← Назад
Решение #2866202 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1206-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 23 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 6 мартдаги ЖЕ-02-06/395-16сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХ
ҳисобидан 85.054.188,33 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 85.054.188,33 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан
асосий қарздорлик қисман бартараф этганлиги сабабли, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириб беришини сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида
16.01.2024 йилдаги 073032-сонли улгуржи истеъмочиларга электр-энергияси
етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади)
тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ электр энергиясини ХХга етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъво
аризасига
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
85.054.188,33сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат
2025 йил 01 сентябрь ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисобкитоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун
асосий қарздорлиги 85.054.188,33сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини
(исботини) топди деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан асосий
қарздорлик қисман бартараф этилганлиги, яъни 85.054.188,33сўмнинг
3.000.000 сўми тўланганлиги, қолган 82.054.188,33 сўми тўланмаганлиги ва
ушбу ҳолат даъвогар вакили томонидан судда берган кўрсатмаси ҳамда судга
тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу
боис суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
нинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 82.054.188,33 сўм
асосий қарз ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.701.083,76 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов