Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8302 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e6a50725-5b05-43ac-adc6-0a2f399cf58c Claim ID PDF Hash bd795180c5d3adbf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 46-моддаси онуни 46 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
арори ИПК 226-моддаси арори ИПК 226 law
ИПК 225-моддаси ИПК 225 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8302-сонли иш АЖРИМ (Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисида) Термиз шаҳар 2025 йил 23 октябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Т.Ғаффоровнинг котиблигида, аризачи вакиллари – З.Холмуродов ва М.Нарбаев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, аризачи - “Surx n Univ rs l Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “Бизнесни Ривожлантириш Банки” АТБ, учинчи шахслар - “Surx n N mun t n S rvis” МЧЖ ва “Surx n- ng r-S rvis- xnik ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Surx n Univ rs l Qurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бизнесни Ривожлантириш банк”и АТБ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Surx n N mun t n S rvis” масъулияти чекланган жамияти, “Surx n- ng r-S rvis- xnik ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги SD-00-19/19сонли ҳал қилув қарорининг қарздорлик ундирувини гаровга қўйилган молмулкларга қаратиш қисмини бекор қилишни ҳамда ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорига асосан чиқарилган Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 16.09.2024 йилдаги 4-1901-2402/5696-сонли ажримига асосан чиқарилган ижро варақаси ижросини тўхтатиб туришни сўраган. Аризачининг илтимосномасига асосан даъвони таъминлаш чораси сифатида Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги 4-1901-2402/5696-сонли ижро варақасининг ундирувини гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш қисми ижросини тўхтатиш ҳақида суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ажрими чиқарилган. Суд мажлисида даъвогар вакили томонидан судга қўшимча важлар ҳақида ариза тақдим этилди ва у иш юритувга кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Аризачи вакили суд мажлисида аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик битими доирасидан четга чиқиб хулоса қилинганлиги маълум қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 225-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда “Бизнесни Ривожлантириш банк”и АТБ ва “Surx n N mun t n S rvis” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 11 майда тузилган 15-сонли кредит шартнмаси юзасидан келиб чиққан барча низоларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг судьяси Н.Сафаров томонидан якка тартибда кўриб чиқиш ҳақида келишув битими тузилган. Мазкур келишув битимида аризачининг гаров таъминоти сифатида қўйилаётган мулкларининг номи ва хусусиятлари батафсил кўрсатилган бўлиб, у ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ушбу битимга асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан 2024 йил 23 майда аризачи фойдасига жавобгарлардан солидар тартибда 577000 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 64303 АҚШ доллари ҳисобланган кредит фоизи, жами 641303 АҚШ доллари қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни жавобгарларнинг гаровдаги мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги sd-0019/19-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган. «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 46-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза бериш йўли билан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиши мумкин. Ушбу қонуннинг 47-моддасига кўра ваколатли суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидаги ҳолатларни исботловчи далилларни тақдим этса, ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак: - ҳакамлик битимининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмаслигини; - ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин; - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ушбу Қонун 10моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини; - ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси ушбу Қонуннинг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини; - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик судининг мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим этолмаганлигини. Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 28-бобида белгиланган қоидалар ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 15.5-бандига кўра ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 5бандида кўрсатилган асос бўйича фақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тарафнинг аризаси бўйича бекор қилиниши мумкин. Яъни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори фойдасига ҳал қилинган тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини исботловчи далиллар берилган тақдирда ҳам ҳал қилув қарори ушбу асос бўйича иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши мумкин эмас. ИПК 225-моддасининг бешинчи қисмига кўра иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Аризачининг аризасини қаноатлантиришга етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли ариза талаблари исботланмаган ҳисобланади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризачининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги №sd-00-19/19-сонли ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни, иш бўйича олдиндан тўланган суд харажатларини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 228, 230, 231 ва 232-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: “Surx n Univ rs l Qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги sd-00-19/19сонли ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Суднинг Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги 4-1901-2402/5696-сонли ижро варақаси ундирувини гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш қисми ижросини тўхтатиш ҳақидаги 2025 йил 2 октябрдаги ажрими бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов