← Назад
Решение #2865591 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/1672-сонли иқтисодий иш
Беруний тумани
судья Р.Курбанбаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 24 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Курбанбаев,
Р.Юсупованинг котиблигида, ушбу куни Беруний туман прокурори
ёрдамчиси Д.Исмаилованинг иштирокида, даъвогар «Chiqindi
lig nl rini
b shq ri h dir ksi si» ДМ Қорақалпоғистон Республикаси худудий
бошқармасининг жавобгар Беруний тумани мактабгача ва мактаб таълими
бўлими ҳисобидан 5 541 228,5 сўм асосий қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«Chiqindi
lig nl rini b shq ri h dir ksi si» ДМ Қорақалпоғистон
Республикаси худудий бошқармаси (кейинги жойларда матнда даъвогар)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда «BERUNIY
SERVIS KO » (кейинги жойларда матнда жавобгар) масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 541 228,5 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 сентябрь кунги ажрими билан Қорақалпоғистон
Республикаси Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича
Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинганлар.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогар, жавобгар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги
ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикрларини билдирмади. Бундай
ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
— қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 985-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига асосан
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки
мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар,
шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини
исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади.
ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши
шартлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2024 йил 06 май
куни 2263917-сонли 4м3 хажмдаги ISUZU Ассенизатор автотранспорт
воситаси орқали суюқ маиший чиқиндиларни ташиш ҳизматларини
кўрсатиш бўйча шартнома тузилган. Шартнома қиймати жами 14 776 608
сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга 2024 йил давомида жами 20 317 836 сўмлик
хизматлар кўрсатилган.
Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб даъвогарнинг жавобгарга
кўрсатилган хизматлар учун жами 14 776 608 сўм тўловлар амалга
оширилган. Даъвогарнинг ортиқча кўрсатилган 5 541 228 сўм хизматлари
учун тўловлар амалга оширилмаган.
Жавобгар оғзаки келишув мажбуриятларидан келиб чиқиб, кўрсатилган
ҳизматлар учун даъвогар олдида 5 541 228 сўм қарздор бўлиб қолган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг кўрсатган хизматлар учун тўловни
амалга оширмасдан келган, натижада ушбу низо юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 2025 йил 10 апрелдаги талабномалар жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилган. Қарздорлик шу кунга қадар тўланмаган
ва бунинг оқибатида даъвогар зарар кўрганлиги сабабли ушбу даъво аризаси
билан судга мурожаат қилинган.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўрталарида 20.10.2025 йил
ҳолатига тузилган солиштирма далолатнома асосан жавобгарнинг даъвогар
олдида 5 541 228 сўмлик қарздорлиги тан олинган.
Жавобгарнинг даъвогардан 5 541 228 сўм қарздорлиги иш хужжатлари,
буюртмачининг талонлари, солиштирма (акт сверка) далолатномаси ва
маълумотнома билан ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
19-моддасида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза
қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари ва Пленум қарори талабларидан
келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тулиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Беруний тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими
ҳисобидан даъвогар «Chiqindi
lig nl rini b shq ri h dir ksi si» ДМ
Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармасининг фойдасига
5 541 228 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Беруний тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Р.Курбанбаев