Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/4155 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID e8b41762-da36-4bae-8494-f9ab598029a7 Claim ID PDF Hash 41fb585c40aff013... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганл… арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4155-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 24 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан 107 407 346 сўм асосий қарз ва 13 180 630 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ш.Давронов (03.07.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Бурхонов (19.06.2025 йилдаги №2-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 107 407 346 сўм асосий қарз ва 13 180 630 сўм пеня ундиришни сўраган. Судниг 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят ғазначилиги ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага нисбатан эътирози йўқлигини маълум қилиб, пеня ундириш талабини ундиришда молиявий аҳволини инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор қарздорлик ҳужжатлар асосида тасдиқланганлиги сабабли даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида ғазначилик ва молия органлари вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2024 йил 03 январда №0006-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада бажарилмаган. Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 148 787 918 сўм қарзи ўз тасдиғини топган. Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 107 407 346 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан 13 180 630 сўм пеня ундириш сўралган. Шартномада истеъмол қилинган энергия миқдори учун тўлов муддати ўтган хар бир кун учун пеня ҳисоблаш ва тўлаш тартиби назарда тутилган, шу сабабли даъвода истеъмол қилинган энергия ҳақи тўлови кечиктирилган кунларга пеня ундириш сўралган. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида шартнома мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинган бўлсада пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабни қисман қаноатлантириб, 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 107 407 346 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 411 759,52 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан 107 407 346 сўм асосий қарз ва 13 180 630 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 107 407 346 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан Республика Бюджетига 2 411 759,52 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев