← Назад
Решение #2865861 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8760-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, ***нинг
котиблигида, даъвогар вакили *** (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар ***нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан
58.127.400 сўм асосий қарз, 29.063.700 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади)дан 58.127.400 сўм асосий қарз,
29.063.700 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларини такрорлаб, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида
жавобгарга бир неча бор оғзаки ҳамда ёзма тарзда огоҳлантиришлар
берилганлигини, бироқ қарздорлик бугунги кунгача бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, судда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27
июлда 20-сонли, 2024 йил 12 ноябрь 28-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномалари имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Етказиб берувчи” (даъвогар)
шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган қурилиш маҳсулотини етказиб
бериш, “Харидор” (жавобгар) эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
тўловларни амалага ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
2024
йил
28 июлдаги 20-сонли шартномага асосан 2.750.000 сўмлик, 2024 йил 12
ноябрдаги 28-сонли шартномага асосан 55.402.400 сўмлик маҳсулот
етказиб берилган. Даъвогар олдида жавобгарнинг 58.127.400 сўм
қарздорлиги вужудга келиб, тўланмай қолган. Жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қорздорлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақфактуралар, солиштирма далолатнома ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор
оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 58.127.400 сўм асосий қарз,
29.063.700 сўм пеня тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга
мувофиқ
лозим
даражада
бажарилиши
кераклиги
мустаҳкамланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотига кўра, жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилган. Шу сабабли суд даъвонинг
58.127.400 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман, 53.127.400 сўмга
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогар
шартномага
мувофиқ
жавобгардан
29.063.700 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 6.2-бандига асосан етказиб
берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши
белгиланган.
Мазкур банд талабларини инобатга олиб, даъвогар томонидан пеня
тўғри ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари
тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши
билан
неустойка
миқдори
мутаносиблигини,
кредиторнинг
манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш
ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг
пеня ундириш талабини қисман, яъни 10.000.000 сўмга қаноатлантиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши
лозимлиги
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 53.127.400 сўм асосий қарз ҳамда 10.000.000 сўм пеня,
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.743.820 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***
фойдасига 53.127.400 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня, 1.743.820 сўм
давлат божи ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***