← Назад
Решение #2864963 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 24 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов даъвогар
“Агробанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар " MIN QURB N" ФЕРМЕР
ХЎЖАЛИГИдан 2 435 000 сўм асосий кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, " MIN QURB N"
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
2 435 000 сўм асосий кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Жумладан, иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида кредит
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-1.2-бандларига кўра, даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта
хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз
олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан
норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси (фюьчерс
шартномасига асосан пахта тўқимачилик кластерлари, элита уруғчилик
хўжаликлари ва бошқалар) томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган
уруғлик
қийматини
инобатга
олган
ҳолда
кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса олинган кредит маблағини мазкур кредит
шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни
тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, тегишли мемориал ордерга асосан
жавобгарга кредит маблағи ажратилган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасининг 3.2.5-бандида, жавобгар томонидан имтиёзли
кредит маблағларини мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган
йўналишлар бўйича мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб бориш,
шартноманинг 3.2.6-бандида банк, суғурта ташкилотлари билан биргаликда
ўтказилган мониторинг натижаларига кўра чигит (тўлиқ ёки қисман)
экилмаганлиги, ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник
тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги (кечикиши) оқибатида кутилган
ҳосилни олиш имкони йўқлиги аниқланганлиги тўғрисида тузилган
далолатномасига
асосан
кредитлашни
тўхтатиши
ва кредитлар ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириши
назарда тутилган.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.2.9-бандига кўра, даъвогар жавобгар томонидан
етиштириладиган ҳосил (пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли
бўлмаганда банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддатдан олдин қайтариш чораларини кўриш
ҳуқуқига эга.
Мониторинг ишчи гуруҳининг далолатномасига асосан, жавобгар
томонидан етиштирилган пахтадан кутилган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги,
бу эса ўз навбатида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари
бажарилмасдан ва банк томонидан берилган имтиёзли кредит суммасини
кайтаришнинг имкони мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу боис суд даъво тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан
тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан
боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар " MIN QURB N" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИдан:
- “Агробанк” АТБ фойдасига 2 435 000 сўм кредит қарздорлиги ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Жамилов