Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2501/5169 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Progres max Ответчик / Подсудимый Smart shop 2020
Source ID 2b9d59f3-a5d5-49cb-8829-880745e63f22 Claim ID PDF Hash e1fdbb1be180d10d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 108-моддаси ФКнинг 108 law
ФКнинг 109-моддаси ФКнинг 109 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 9-моддаси ФКнинг 9 law
тисодий процессуал кодекси 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
олбуки ИПК 68-моддаси олбуки ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-2501/5169-сонли иқтисодий иш Судья: Ў.Мадрохимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил 23 октябрь Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Progres max” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Smart shop 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 79 278 324 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, “Progres max” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчиси Х.Жуманиёзов, “Smart shop 2020” масъулияти чекланган жамияти вакили Р.Хусаинов (2025 йил 6 октябрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Шовот туманлараро иқтисодий судининг 4-2202-2402/6457-сонли иши бўйича 2024 йил 13 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “Progres max” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб, Х.Жуманиёзовнинг номзоди тасдиқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, жамиятга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб рақамлари айланмаси, ҳисобварақ-фактуралари, шунингдек у тузган битимларнинг ижро қилиниши ўрганилганда, “Smart shop 2020” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 1 сентябрдаги 2-сонли шартномага асосан 2022 йил 30 сентябрдаги 145-сонли ҳисобварақ-фактуралари билан жами 79 278 324 сўмлик товар, (маҳсулот)лар етказиб берилганлиги, аммо жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги аниқлаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 12 сентябрда Хл16-сонли талабнома юбориб, унда қарздорликни 3 кун муддатда бартараф этишни сўраган. Аммо талабнома ижро этилмаслиги натижасида низо келиб чиққан. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 79 278 324 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома унда мавжуд бўлмаса-да, даъвогар томонидан жавобгарга умумий қиймати жами 79 215 849,85 сўмлик турли хил маиший техника товарлари етказиб берилганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралари билан тасдиқланишини, жавобгар етказиб берилган товарлар ҳақини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога эътироз билдириб, гарчи тарафлар ўртасида умумий қиймати 79 215 849,85 сўмлик турли хил техника товарлари етказиб берилганлиги тўғрисида икки тарафлама тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралари расмийлаштирилган бўлса-да, ушбу иккала ҳисобварақ-фактуралари жавобгар раҳбари томонидан билмасдан адашиб қабул қилинганлиги, бироқ амалда ушбу товарлар қабул қилиб олинмаганлиги, бироқ ушбу ҳолатни тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасидаги шартнома мавжуд эмаслигини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суднинг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг даъво муддати қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилмасдан рад этилганлиги сабабли ишни мазмунан кўриб чиқишни ва қуйида баён этиладиган асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси иккинчи қисмининг биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан ҳам вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 108-моддасига мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. ФКнинг 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Даъво аризасидан аниқланишича, тугатиш бошқарувчиси даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши натижасида, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 сентябрдаги 2-сонли шартнома тузилгани, даъвогар шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга умумий қиймати 79 215 849,85 сўмлик товарлар етказиб берилганлиги, жавобгар эса товарлар ҳақини тўламаганлиги ҳолати аниқланганлиги важи билан судга даъво ариза киритган ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома унда мавжуд бўлмаганлиги сабабли даъво аризасига даъво талабини асословчи далил сифатида фақат товарлар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактураларини илова қилган. Суд муҳокамасида жавобгар вакили томонидан шартнома уларда ҳам мавжуд эмаслиги билдирилиб, шартнома тақдим қилинмади. Гарчи тарафлар ўртасидаги 2022 йил 1 сентябрдаги 2-сонли шартнома мавжуд бўлмаса-да, аммо тарафларнинг амалда шартномавий муносабатларга киришганлиги иш ҳужжатида мавжуд 2022 йил 30 сентябрдаги 145-сонли 68 611 914 сўмлик ҳамда 10 066 410 сўмлик икки тарафлама тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактуралари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжат ҳисобланиши, 17-бандида эса сотиб олувчи тасдиқлаган электрон ҳисобварақ-фактура оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юбориши, бунда электрон ҳисобварақ-фактура мақоми автоматик равишда “етказилган”дан “тасдиқланган” мақомига ўзгариши, шу пайтдан бошлаб у икки томонлама тасдиқланган ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-бандининг биринчи хатбошисига кўра, ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, 63-бандига кўра эса етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонунчилик ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Булардан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандида агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи, тарафлар ўртасидаги шартнома судга тақдим этилмаган бўлмаса-да, аммо тарафларнинг амалда шартномавий муносабатларга киришганлиги иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралари билан тасдиқланади. Шунга кўра, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогар аслида етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш учун тўсқинлик қилмайди. Даъвогар даъво аризасида етказиб берилган 79 278 324 сўмлик товарлар қиймати тўламаганлиги важи асосида жавобгардан 79 278 324 сўм ундиришни сўраган бўлса-да, амалда даъвогар томонидан 2022 йил 30 сентябрдаги 145-сонли ҳисобварақ фактуралари билан жавобгарга умумий қиймати 78 678 324 сўмлик товарлар етказиб берилганлиги, жавобгар 78 678 324 сўмлик товарларнинг қийматини тўламаганлиги ўз исботини топади. Шунга кўра, даъво талаби қисман, 78 678 324 сўмга қаноатлантирилиши, даъвонинг қолган қисми асоссизлиги боис рад қилиниши лозим. Маълумки, ФКнинг 9-моддаси фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши, яъни ўз ҳуқуқларини инсофли тарзда амалга оширишлари лозимлиги, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмаслигини назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Гарчанд жавобгар вакили суд мажлисида ҳар иккала ҳисобварақфактураларини расмийлаштиришда жавобгар раҳбари билмасдан адашиб қабул қилганлиги тўғрисида ўз эътирозини билдирган бўлса-да, бироқ ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳамда ушбу ҳолатни бартараф қилиш учун қилинган ишлар бўйича муайян далилларни судга тақдим эта олмади, ҳолбуки ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, жавобгар ҳам ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво асосли деб топилган қисми бўйича давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига, даъвонинг рад қилинган қисми бўйича эса давлат божи даъвогарга юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Smart shop 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Progres max” хусусий корхонаси фойдасига 78 678 324 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Smart shop 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 1 573 567 сўм давлат божи; - Шовот туманлараро иқтисодий суди депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “Progres max” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 12 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Мадрохимов