияси учун тўловларни бошқариш имконини берувчи онлайн хизмати бўлиб ҳисобланади, бироқ тўлиқ ва якуний қарздорлик суммаси миқдорини аниқ белгиловчи ҳужжат бўла олмайди. Ваҳоланки, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган жавобгарнинг электр энергияси бўйича шахсий кабинетида қарздорлик суммаси 38 015 337,35 сўм ташкил этганлиги кўрсатилган. Қолаверса, жавобгар томонидан қарздорлик суммасини инкор этувчи бошқа бирон-бир ҳужжат тақдим этилмади ва исботлаб берилмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 377 355 сўм сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни, жавобгар томонидан тўлаб чиқилган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, кассация шикояти бўйича суд ҳужжати қабул қилинганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъатининг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2501/14-сонли иш бўйича 2025 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ижросини тиклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 297, 294, 299, 300, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “R imqul t ni ti” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2501/14-сонли иш бўйича қабул қилинган 2025 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорининг ижроси тиклансин. “R imqul t ni ti” фермер хўжалигидан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 377 355 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи /имзо// А.Сувонқулов ҳайъат аъзолари /имзо// Б.Исаков /имзо// И.Матмуратов