← Назад
Решение #2865644 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8714-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, ***нинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий қарз ва жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан 184.430.994 сўм
асосий қарз ва 28.467.966 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризаси судга берилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик бартараф
қилинмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминламади, иш
ҳужжатларида суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи почта
хабарномаси мавжуд.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида 2022
йил 10 февралда ҳамда 2023 йил 16 январда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта
харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган.
Шартнома шартларига кўра, “Хўжалик” (жавобгар) “Буюртмачи”
(даъвогар)га 2022 йил ҳосилидан 32 тонна, 2023 йил ҳосилидан ер майдонидан
жами 12 тонна пахта хом-ашёсини етказиб бериши, “Буюртмачи” эса
“Хўжалик”ни пахта хом-ашёсини етиштириш учун зарур миқдордаги уруғлик,
бўнак (аванс) маблағлари, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит, терим
пуллари ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлашни ўз зиммасига олган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 20222023 йиллар ҳосили учун пахта хом-ашёси маҳсулотини етиштириш учун зарур
бўлган 2022 йил учун 213.259.894 сўмга, 76.756.281 сўмга тенг бўлган маблағ ва
бошқа моддий бойликлар жами 184.430.994 сўм қийматдаги бўнак (аванс)
маблағлари ва моддий-техника ресурсларини етказиб берган. Жавобгар
томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмаган. Шунга кўра
тарафлар ўртасида ўзаро-ҳисоб китоблар натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдида 184.430.994 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабнома хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 184.430.994 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, банк айланмаси кўчирмаси
нусхаси, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатномалар, талабнома хати ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Демак, даъвогарнинг 184.430.994 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талаби
асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини қисман 184.430.994 сўм қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига кўра топширилмаган жами 35.170 кг пахта хом-ашёси маҳсулоти
қийматининг 30 фоизи миқдорида 28.467.966 сўм жарима ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, шартномада белгиланган нав, сифат ва
миқдорда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик”
“Буюртмачи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
жарима тўлаши белгиланган.
Демак, даъвогарнинг жарима ундириш талаби ҳам асосли ҳисоблнади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, мазкур ҳолатда тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан
шартнома мажбурияти қисман бажарилганлиги ва тарафларнинг мулкий
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг жарима ундириш талабини
камайтириб қисман, яъни 15.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 4.257.979,2 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186моддаларини қўллаб суд,
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 184.430.994 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 4.257.979,2
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***