← Назад
Решение #2866118 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8308-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 23 октябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Т.Ғаффоровнинг котиблигида, даъвогар
вакили – Б.Тошпўлатов ва Ш.Назаров (ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида, даъвогар – “Ҳудудий Электр Тармоқлари” акциядорлик
жамиятининг жавобгар – «Surx nd r d nm hsul tl ri» АЖга нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ҳудудий Электр Тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Surx nd r d nm hsul tl ri» АЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 120861170 сўм асосий
қарздорлик, 2417222 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади
ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, жавобгар солиштирма
далолатномани
тасдиқлаганлигини
билдириб,
суддан
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
деб хисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар ва “Сурхонларё ҲЭТК” АЖ
ўртасида 2018 йил 29 сентябрда юридик шахсни электр тармоғига улаш
бўйича 1014-сонли шартнома тузилган бўлиб, пудратчи-даъвогар
буюртмачи-жавобгарнинг топшириғига асосан электр тармоғи лойиҳасини
ишлаб чиқиш, ваколатли идоралар билан келишиш, ташқи электр таъминоти
тармоғини қуриш ва созлаш, ҳисоблаш приборини ўрнатиш, улаш
рухсатномасини олиш ишларини бажариш, жавобгар эса 800000000 сўм
тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга
2022 йил 30 сентябрда 9813289 сўмлик электрон ҳисобварақ фактура
юборган.
Шунингдек, жавобгар ва “Сурхонларё ҲЭТК” АЖ ўртасида 2019 йил 2
декабрда юридик шахсни электр тармоғига улаш бўйича 604-сонли шартнома
тузилган бўлиб, пудратчи-даъвогар буюртмачи-жавобгарнинг топшириғига
асосан электр тармоғи лойиҳасини ишлаб чиқиш, ваколатли идоралар билан
келишиш, ташқи электр таъминоти тармоғини қуриш ва созлаш, ҳисоблаш
приборини ўрнатиш, улаш рухсатномасини олиш ишларини бажариш,
жавобгар эса 1000000000 сўм тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома
бўйича Жарқўрғон туман Алпомиш ун тегирмонини электр таъминоти
бўйича даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 сентябрда 108368314 сўмлик
электрон ҳисобварақ фактура юборган.
Бундан ташқари, жавобгар ва “Сурхонларё ҲЭТК” АЖ ўртасида 2020
йил 25 мартда юридик шахсни электр тармоғига улаш бўйича 191-сонли
шартнома тузилган бўлиб, пудратчи-даъвогар буюртмачи-жавобгарнинг
топшириғига асосан электр тармоғи лойиҳасини ишлаб чиқиш, ваколатли
идоралар билан келишиш, ташқи электр таъминоти тармоғини қуриш ва
созлаш, ҳисоблаш приборини ўрнатиш, улаш рухсатномасини олиш
ишларини бажариш, жавобгар эса 150000000 сўм тўлаш мажбуриятини
олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 сентябрда
Музработ туман Иссиқ нон, мини маркет ва кафеларини электр таъминоти
бўйича 22679504 сўмлик электрон ҳисобварақ фактура юборилган.
Даъвогар шартномага асосан мажбуриятларини лозим даражада
бажарган, жавобгар эса шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан судга тақдим этилган солиштирма
далолатномага кўра жавобгарнинг 2025 йил 30 сентябр ҳолатида 120861108
сўм қарздорлиги кўрсатилган бўлиб, у жавобгар томонидан тасдиқланган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 09.09.2025 йилда
топширилган 39-21/6027-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Даъво
талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
- ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва
келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан
олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин
тўлаши шарт. Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида
назарда тутилган ҳолларда ва миқдордагина ўзига бўнак ёки закалат
берилишини талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 673-моддасига кўра буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кўрсатилган қонунчилик
талабларига лозим даражада риоя қилинмаганлиги оқибатида даъвогарнинг
ҳуқуқлари бузилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талаби асосли деб
ҳисоблайди ва даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 120861170 сўм асосий қарздорликни, 2417222 сўм давлат божини
ва 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
«Surx nd r d nm hsul tl ri» АЖ ҳисобидан " ududi еl ktr t rm ql ri"
АЖ фойдасига 120861170 сўм асосий қарз, 2417222 сўм давлат божи ва
41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ундирувчига ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов