Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/4296 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5cde5da9-48fa-4209-b029-99a772e4446c Claim ID PDF Hash 23501db5cd4777ec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 32-моддаси ИПКнинг 32 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 165 law
збекистон Республикаси МЖтК 165-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси МЖтК 165 2 law
збекистон Республикаси МЖтК 165-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси МЖтК 165 2 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/4296-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – С.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Мамараимов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Н.Умаров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 23 октябрь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси Н.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва С.Жакеевдан иборат таркибда, Р.Султонова суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг “ААА” хусусий корхонасидан 75 000 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори устидан “ААА” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни ва унга илова қилинган ҳужжатларни, жавобгар вакили адвокат *** (10.06.2025 йилдаги 144-сонли ордер асосида), даъвогар вакили *** (22.07.2025 йилдаги 18-2-19/969-сонли ишончномага асосан) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили *** иштирокида, очиқ суд мажлисида, Навоий вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризачи, Инспекция деб юритилади) томонидан 2025 йил 14 мартда 18-2-19/73-сонли буйруққа асосан “ААА” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да ўтказилган текширишда жавобгар 2023 йилда 2 595 389 м3, 2024 йилда 2 691 719 м3 ва 2025 йил январь-март ойларида 556 717 м3 табиий газ истеъмол қилганлиги аниқланиб, бу ҳақида 2025 йил 27 мартда 18-2-19/73-сонли далолатнома тузилиб, жавобгар раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи *** томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 86-сонли қарори билан тасдиқланган ягона Низомнинг 5-иловаси 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган 2 газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиш кераклиги белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу хулоса олинмаганлиги аниқланганлиги ва жавобгар томонидан далолатномага эътироз билдирилмаганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг 2025 йил 3 апрелдаги қарорига асосан жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 75 000 000 сўм миқдорида жарима қўлланган. Мазкур қарор нусхаси жавобгарнинг почта манзилига 2025 йил 4 апрелда юборилган бўлишига қарамасдан, мазкур қарор жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ижро қилинмаган, жарима суммалари тўлаб берилмаган. Шу сабабли аризачи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 75 000 000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартиришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими билан тафтиш тартибидаги шикоят иш юритувга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 9 сентябрь кунги №-06-10/25-33372-сонли хатига биноан, ИПКнинг 32-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган 4-19022501/4296-сонли иқтисодий иш тафтиш тартибида кўриш учун Сурхондарё вилоят судидан Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар тафтиш шикоятида келтирилган важларини қўллаб қувватлаб, уларни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоят важларига эътироз билдириб, куйи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили судга тушунтириш бериб, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат 3 қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш қоидаларига амал қилинганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилининг ҳамда мутахассисларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 86-сонли қарори билан тасдиқланган ягона Низомнинг 5-иловаси 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиш кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан ва иш муҳокамасидан аниқланишича, Инспекция томонидан 2025 йил 14 мартда “ААА” хусусий корхонасида ўтказилган текширишда жавобгар 2023 йилда 2 595 389 м3, 2024 йилда 2 691 719 м3 ва 2025 йил январь-март ойларида 556 717 м3 табиий газ истеъмол қилганлиги аниқланиб, бу ҳақида 2025 йил 27 мартда 18-2-19/73-сонли далолатнома тузилиб, жавобгар раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи *** томонидан имзоланган. Жавобгар бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхона ҳисобланса-да, бундай корхона ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олмаганлиги аниқланганлиги туфайли Инспекция раҳбарининг 2025 йил 3 апрелдаги қарорига асосан жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 75 000 000 сўм миқдорида жарима қўлланган ҳамда мазкур қарор нусхаси жавобгарнинг почта манзилига 2025 йил 4 апрелда юборилган бўлишига қарамасдан, мазкур қарор жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ижро қилинмаганлиги ва жарима суммалари тўлаб берилмаганлиги сабабли аризачи судга 75 000 000 сўм жаримани ундириш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ариза талаби атрофлича ўрганилиб, иш бўйича тўпланган далилларга ҳар томонлама баҳо берилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний хулосага келган деб ҳисоблайди. 4 Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятидаги, “ААА” хусусий корхонаси газ маҳсулотларини реализация қилиш фаолияти билан шуғулланиб, ушбу фаолият турини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия асосида фаолият юритиб келган бўлсада, унга асоссиз равишда суд томонидан, рухсат олинмаганлик сабаби билан ундан 75 000 000 сўм ундириш белгиланган, иккинчидан ушбу молиявий жарима қўллашга асос бўлган жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 08.04.2025 йилдаги қарори билан жавобгарнинг раҳбарини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, аммо 25.06.2025 йилдаги жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти кассация судлов инстанциясининг ажрими билан ушбу жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг қарори бекор бўлганлиги боис, яъни мазкур ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмасада жарима қўлланилган, учинчидан, мазкур текшириш “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинмасдан ўтказилган, мазку ҳолатда текшириш ноқонуний ўтказилган, тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 86-сонли қарори билан тасдиқланган ягона Низомнинг 5иловаси 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиш кераклиги тўғрисидаги қоидалар жавобгарга нисбатан нотўғри қўлланилган, сабаби жавобгар махсус лицензия асосида газ маҳсулотини сотиш билан шуғулланиб келган, бешинчидан, жавобгар томонидан нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун 25.03.2022 йилда 024214-рақамли лицензия асосида ҳаракат қилган бўлсада, суд томонидан унинг маъмурий ҳужжатга асосан ёки унинг қонуний кучига ишониб ҳаракат қилганлиги, яъни бунда ушбу ҳужжатга ишониб унинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, унинг ишончи ҳимоя қилини лозимлиги судлар томонидан инобатга олинмаган деган важлари билан келиша олмайди. Биринчидан, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-иловаси 48-бандига кўра, жавобгарга нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун 25.03.2022 йилда берилган 024214-рақамли лицензия, бу фақат маълум бир ёки нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш 5 фаолиятини амалга ошириш учун берилган ва бунда газдан фойдаланиш ҳажми белгиланмаган. Бироқ, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-иловаси 39-бандида белгиланган, яъни бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса, алоҳида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Иккинчидан, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2025 йил 8 апрелдаги “ААА” хусусий корхонаси раҳбарини Ўзбекистон Республикаси МЖтК 165-моддасининг 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги ажрими билан бекор қилинганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, молиявий жарима қўллашга жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2025 йил 8 апрелдаги “ААА” хусусий корхонаси раҳбарини Ўзбекистон Республикаси МЖтК 165-моддасининг 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори эмас, балки Инспекция раҳбарининг жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 75 000 000 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги 2025 йил 3 апрелдаги қарори асос бўлган бўлиб, Инспекциянинг мазкур қарори жавобгар томонидан низолашилмаган, бекор қилинмаган, ҳақиқий эмас деб топилмаган. Учинчидан, Инспекция томонидан 2025 йил 14 мартда 18-2-19/73-сонли буйруққа асосан жавобгарда текшириш ўтказилган бўлиб, ушбу текширув ахборот тизимида рўйхатга олинганлиги тасдиқловчи 098-308-892 -сонли қод берилган. Қолаверса, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-иловаси 39-бандида белгиланган тартиб қоидаларга жавобгарни амал қилмаслиги, жавобгарнинг нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун 25.03.2022 йилда берилган 024214рақамли лицензиянинг қонуний кучига ишониб, ҳуқуқлари бузилганлигини англатмайди. Чунки, мазкур ҳолатда жавобгарнинг қонуний манфаатлари бузилмаганлиги, жавобгар томонидан 18.04.2023 йилда “Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг 6 энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида” ги № 726380 – сонли хулоса олиниши билан ҳам ўз тасдиғини топган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси моддий ҳуқуқ нормаларни тўғри қўллаган ҳолда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри тўхтамга келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмини 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасига биноан, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанциясининг қарорини тўлиқ ёки қисман ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини эътиборга олиб, жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарорини ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгар 7 “ААА” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига биноан, жавобгар “ААА” хусусий корхонаси томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўлаб берилган 750 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдиришни, жавобгар “ААА” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,308, 3246-3249- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жавобгар жавобгар “ААА” хусусий корхонасининг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “ААА” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Жавобгар “ААА” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ижро варақаси берилсин. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.Умаров Судьялар Л.Тошмурадов С.Жакеев