← Назад
Решение #2865227 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13353-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Ж.Эргашев туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Эргашев (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“ Ж.Эргашев ” АЖнинг жавобгар Ж.Эргашев нисбатан 90 089 798 сўм ундириш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ Ж.Эргашев ” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки АЖ деб юритилади)
Ж.Эргашев туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб
Ж.Эргашев (матнда кейинги ўринларда жавобгар ёки хўжалик деб юритилади) ҳисобидан
90 089 798 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ж.Эргашев Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Ж.Эргашев Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо бўйича тарафлар ўртасида
келишув битими имзоланганлиги ҳамда низоли суммага аниқлик киритиб олинганлиги
сабабли даъвони ушбу сумма доирасида қаноатлантириб, келишув битмини тасдиқлаб
беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабини келишув битими доирасидаги суммасини тан
олишини ҳамда суддан тарафлар ўртасида имзоланган келишув битимини тасдиқлаб
беришни сўради.
Ж.Эргашев Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Ж.Эргашев Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси бугунги суд муҳокамасида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар
тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблади.
Прокурор судга ўзининг ёзма фикирномасини тақдим этиб даъво талабини
қаноатлантиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг важларини тинглаб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Ж.Эргашев ” АЖ раҳбарининг 2025
йил 6 январдаги 4-сонли буйруғига асосан “Мижозлар бўлими” юридик
истеъмолчилар бўйича мутахассислари Ж.Эргашев лар Ж.Эргашев Ж.Эргашев жойлашган
жавобгарнинг ҳудудида ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган вақтда шартнома
тузмаган ҳолда сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинганлиги аниқланган, ҳолат
юзасидан далолатномаси расмийлаштирилган.
Кейинчалик даъвогар ушбу далолатномалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2014
йил
15
июлдаги
194-сонли қарори 2-иловаси “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (Қоидалар)га мувофиқ фойдаланилган ичимлик сув
истеьмоли учун тўланилиши керак бўлган қарздорлик қайта – ҳисоб китоб қилинганда
90 089 798 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга талабнома
юборилган, бироқ жавобгар томониданихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Қоидаларнинг 861 бандига кўра, юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил
этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ
ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши
талаб этилади. ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда
огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни
ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари учун сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар
сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Қоидаларнинг 89-90-бандларига кўра, I гуруҳ истеъмолчилари учун қуриш ёки
реконструкция қилиш даврида, турар жойга (ер участкасига) эгалик ҳуқуқи бошланган
вақтдан бошлаб 1 ой муддатда ўрнатиш мажбурий бўлганда, сув таъминоти ва (ёки) оқова
сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ҳисоблаш сувни ҳисобга олиш асбоби
кўрсаткичларига мувофиқ амалга оширилади. Сувни ҳисобга олиш асбоби бўлмаган ёки у
1 ой муддатда ўрнатилмаган ҳолатларда сув таъминоти (оқова сувни чиқариш) учун
тўловлар мазкур Қоидалар 87-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ ичимлик сув
тармоғининг ўтказиш қувватига кўра амалга оширилади. Сув ўлчаш асбоблари билан
таъминланмаган II ва III гуруҳ истеъмолчилари томонидан нотўғри маълумотлар тақдим
этилган тақдирда, ИСКХ ташкилоти нотўғри маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб,
бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган вақт учун истеъмолчилар томонидан сарфланган
сув миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишга ҳақлидир.
Мазкур холатда низо жавобгар томонидан Қарор ҳамда Қоидалар талабларига риоя
қилмаслиги натижасида келиб чиққан ва бугунги кун ҳолатига ҳам бартараф этилмаган. Бу
ишда мавжуд хужжатлар ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан
ўз исботини топган.
Аммо, мазкур қоида бузарлик ҳолати бўйича қилинган ҳисоб-китобда ноаниқлик
мавжудлиги сабабли тарафлар низоли сумма бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган ва амалда
ишлатилган ҳамда сув мавжуд бўлган даврлар учун жами 40 278 470,4 сўм миқдорида
қарздорлик ҳисобланган ва жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тан олинган.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида имзоланган келишув битимни ИПК
талабларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлашни рад этишни ҳамда ушбу сумма доирасида
даъво талабини қаноатлантириб қолган суммани рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ж.Эргашев ҳисобидан даъвогар “ Ж.Эргашев ” АЖ фойдасига
40 278 470,4 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Ж.Эргашев ҳисобидан республика бюджетига 1 801 795,96 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали Ж.Эргашев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов