Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/6473 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f20ec9f9-3928-4357-ae3b-f74c2eec812e Claim ID PDF Hash 5a4469009e0cacee... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси Ушбу Кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 82-моддаси онуннинг 82 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6473-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 24 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалигини умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, муваққат бошқарувчиси Б.Юлдашев иштирокида, аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатиш ишлари очишни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 сентябрдаги 4-1301-2402/10335-сонли ҳал қилув қарорига асосан Жиззах шаҳридаги “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш очилганлигини ва тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳ.Қувандиқов тайинланганлиги аниқланди. Мазкур иқтисодий иш Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилиб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 23 октябрга суд муҳокамасига тайинланган ва суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчи Б.Юлдашев тайинланган. Бугунги суд мажлисида қарздорнинг муваққат бошқарувчиси иштирок этиб, ўз сўзида қарздорнинг “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан қарздорлиги 5 494 000 сўмни ҳамда Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 85 469 205 сўмдан иборат эканлигини, қарздорнинг кредиторлар билан йиғилиш ўтказилганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида аризачи тугатиш бошқарувчи Х.Қувандиқов иштирок этмади ва иш ҳужжатларида 2025 йил 23 октябрдаги аризаси мавжуд бўлиб, унга кўра мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бундан ташқари, суд мажлисида қарздор вакили иштирок этмади, иш ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажримини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ишни аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган муваққат бошқарувчининг тушунтиришлари ҳамда кўрсатмаларини тинглаб, тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор Зарбдор туман давлат хизматлари марказидан 2019 йил 1 мартдаги 693943-сонли рақам билан рўйхатдан ўтиб, шу ҳақда тегишли гувоҳнома олган. Қарздор Зарбдор туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган ва қарздор фермер хўжалиги раҳбари Абдурахманов Рахматулла Абдуазимович ҳисобланган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами” СТИР 306196836 берилган. Қарздор АТБ “Агробанк” Зарбдор филиалидан ҳисоб рақам очиб фаолият кўрсатиб келган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга тегишли мол-мулкларига ва дебитор-кредитор қарздорликларига аниқлик киритиш мақсадида рўйхатга олувчи ҳамда таъминотчи ташкилотларга мурожаат қилинган ва қуйидагича маълумотлар олинган: Жумладан: Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ 1-ТРЎ ва ИОБнинг 2025 йил 25 сентябрдаги 10/8-305-сонли жавоб хати билан қарздор ҳисобига автотранспорт воситалари рўйхатга олинмаганлигини, Давлат кадастрлари Палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг 2025 йил 4 октябрдаги 01-7406-сонли жавоб хатида қарздорнинг номида кишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун мўлжалланган 13:06:000083004-сонли кадастр рақамли ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 17 октябрдаги 02/05-8758-сонли жавоб хатида қарздор ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектлари, устав фондида давлат улуши мавжуд эмаслиги, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиалининг 2025 йил 24 сентябрдаги 14-03-25/1151-сонли жавоб хатида қарздор ҳисобида лизингга қишлоқ хўжалик техникалари олинмаганлигини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарияси Давлат корхонасининг 2025 йил 23 сентябрдаги 02/12-1-5305-сонли жавоб хатида қарздорнинг қимматли қоғозлари (акциялари) мавжуд эмаслигини, Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 35-57568-сонли жавоб хатида қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлардан 85 469 205 сўм қарздорлиги мавжудлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Зарбдор туман бўлимининг 2025 йил 24 сентябрдаги 186-сонли жавоб хатида қарздорнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникалари рўйхатга олинмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Жиззах вилоят бошқармасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 15/05-25-03537-сонли маълумотига асосан қарздорнинг дебитор ҳамда кредитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини, “ UDUDG Z JIZZ ” газ таъминоти филиалининг 2025 йил 18 сентябрдаги 31-03-19/5076-сонли жавоб хатида қарздорнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини, “ХЭТ” АЖ “Энергосавдо” филиали Жиззах бўлинмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 08/2183-сонли жавоб хатида қарздорнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини, “Жиззах нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 18 сентябрдаги 24-04-560-сонли жавоб хатига асосан қарздорнинг 52 949 000 сўм қарздорлиги борлигини, Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлимининг 2025 йил 3 октябрдаги 10-358-25-сонли жавоб хатида қарздорнинг жами 13 та 776 949 000 сўм миқдорида қарздорлик ундируви бўйича ижро ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда АТБ “Агробанк” Зарбдор филиалининг 2025 йил 2 октябрдаги 01/809-сонли жавоб хатида қарздорнинг 2024 йил пахта ҳосили учун олинган 109 175 000 сўм миқдоридаги имтиёзли кредит қарздорлиги борлигини маълум қилган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги 4-1303-2201/1425-сонли ҳал қилув қарори билан “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги ҳисобидан “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 850 000 сўм асосий қарз, 213 750 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлимига юборилганлигини, мажбурий ижро бюронинг 2023 йил 7 январдаги 13062300017-сонли ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганлигини, кейинчалик қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан 2023 йил 31 июлда ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев томонидан судга тақдим этилган қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлили бўйича хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, қарздор жамиятнинг кредиторларининг 2025 йил 17 октябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан аризачининг қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича аризаси маъқулланган. Юқорида қайд этилган Қонуннинг 52-моддасида, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги белгилаб қўйилган. Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари эга эканлиги қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади)нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-банди биринчи хатбошисига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади деб белгиланган. Ушбу Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши лозимлиги қайд этилган. Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзодлари рўйхатида 3-тоифали суд бошқарувчиси сифатида Б.Юлдашев кўрсатилган. Қонуннинг 82-моддасида, муваққат бошқарувчи кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланиши, суднинг муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши кераклиги белгиланган. Аммо, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги муваққат бошқарувчи тайинлаш тўғрисидаги ажримда муваққат бошқарувчи Б.Юлдашевга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилганлиги аниқланди. Юқорида қайд этилганларга биноан, суд иш ҳужжатларини, қарздорнинг мол-мулки ҳолатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан тўлаш муддати ўтган қарзларнинг таҳлилини, қарздорни тўлов қобилиятининг тиклаш имкониятларини ўрганиб чиқиб, қарздор уч ойдан ошиқ вақтдан буён фаолият кўрсатмаётганлигини, унинг тўлов қобилияти ва молиявий аҳволини тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 52-моддаси ва бошқа моддаларини қўллаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия этилган номзод Б.Юлдашевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни ҳамда тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни, шунингдек қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 192, 210, 211моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л ад и : “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчи Б.Юлдашев тайинлансин. Тугатишга доир иш юритиш муддати 6 (олти) ой қилиб белгилансин. Тугатиш бошқарувчисига: Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги тўғрисида ўн кунлик муддатда матбуотда эълон бериш, қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши юзасидан чоралар кўриш, кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш, юритиш ва кўриб чиқиб, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар ойнинг 24-санасида судга тақдим этиш; - олти ойлик муддатда тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш ҳақида ҳисоботни ва бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга тақдим этиш; - қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириш, чоралар кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: - сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга; - сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш; тугатишга доир иш юритиш Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ости ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиб ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни 2026 йил 24 апрелга қадар судга тақдим этиш вазифаси юклатилсин. “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисига: қарздорликларни банкрот хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва (ёки) таъсисчиларидан субсидиар тартибда ундириш натижаси бўйича бир ой муддат ичида судга маълумот берилсин. Қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги ҳисобидан “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор “S O J ON SL TULPORI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори бўйича ижро варақалари дарҳол берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов