← Назад
Решение #2865504 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/779-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
октябрь
2025
йил 24
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ
даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 329.323.247,23 сўм
асосий қарз ва 23.363.992,60 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни тарафлардан даъвогар вакиллари ХХ ва ХХ (2025 йил 09
октябрь кунги 132/07-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ХХ (2025
йил 15 октябрь кунги 20/Х70-490-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда Палата деб юритилади) ХХ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
329.323.247,23 сўм асосий қарз ва 23.363.992,60 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ХХ ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўришни сўраган. Шу боис, суд суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабига эътироз билдириб, бугунги кунда даъвогар олдида қарздорлик
йўқлигини ва даъво муддати ўтиб кетганлигини билдириб, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур холда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар 21.01.2022 йилдаги
17/09-сонли ҳамда 01.06.2023 йилдаги 71/09/268-сонли шартномалари
(бундан буён матнда Шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан бўлиб,
ФКнинг 437-моддасига кўра, шартномаларнинг шартларига мувофиқ,
даъвогар томонидан 2022 йилдаги шартнома бўйича 164.991.824 сўмлик ва
2023 йилдаги шартнома бўйича 67.431.137,81 сўмлик, жами бўлиб
232.422.962 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, шундан жавобгар
томонидан 120.693.968 сўм тўлаб берилган, қолган 111.728.994,43 сўми тўлаб
берилмаганлиги, шунингдек, Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 28 декабрдаги 4-2303-2001/388-сонли ижро варақаси асосида
217.576.412 сўм пеня ҳамда 17.840 сўм почта харажати бугунги кунга қадар
ижроси таъминланмасдан қолганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдида 2022 ва 2023 йилдаги шартномалар бўйича 111.728.994,43 сўмлик
ҳамда 2020 йил 28 декабрдаги 4-2303-2001/388-сонли ижро варақаси асосида
217.576.412 сўм пеня ҳамда 17.840 сўм почта харажати, жами бўлиб
329.323.247,23 сўмлик асосий қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан асосий қарзни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга
ёзма равишда огохлантирилишига қарамасдан жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда тўлаб бермаганлиги, шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо
келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда Палата деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан даъвогар
судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар мавжуд асосий қарздорлик
бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлиги, 329.323.247,23
сўмлик асосий қарз ташкил этиши ўз тасдиғини (исботини) топади, бироқ,
329.323.247,23 сўмнинг 111.728.994,43 сўми асослилиги, қолган 217.594.252
сўми асоссизлиги, чунки ушбу 217.594.252 суммага Қўнғирот туманлараро
иқтисодий судининг 2020 йил 28 декабрдаги 4-2303-2001/388-сонли ҳал
қилув қарори қабул қилинган ва ижро варақаси берилган, мазкур ҳал қилув
қарори бугунги кунда қонуний кучда ва ушбу қисми бўйича даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек, 111.728.994,43 сўм асосли қисми
бўйича жавобгар томонидан 71.222.796,80 сўми жавобгар томонидан тўлаб
берилганлиги, қолган 40.506.197,63 сўми бугунги кунда тўланмаганлиги ва
ушбу ҳолат тарафлар судда берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини
(исботини) топади шу боис, суд даъво талабининг асосий қарзнинг асосли
қисмини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
23.363.992,60 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси
талабларига
асосан
даъвонинг
мазкур
талаби
асосли,
бироқ,
ФКнинг
326-моддасига асосан суд даъво талабининг пеня ундириш
талабини камайтириб, 3.500.000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня
қисмини рад қилишини лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини
кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки
улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантиришни рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 40.506.197,63 сўм
асосий қарз ва 3.500.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Даъвогар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 4.351.885,04 сўм суд
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 2.701.859,74 сўм суд
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов