Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/5134 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38748e98-5fdf-419f-8a59-f8ce507cba72 Claim ID PDF Hash af272f3066848095... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/5134-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья –Х.Мадатов Кассация инстанциясида маьрузачи судья - М.Фаязов ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар 2025 йил 24 октябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва М.Фаязовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, даъвогар Ташқи иқтисодий фаолият “****” акциядорлик жамияти вакили **** (2025 йил 11 январдаги 049/15-сонли ишончномага асосан), жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси ****, таъсисчи **** иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ташқи иқтисодий фаолият “****” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарлар “****” масъулияти чекланган жамияти, “****” оилавий корхонаси ва “****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 504.855.696 сўм кредит қарзи, 269.828.463 сўм кредит фоизини солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ажрими устидан берилган кассация шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIYBANK” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиали ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 18 июлда 505/00121-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан қарз олувчига кредитдан фойдаланганлик учун муддатли қарз бўйича йиллик 23 фоиз тўлаш шарти билан 12 (ўн икки) ой муддатга 1.000.000.000 (бир миллиард) сўм миллий валютада айланма маблағларини тўлдириш мақсадида қўмир маҳсулотларини сотиб олиб, савдо фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ажратилган. Кредит шартномасининг 6.1-бандида, қарз олувчи кредитни имтиёзли даври тугагач, ҳар фоизларни тўлаш санасида, асосий қарз ва фоизларни тўлаш жадвалига асосланган ҳолда асосий қарзни тўлашнинг биринчи санасидан бошлаб қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар “****” оилавий корхонаси ҳамда “ALOQA HI BK” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 18 июлда Ипотека (гаров) шартномаси тузилган, унга кўра жавобгар “Қарз олувчи” “Ипотека (гаров)га олувчи”га кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “Ипотекага қўювчи” “****” оилавий корхонасига тегишли бўлган кўчмас мулкни, яъни Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Бобур МФЙ, М-39 Тошкент-Термиз автомагистрал йўли шох кўчаси, 69-сонли нотурар жой (Молхона биноси) бўлиб, нотурар жойнинг умумий майдони 860,13 квадрат метр, фойдали майдони 748,13 квадрат метр, қурилиш ости майдони 860,13 квадрат метр, фойдаланилаётган умумий ер майдони 2200,00 квадрат метр ва инвентар қиймати 42.087.801 сўмни ташкил этган нотурар жой биносини ердан доимий фойдаланиш (ерга эгалик қилиш) ҳуқуқи билан, аммо тасарруф этиш ҳуқуқисиз, шунингдек Гаровга қўювчи қўшимча жавобгар “ALOQA HI BK” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти, ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2022 йил 1 мартда берилган AAF 4144087-сонли автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига кўра тегишли бўлган, KING LONG VAN Q6600 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури микроавтобус йўловчи ташувчи, двигатель рақами 3 Z010120, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LA61BAA81KB503803, ранги бошқа, давлат рақам белгиси 25 772 ТАА бўлган автотранспорт воситасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, аммо тасарруф этиш ҳуқуқисиз гаровга қўйилган. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар “****” оилавий корхонаси ўртасида, жавобгар томонидан олинган кредит суммасига 2022 йил 18 июлда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, қўшимча жавобгар “****” оилавий корхонасининг 350.000.000 сўмлик кафиллиги олинган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарзи ва фоиз қарздорлигини вақтида тўламаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 332.782.291 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 53.142.743 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 2.047.945 сўм ҳисобланаётган муддатли кредит фоизи ва 250.000.003 сўм муддатли кредит асосий қарзини муддатидан олдин, жами 637.972.983 сўм миқдорида кредит қарздорлиги юзага келган. Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIYBANK” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “****” оилавий корхонаси ва “****” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 504.855.696 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 269.828.463 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 774.684.159 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Даъвогардан республика бюджетига 15.493.683 сўм давлат божи ундирилган. Кассация шикоятида суднинг 2025 йил 10 июлдаги ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, Палата суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан, судлов ҳайъати мазкур кассация шикоятини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили биринчи инстанция суди эрта ҳулосага келганлигини, даъво аризаси палата иштирокисиз кўриб чиқилиши сўралганлигини, жавобгар соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганлигини, жавобгар билан бир-неча маротаба медиация тартиб-таомили ўтказилганлигини, тугатиш бошқарувчиси томонидан газетага эълон берилган бўлса-да, бироқ, палата ва даъвогар бу газетага обуна бўлмаганлигини, даъво аризаси май ойида киритилганлигини, у вақти жавобгар фаолият олиб борганлигини, палата банкни хабардор қилмаганлигини, жавобгар банкрот бўлганида ҳам қарздорликни солидар тартибда бошқалардан ундириш сўралганлигини, тугатиш бошқарувчиси банкка умуман хабар бермаганлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили низо бўйича палата огоҳлантирилганлигини, банкрот деб топиш бўйича жавобгар эмас, балки, солиқ органи чиққанлигини, “****” оилавий корхонаси ҳам унга тегишли эканлигини, бу корхоналар бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини, тергов харакатлари олиб борилаётганлигини, банк қарздорликни кафилдан ундирмаганлигини, бу бўйича банкнинг ҳам жавобгарлиги борлигини, банк ўз мажбуриятларини бажармаганлигини, суд қарори билан Мажбурий ижро бюроси ундирувни мулкка қаратганлигини, ушбу қарздорликни тўлаб берганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси “****” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилганлигини, бу ҳақида тегишли тартибда даъвогарга хат юборилганлигини ва жавоб хати олинганлигини, тугатиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилиб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Аниқланишича, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 майдаги 4-1303-2502/3957-сонли ҳал қилув қарори билан “****” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисми 9-бандида, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида қарорининг 11-бандида ҳам тушунтириш берилган. ИПК 305-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятиларни (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажримни ўзгариришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан судлов ҳайъати Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 7.746.841 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПК 283, 297, 299, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” акциядорлик жамияти манфаатида берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “****” акциядорлик жамиятидан республика бюжетига 7.746.841 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ажрими қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи И.Умаров ҳайъат аъзолари С.Қувватов М.Фаязов