← Назад
Решение #2865188 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ра ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/1058-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья – Ж.Ачилов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – А.Сафаров
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – Н.Умаров
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Н.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Жакеев ва Л.Тошмуродовдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланиш маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “
”
акциядорлик жамиятидан 5 204 816 331 сўм ижара ҳақи ва 3 234 303 501 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 июлдаги қарори устидан
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(“
” акциядорлик жамияти манфаатида) томонидан берилган тафтиш
тартибидаги шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, жавобгар
вакиллари *** (2025 йил 03 сентябрь кунги 20-сонли ишончнома асосида) ва
*** (2025 йил 06 январь кунги 6/15-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Навоий вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “
” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади)дан 5 204 816 331
сўм ижара ҳақи ва 3 234 303 501 сўм пеня ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга низонинг
преметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сурхондарё
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
жалб этилган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан
даъвогар фойдасига 5 204 816 331 сўм ижара ҳақи ундирилган, даъво
аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
1
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 15 июлдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Палатанинг жавобгар манфаатидаги тафтиш шикоятида, Вазирлар
Маҳкамасининг 14 декабрь 2023 йилдаги 660-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида” ги
Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1-бандида Ушбу
Низомнинг амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ижарага беришнинг
ўзгача тартиби белгиланган давлат мулкларига нисбатан татбиқ этилмаслиги,
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Ариповнинг 2024 йил 29-индаги
№05/1-2762-сонли топшириғининг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва
“Ўзсувтаъминот” АЖга 2024 йилнинг 1-августига қадар “Ўзсувтаъминот”
АЖ ва унинг тизим ташкилотларига қарашли ер участкаларини хатловдан
ўтказиш, хатлов натижаларига кўра, ер ажратиш тўғрисидаги ваколатли
органнинг қарори бўлмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер
участкаларини жорий йил 1-сентябрга қадар Давлат активларини бошқариш
агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ҳамда ер
участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда
“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизим ташкилотларига бепул ижарага
берилишини таъминлаш топширилганлиги, Низомнинг 65-бандида объект
ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчининг ваколатли
вакиллари иштирокида уч томонлама топшириш-қабул ёки қайтариш-қабул
қилиш далолатномалар асосида топширилиши лозим бўлсада, аммо ушбу
далолатномалар расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек кўрсатилган ижара
хизматларига электрон ҳисоб фактуралар расмийлаштирилмаганлиги, бундан
ташқари тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаларининг 2-боби, 2.3бандида “Мазкур шартноманинг 1.1 бандида қайд этилган “Объект” дан
“Ижарага олувчи” фақат “Сув иншооти” қуриш ва фойдаланиш мақсадида
фойдаланади” дейилганлиги, шунга кўра, ичимлик сув объектларини қуриш
эса
“Ўзсувтаъминот” АЖ тизимидаги “Ичимлик суви ва оқова сув
объектларини қуриш инженеринг компанияси Давлат унитар корхонаси”
(бундан буён матнда Компания деб юритилади) томонидан бажарилиши ёки
ерга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар компания зиммасида эканлиги суднинг
эътиборидан чиққанлиги, сабаби жавобгар эксплуатация корхонаси
ҳисобланиб, компания томонидан қуриб битказилган сув ва оқава сув
объектларини
давлат
комиссияси
иштирокида
қабул
қилиб
расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларига мувофиқ фойдаланадиган ер
участкаси билан эгалик ҳуқуқи асосида фойдаланиб келиши, бундан ташқари
даъвогар томонидан даъво талабида Денов тумани бўйича 14 сув объектига
11 000 м2 га, даъво киритган бўлсада аслида у ерда жами ер майдони
2 402 м2ни ташкил этиши, худди шундай тафовут бошқа туманларда ҳам
мавжуд эканлиги, бу билан шартномалар асоссиз тузилганлиги, бу
даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган Денов туманидаги “Ўрта
қишлоқ”, “Дунётепа”, “Элобод”, “Чоргул”, “Оловуддин”, “Навбаҳор”,
2
“Кўкабулоқ”, “Даштчинор”, “Лолазор”, “Меҳнатобод”, “Қорахон”, “Сурхон”
маҳалларида ва бошқа туманларда кўрсатилган сув иншоотларнинг барчасига
Давлат кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жавобгарга эгалик ҳуқуқи
берилганлиги ва ижарага беришда бошқа қонун бузилишларга йўл
қуйилганлиги маълум қилиниб, шу боисдан кассация инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш ҳамда даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 11 сентябрь кунги
№-06-11/25-34043-сонли хатига биноан, ИПКнинг 32-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган 4-19012504/1058-сонли иқтисодий иш тафтиш тартибида кўриш учун Сурхондарё
вилоят судидан Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига ўтказилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятини
қўллаб-қувватлаб, суд қарорларидан норозилигини эканликларини маълум
қилди.
Белгиланган тартибда хабардор этилган, даъвогар ва учинчи шахслар
суд мажлисига келмадилар ва вакил иштирокини таъминламадилар.
Шу билан бирга, суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилояти ҳудудий бошқармаси суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан кейин матнда-“ИПК” деб юритилади) 324-моддасига кўра, Тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий
фойдаланишга ажратилишининг маъмурий регламентини тасдиқлаш
тўғрисида”ги
-S43-сон қарорига мувофиқ Вилоят ҳокимлигининг
2022 йилдаги 252-8-0-Q/22-сонли, 316-8-0-Q/22-сонли, 633-8-0-Q/22-сонли,
634-8-0-Q/22-сонли, 646-8-0-Q/22-сонли қарорларига асосан Давлат
активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси балансидаги ер
майдонларини жавобгарга ижарага бериш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан, даъвогар (ижарага берувчи), Давлат активларини
бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси (балансда сақловчи) ва жавобгар
(ижарага олувчи) ўртасида “Бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини
ижарага бериши” бўйича 2024 йил 29 январда 01/24-сонли уч томонлама
ижара шартномаси тузилган.
Шартномага асосан “Ижарага берувчи” шартномада кўрсатилган Давлат
активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги
Денов туман “Ўрта қишлоқ”, “Дунётепа”, “Элобод”, “Дунётепа”, “Чоргул”,
“Оловуддин”, “Навбаҳор”, “Кўкабулоқ”, “Даштичинор”, “Лолазор”,
3
“Меҳнатобод”, “Қорахон”, “Сурхон” маҳаллалар манзилидаги жами
11 000 кв.метр ер майдонни 2024 йил 1 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар
“Ижарага олувчи”га фақат “Сув иншооти қуриш учун” мақсадида ижарага
бериши, ижарага олувчи эса шартноманинг 5.1-бандига асосан кўрсатилган
ижара ҳақини ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан юз фоиз
олдиндан даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятларини олган.
Худди шу мазмунда, мазкур қарорларга асосан, даъвогар (ижарага
берувчи) Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий
бошқармаси (балансда сақловчи) ва жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида
“Бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериши” бўйича,
балансда сақловчи балансида бўлган Музработ туманидаги ерларга 2024 йил
29 январда 02/24-сонли, Жарқўрғон туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда
03/24-сонли, Ангор туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда 04/24-сонли,
Сариосиё туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда 05/24-сонли, Термиз
туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда 06/24-сонли, Олтинсой туманидаги
ерларга 2024 йил 29 январда 07/24-сонли, Шўрчи туманидаги ерларга
2024 йил 29 январда 08/24-сонли, Бандихон туманидаги ерларга 2024 йил
29 январда 09/24-сонли, Қумқўрғон туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда
10/24-сонли, Узун туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда 11/24-сонли ва
Бойсун туманидаги ерларга 2024 йил 29 январда 12/24-сонли шартномалар
расмийлаштирилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча шартномалар бўйича жавобгар
томонидан 2024 йил 31 декабрь ҳолатида 5.204.816.331 сўм ижара ҳақи ва
3.234.303.501 сўм пеня, жами 8.439.119.832 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Аммо, биринчи инстанция суди, даъво аризасида қайд этилган низоли
ижара шартномалари ихтиёрий равишда тузилган ва ижара объектлари қабул
қилиб олинган бўлиб, жавобгар томонидан шартномаларни бекор қилиш ёки
ўзгартириш бўйича даъвогарга муносабат билдирмаган, бундан ташқари,
шартноманинг 5.1-бандида шартнома кучга кирган кундан бошлаб ҳар
ойнинг 10 санасидан кечиктирмай ижара ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаш
келишилган, аммо жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган,
жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар
билан ўз исботини топди деб, даъвонинг 5 204 816 331 сўм ижара тўловини
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблаб, барвақт хулосага
келган.
Чунки, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 10 мартдаги Қ-207сонли қарорига асосан, шаҳар ва туманлардаги мавжуд маҳалла фуқаролар
йиғинлари ихтиёридаги ҳамда эгасиз (қаровсиз) ва фойдаланилмаётган сув
иншоотлари 1-иловага мувофиқ вилоят ”Сувоқова” Давлат унитар
корхонасининг тасарруфига ўтказиб берилган. Шу билан бирга, мазкур
қарорнинг 3-бандида, вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси,
Хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси,
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда: хатлов натижасида
аниқланган вилоят ”Сувоқова” Давлат унитар корхонаси тасарруфига
ўтказиб бериладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари фойдаланиб келаётган
ҳамда эгасиз (қаровсиз) ва фойдаланилмаётган сув иншоотларининг
4
санитария ва ҳимоя зоналари ҳудудида жойлашган ноқонуний қурилишларни
бартараф этиш, иншоотларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб,
шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг қарор (эгалик ҳуқуқи) асосида вилоят
“Сувоқова” Давлат унитар корхонасига эгалик қилиш ҳуқуқини бериш
вазифаси юклатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Ариповнинг
2024 йил 29-индаги №05/1-2762-сонли топшириғининг 4-бандида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги, Давлат активларини
бошқариш агентлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖга 2024 йилнинг 1-августига
қадар “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизим ташкилотларига қарашли ер
участкаларини хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларига кўра, ер ажратиш
тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори бўлмаган кўчмас мулк объектлари
эгаллаган ер участкаларини жорий йил 1-сентябрга қадар Давлат
активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида
ажратиш ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказган ҳолда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизим ташкилотларига бепул
ижарага берилишини таъминлаш топширилган
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти
бошқармасининг 23.10.2025 йилдаги 01-05/2448-сонли хатида, ижарага
берилган ер майдонлари вилоятнинг 12 та туманида жами бўлиб 64 тани
ташкил этганлиги, мазкур объектлар ҳар бир туман Давлат кадастрлари
палатаси филиаллари архивларидан олиб ўрганилганда, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси номига кўчмас мулк объектидан фойдаланиш
мақсадида,
кўчмас
мулк
объектига
кадастр
йиғма
жилди
шакллантирилганлиги, шунда ер участкасига ҳам кадастр паспорти
шакллантирилиб берилганлиги, аммо кўчмас мулклар бугунги кунга қадар
давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
“2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг 2-банди
билан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини
тизимли ва режали амалга ошириш мақсадида: 2022-2023 йилларда
маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар
дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг йиғма
параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. Ушбу қарорнинг 4-бандида,
Дастурлар доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари
бўйича буюртмачи этиб, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими
объектлари бўйича — “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши
бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси белгиланган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган маъмурий тусдаги идоравий ва норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб, суднинг ҳал қилув қарори ёки
қарори уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор эканлигини инобатга
олиб, ишга учун шахс сифатида Сурхондарё вилоят ҳокимлигини, “Сув
таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг
5
компанияси” унитар корхонаси жалб қилиниши лозим эди, аммо улар ишга
учинчи шахс сифатида жалб қилинмаган.
Шу билан бирга, 2024 йил 29 январдаги 01/24-сонли, 02/24-сонли,
03/24-сонли, 04/24-сонли, 05/24-сонли, 06/24-сонли, 07/24-сонли, 08/24сонли, 09/24-сонли, 10/24-сонли, 11/24-сонли ва 12/24-сонли шартномалар
бўйича ижарага берилган ер майдонига эгалик ҳуқуқи кимнинг номига,
давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган, яъни
балансда сақловчида ерни ижарага бериш ваколати бор ёки йўқлиги
аниқланмаган.
Мазкур ҳолатда, куйи инстанция судлари томонидан ушбу ҳолатларга
аниқлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Кадастрлар палаталаридан
мутахассислар жалб қилинмаган ва тегишли хулосалар олинмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 5-бандида, ФК 538моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки
мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа
шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор
эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи
(эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олдисотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник
паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим деб тушунтириш
берилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича кассация судлов ҳайъати ҳам, низони ҳал этишда
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у
томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланг деб ҳисоблаб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топиб, барвақт хулосага келган.
ИПК 302-моддасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган
шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилинганлиги судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда
бекор қилиш учун асосларидан бири сифатида белгиланган.
ИПК 301-моддаси иккинчи қисмида эса, Ушбу Кодекс 302-моддаси
бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар
аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида
иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш
юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда
бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилиши белгиланган.
Юқоридагилардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қонунга мувофиқ бўлмаган ҳал
қилув қарори қабул қилинган, кассация инстанцияси суди эса биринчи
инстанция судининг хатоликларни бартараф этмасдан, аксинча ўзи
6
томонидан ҳам процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли
асослантирилмаган қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 3247 -моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра ушбу Кодекс
302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар
мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига
юборишга ҳақлиги эканлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
қарорини бекор қилишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва
ишни янгидан кўриш учун кассация инстанцияси судига юбориш тўғрисида
хулосага келди.
Кассация инстанцияси суди ИПК да назарда тутилган тартибда ишни
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриши, ишни
кўришда қабул қилинадиган суд ҳужжати ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир
қилиши мумкин бўлган Сурхондарё вилоят ҳокимлигини ва “Сув таъминоти
ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” унитар
корхонасини ишга учинчи шахс сифатида жалб этиши, низони тўғри ҳал
этиш билан боғлиқ далилларни тўплаб, ижара объектлари балансда
сақловчига тегишли эканлиги ҳолатларига ҳамда объект ҳажмларига аниқлик
киритиб, низога нисбатан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилиши, ишни тегишли
инстанцияларда, шу жумладан тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ
ҳолдаги суд харажатларини ишни кўриш натижаларига кўра ишда
тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда тақсимлаши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК нинг 3247-3249 моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 15 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кассация инстанциясида кўриш учун Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига
юборилсин.
Жавобгар “
” акциядорлик жамияти манфаатида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан
келтирилган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Умаров
ҳайъат аъзолари
С.Жакеев
7