← Назад
Решение #2866219 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онун | 56 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7176-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди, судья А.Хужаназаровнинг раислигида,
А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили М.Норбоев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si huzurid gi El ktr
n rgi si n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish Ins ksi si" D vl t
u ss s si, жавобгар "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji
K rx n siга нисбатан берилган аризасини видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si huzurid gi El ktr n rgi si
n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish Ins ksi si" D vl t u ss s si
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji K rx n si
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 56.250.000 сўм миқдорида
жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери почта манзили
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
яшамаслиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор
қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи
қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
65-моддаси иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк
шаклларининг тенг хуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si
huzurid gi El ktr n rgi si n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish
Ins ksi si Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан
Бошқарманинг 23.07.2025 йилдаги 13/155-сонли буйруғига асосан "S rk Brilli nt
Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji K rx n siда электр тармоқларига
уланиши, шунингдек электр энергиясини қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва
истеъмол қилиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги
амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан текширув ўтакзилган
(ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи махсус код: 036-329-417).
Текширув давомида, "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji K rx n siга қарашли Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Олтин водий
маҳалласи, Бахмал кўчаси, 5-уйда жойлашган Полипропилен семент қоплар ишлаб
чиқариш корхонаси электр таъминоти учун ўрнатилган қуввати 1000 кВа
трансформатор пункти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя
қилмаган ҳолда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан, ўрнатилиб ишга
туширилганлиги ва Ўзенергоинспекциясининг электр таъминоти лойиҳасини кўриб
чиққанлиги бўйича хулосалари олинмасдан уланганлиги аниқланган.
"O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si huzurid gi El ktr n rgi si n ft
m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish Ins ksi si" D vl t u ss s siнинг
28.07.2025 йилдаги 017-сонли қарори билан корхонага 56.250.000 сўм миқдорида
жарима солинган ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан
бошлаб бир ой ичида ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий
равишда тўлаш мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 47-бандига
кўра, қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция
қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш, Ўзэнергоинспекция томонидан
уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангани, ҳисоблагич ва ҳисобга олиш
тизими текширилиб пломбалангач, электр таъминоти шартномаси тузилгандан ва
истеъмолчи тўғрисидаги маълумотлар ҲЭТКнинг тегишли дастурий таъминот
базаларига киритилгандан кейингина амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг
52-моддасига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга
мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади. Лицензиялаш, рухсат
бериш
ва
хабардор
қилиш
тартиб-таомиллари
соҳасидаги
қуйидаги
ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади.
Ушбу Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик
аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш
иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (унинг
ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга
юборилади. 54-моддасига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган
фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан
келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Ундирилган жарима
миқдорининг ўн фоизи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига,
қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Мазкур Қонун 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш
тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади.
Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро
этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бироқ, хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги молиявий
жарима суммасини қарорда белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
56.250.000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Ушбу фактлар аризачи томонидан расмийлаштирилган далолатномалар,
жавобгарга юборилган огоҳлантириш хатлари, тарафлар вакилларининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа далиллар билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti
Ch kl ng n J mi t
riji K rx n si ҳисобидан 56.250.000 сўм миқдорда жарима
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига
ундириб, иш бўйича тўланиши лозим бўлган 1.125.000 сўм давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
аризачи "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si huzurid gi El ktr n rgi si
n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish Ins ksi si" D vl t
u ss s siнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji
K rx n si ҳисобидан 56.250.000 сўм жарима ундирилсин.
Жавобгар "S rk Brilli nt Jizz kh"
s’uli ti Ch kl ng n J mi t
riji
K rx n si ҳисобидан:
- "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r
hk m si huzurid gi El ktr n rgi si n ft
m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish Ins ksi si" D vl t
u ss s si
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари;
- Руспублика бюджетига 1.125.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
ўн кун ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров