← Назад
Решение #2866368 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 69 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| шунингдек мазкур Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6915-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Зомин тумани
2025 йил 23 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“QU LI Y-ENGINEERING-GROUP”
масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида жавобгар – “ZO IN U
N YO’LL RD N FOYD L NIS
KOR ON SI” давлат муассасасидан 91 012 745,13 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўлаб чиқилган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зомин туман Иқтисодиёт ва
молия бўлими ва Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини
жалб қилинган ҳамда Зомин туман прокурори хабардор қилинган ҳолда,
тарафлардан даъвогар вакили – И.Пайзуллаев (2025 йил 3 июндаги 54-сонли
ишончномага асосан), жавобгар вакили – И.Нарбаев (2025 йил 21 октябрдаги
379-сонли ишончномага асосан), Зомин туман прокурор ёрдамчиси – Р.Элонов
иштирокида, Палата ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган Зомин туман
Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“QU LI Y-ENGINEERING-GROUP” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади) билан “ZO IN U
N
YO’LL RD N FOYD L NIS KOR ON SI” давлат муассасаси (бундан буён
матнда Жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 2 декабрда 112-сонли
ҳамда 2020 йил 1 декабрда 83-сонли пудрат шартномалари тузилган.
Кейинчалик, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 2 декабрдаги 112-сонли
шартномага 2020 йил 4 мартда 14-сонли қўшимча келишув битими тузилган.
Даъвогар “Ёрдамчи пудратчи” пудрат шартномаларида белгиланган
муддатда жавобгарни топшириғи билан Зомин тумани, “Халқабод” МФЙ,
Истиқлол кўчаси, ва унга туташ кўчаларни таъмирлаш ишларини бажариш
объектда ланшафт ишлари, манзарали экинларни жойлаштириш ҳамда
кўкаламзорлаштириш ишларини бажариши, жавобгар эса даъвогар томонидан
бажарилган ишлар учун зарур шароит яратиб бериши, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 2 декабрдаги тузилган 112-сонли
шартноманинг 3.1-бандида, ишларни бажаришнинг умумий суммаси
2 094 205 208 сўм қилиб белгиланган бўлсада, кейинчалик 2020 йил 4 мартда
14-сонли қўшимча келишув битимига асосан ишларни бажаришнинг умумий
суммаси 1 728 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Шунингдек, дастлабки пудрат шартномасининг 6.1-банди “Ёрдамчи
пудратчи” мазкур қўшимча келишувни имзоланган кундан бошлаб 2020 йил
15 сентябрга қадар объектда кўкаламзорлаштириш ишларини якунлаш
лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандида, ишга ҳақ тўлаш
тартиби назарда тутилган бўлиб, унга кўра шартнома имзолангандан кейин
буюртмачи пудратчига шартнома баҳосининг 15 фоизини, 2-қисмига асосан
жорий молиялаштириш ажратилган аванс маблағининг ҳар ойда амалда
бажарилган ишлар миқдоридан фоиз ҳисобидан тақсимланган ҳолда ушлаб
қолиб, объектнинг шартномавий қийматининг 95 фоизигача миқдорда амалга
ошириш назарда тутилганлигини, қолган 5 фоизини шартноманинг 2.6-бандига
асосан Давлат қабул комиссияси буюртмачидан қабул қилгандан сўнг тўлаб
бериши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ободонлаштириш ишларини
бажариши бўйича шартнома шартлари ва лойиҳа смета ҳужжатларида назарда
тутилган 1 885 928 378,53 сўм миқдоридаги пудрат ишларини шартномада
кўрсатилган муддатда бажарган ва ишларни натижасини жавобгарга
топширганлигини ва бу бўйича тарафлар ўртасида бажарилган ишларни қабул
қилиш ва топшириш далолатномалари ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисида
ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Жавобгар томонидан даъвогар ҳисобига жами 1 885 928 378,53 сўм
миқдоридаги бажарилган ишлар учун 1 794 915 633,4 сўм миқдоридаги
маблағларни ўтказиб берилганлигини ва қолган 91 012 745,13 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб
юритилади) даъвогар манфаатида Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 91 012 745,13 сўм асосий
қарз ва олдиндан тўланган суд харажатини ундириш ҳамда ишни Палата
ўзининг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармасини жалб қилинган ҳамда Зомин туман
прокурори хабардор қилинган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ҳақиқатдан ҳам
жавобгар билан 2019 йил 2 декабрда 112-сонли ҳамда 2020 йил 1 декабрда
83-сонли пудрат шартномалари тузилганлигини, кейинчалик тарафлар ўртасида
112-сонли шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2020 йил
4 мартдаги 14-сонли қўшимча келишув битими тузилганлигини, шартномаларда
кўрсатилган ишлар бажирилганлигини, тегишли тартибда жавобгарга
топшириш юзасидан ҳисобварақ-фактуралари қабул қилинганлигини, ишларни
бажарилганлиги бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширганлигини
ва кафолат муддати тугагандан кейин тўлаб бериши келишилган 5 фоизлик яъни
91 012 745,13 сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб берилмаганлигини, бу бўйича
2025 йил 14 апрелдаги 43и/и-сонли талабнома юборганлигини, аммо ушбу
талабномага жавобан жавобгар томонидан 252 дона аризона манзарали
дарахтининг 31 донаси қуриб қолганлигини ва шартнома талабларига асосан
қайта экиб бериш лозимлигини билдирганлигини, даъвогар вакиллари бориб
ўрганилганда 11 донаси қуриб қолганлиги аниқланганлигини маълум қилиб,
жавобгар вакилининг суд мажлисида даъво муддати қўллаш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришдан рад қилишни, бунга асос сифатида
ишларни қабул қилиш ва топшириш ишларидан хабардорлиги йўқлигини, бу
бўйича жавобгар вакилларига мурожаат қилганида, ушбу ҳужжатлар давлат
архивига топширганлигини, улардан олса тақдим қилиши мумкинлигини
маълум қилганлигини, даъво муддати ўтмаганлигини, жавобгарга қарздорликни
тўлаб қўйиш юзасидан 2025 йил 14 апрелда талабнома юборганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, мазкур даъвогарнинг
даъво талаби бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида умумий
даъво қилиш муддати уч йил эканлигини, даъвогарнинг даъво қилиш муддати
бугунги кунда ўтганлигини, шундан келиб чиқиб, даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги 2025 йил 23 октябрдаги 386-сонли илтимосномасини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда
қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори ёрдамчиси иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талаби бўйича фикр билдириб, унга кўра 2020 йил
9 октябрда даъвогар томонидан бажарилган ишларни жавобгар томонидан
Давлат қабул комиссиясига топширган бўлсада, аммо шу кунгача ундириш
юзасидан судга мурожаат қилмаганлигига асосли сабаблари йўқлигини ва
жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда
қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирок этмаётганлигини ва иш
ҳужжатларида Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасининг
2025 йил 3 октябрдаги 01-4/838-сонли маълумоти мавжуд бўлиб, унга кўра
тарафлар ўртасида шартнома Зомин тумани ЮФУК ДМнинг ҳисоб-рақамлари
ғазначилик билан қамраб олинмаганлиги сабабли Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларидан рўйхатдан
ўтмаганлигини ҳамда ушбу ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхасини олган
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Зомин туман Иқтисодиёт ва молия
бўлими вакиллари иштирок этмади ва иш ҳужжатларида 2025 йил 14 октябрдаги
суд мажлисида Ш.Муҳиддинов иштирок этганлигини, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам
табиий йўқотишда низо бўлмаса, ҳақини тўлаб берилиши кераклигини маълум
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Суд, даъвогар, жавобгар вакиллари ҳамда прокурор ёрдамчисининг
фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, жавобгар
вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ёзма илтимосномасини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил
2 декабрда 112-сонли ҳамда 2020 йил 1 декабрда 83-сонли пудрат шартномалари
тузилганлигини, кейинчалик, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 2 декабрдаги
112-сонли шартномага 2020 йил 4 мартда 14-сонли қўшимча келишув битими
орқали қўшимчалар киритилганлиги аниқланди.
Даъвогар “Ёрдамчи пудратчи” пудрат шартномаларида белгиланган
муддатда жавобгарни топшириғи билан Зомин тумани, “Халқабод” МФЙ,
Истиқлол кўчаси, ва унга туташ кўчаларни таъмирлаш ишларини бажариш
объектда ланшафт ишлари, манзарали экинларни жойлаштириш ҳамда
кўкаламзорлаштириш ишларини бажариши, жавобгар эса даъвогар томонидан
бажарилган ишлар учун зарур шароит яратиб бериши, ишни қабул қилиши ва
келишилган ҳақни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 2 декабрдаги тузилган 112-сонли
шартноманинг 3.1-бандида, ишларни бажаришнинг умумий суммаси
2 094 205 208 сўм қилиб белгиланган бўлсада, кейинчалик 2020 йил 4 мартда
14-сонли қўшимча келишув битимига асосан ишларни бажаришнинг умумий
суммаси 1 728 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Шунингдек,
дастлабки
пудрат
шартномасининг
6.1-банди
“Ёрдамчи пудратчи” мазкур қўшимча келишувни имзоланган кундан бошлаб
2020 йил 15 сентябрга қадар объектда кўкаламзорлаштириш ишларини якунлаш
лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандида, ишга ҳақ тўлаш
тартиби назарда тутилган бўлиб, унга кўра шартнома имзолангандан кейин
буюртмачи пудратчига шартнома баҳосининг 15 фоизини, 2-қисмига асосан
жорий молиялаштириш ажратилган аванс маблағининг ҳар ойда амалда
бажарилган ишлар миқдоридан фоиз ҳисобидан тақсимланган ҳолда ушлаб
қолиб, объектнинг шартномавий қийматининг 95 фоизигача миқдорда амалга
ошириш назарда тутилганлигини, қолган 5 фоизини шартноманинг 2.6-бандига
асосан Давлат қабул комиссияси буюртмачидан қабул қилгандан сўнг тўлаб
бериши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ободонлаштириш ишларини
бажариши бўйича шартнома шартлари ва лойиҳа смета ҳужжатларида назарда
тутилган 1 885 928 378,53 сўм миқдоридаги пудрат ишларини шартномада
кўрсатилган муддатда бажарган ва ишларни натижасини жавобгарга
топширганлигини ва бу бўйича тарафлар ўртасида бажарилган ишларни қабул
қилиш ва топшириш далолатномалари ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисида
ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан даъвогар ҳисобига жами 1 885 928 378,53 сўм
миқдоридаги бажарилган ишлар учун 1 794 915 633,4 сўм миқдоридаги
маблағларни ўтказиб берганлигини, бу бўйича тарафлар ўртасида ҳисобварақфактуралари ҳамда даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма
далолатномаси мавжудлигини ва қолган 91 012 745,13 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаганлиги маълум қилган.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмида, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Бу бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 91 012 745 сўм миқдорида
қарздорлик суммасини тўлаб бериш юзасидан 2025 йил 14 апрелда 43и/и-сонли
талабнома юборилган.
Жавобгарнинг 2025 йил 22 апрелда юқорида кўрсатилган талабномага
жавобан даъвогар томонидан шартномага асосан экилган 252 дона аризона
манзарали дарахтининг 31 донаси қуриб қолганлигини ва шартнома талабларига
асосан қайта экиб бериш кераклигини билдирган.
Даъвогар вакиллари томонидан экилган манзарали дарахтларнинг ҳолати
ўрганилганда 11 донаси кўкармаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар ҳисобидан тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларга асосан 91 012 745,13 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммасини ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
ИПКнинг 69-моддасида эса далиллар ишда иштирок этувчи шахслар
томонидан тақдим этилиши назарда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида
даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисида
2025 йил 23 октябрдаги 386-сонли ёзма илтимоснома тақдим қилиб, ушбу
илтимосномада даъво қилишнинг умумий муддати уч йил эканлигини, аммо
даъвогарнинг даъво талаблари бўйича даъво муддати ўтганлигини, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги
“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарорига асосан муддати ўтган дебитор-кредитор
қарздорликларни корхона фойда ва зарарига олишлик белгилаб қўйганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаб,
қаноатлантиришдан рад қилишни маълум қилган.
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил
эканлигини, шунингдек мазкур Кодекснинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни
ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб
чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
қарорининг 8-банди бирнчи хатбошида, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига
кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор
чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланган.
Шу билан бирга Пленум қарорининг 10-банди 2-хатбошида, даъво
муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув
қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш
ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши
кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ёзма илтимосномаси юзасидан
эътирозлари борлигини, бажарилган ишларни қабул қилиш юзасидан 2020 йил
9 октябрдаги Давлат қабул комиссиясининг далолатномасидан хабари
йўқлигини, ушбу жараёнларда даъвогар вакиллари иштирок этмаганлигини,
шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида ҳисобварақ-фактуралари
тасдиқланганлигини, шунингдек, жавобгардан ишларни қабул қилиш юзасидан
қилинган ишлар юзасидан ҳужжатларни сўраганида ушбу ҳужжатлар архивга
топширганлигини маълум қилиб, бермаганлигини, 2025 йил 14 апрелда
жавобгарга талабнома юборганлигини инобатга олиб, жавобгарнниг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси асоссиз эканлигини маълум
қилди.
Аммо, иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартномасининг 7.1.4-бандида, кафолат муддати бир йилни ташкил қилишини,
ушбу муддат қабул комиссияси томонидан ишлар қабул қилиб олингандан
кейин ҳисобланиши белгиланган.
Бажарилган ишларни қабул қилиш юзасидан Давлат қабул комиссияси
2020 йил 9 октябрда далолатнома асосида пудратчи “ZO IN U
N
YO’LL RD N FOYD L NIS KOR ON SI” давлат муассасаси томонидан
Зомин тумани, “Халқобод” МФЙ, Истиқлол кўчаси ва туташ кўчаларидаги ички
йўлларни жорий таъмирлаш 0,702 км узунликдаги жорий таъмирлаш
тугалланганганлигини ва жорий таъмирлаш ишлари йўл пойни ва асосини
қуриш, металл қувурлар ўрнатиш, темир бетон лотоклар ўрнатиш, йўл ёритиш
тизими, кўкаламзорлаштириш тасмаси ва уни суғориш тизими қуриш,
манзарали дарахт кўчатлари ҳамда гуллар, йирик ва майда донали асфальтбетон
қоришмадан қоплама ётқизиш, йўл белги ётиқ чизиқларини чизиш ишлари
бажарилганлигидан келиб чиқиб қабул қилинган.
Ушбу бажарилган ишларни қабул қилиш 2020 йил 9 октябрь
қилинганлигини, шартнома бўйича кафолат муддати бир йилни ташкил қилса,
2021 йил 9 октябрда кафолат муддати тугаганлигини, даъвогар томонидан
жавобгардан юқорида кўрсатилган 5 фоизлик яъни 91 012 745,13 сўм
миқдоридаги бажарилган ишлар ҳақини ундириш юзасидан ўз вақтида ҳаракат
қилиш мумкин эди.
Аммо, даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 91 012 745,13 сўмни
ундириш юзасидан орадан уч ярим йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейингина
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар томонидан жавобгарнинг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси юзасидан муддат узилишига асос
бўладиган далиллар иш ҳужжатларида тақдим қилинганлардан ташқари бошқа
ҳужжатлари йўқлигини маълум қилди.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги 2019 йил 2 декабрда 112-сонли ҳамда
2020 йил 1 декабрда 83-сонли пудрат шартномалари тузилганлигини,
кейинчалик, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 2 декабрдаги 112-сонли
шартномага ўзгартириш киритиш тўғрисида 2020 йил 4 мартда 14-сонли
қўшимча келишув битими тузилганлигини, ушбу кўрсатилган кафолат
суммасини ундириш учун ўз вақтида мурожаат қилмаганлигини инобатга олиб,
суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги 2025 йил
23 октябрдаги 386-сонли ёзма илтимосномасини асосли деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабига нисбатан жавобгар
томонидан даъво муддатини қуллашни сўраганлигини, даъво муддати
ўтганлиги инобатга олиб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, жавобгарнинг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги 2025 йил 23 октябрдаги 386-сонли ёзма илтимосномасини
иш юиритишга қабул қилишни, шунга асосан даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, олдиндан тўлаб чиқилган 42 000 сўм почта
харажати ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига 1 820 254,90 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуад кодексининг 68, 69, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
“ZO IN U
N YO’LL RD N FOYD L NIS KOR ON SI” давлат
муассасаси директори У.Бўроновнинг даъвогарнинг даъво талабига нисбатан
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги 2025 йил 23 октябрдаги 386-сонли
илтимосномаси иш юритишга қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “QU LI Y-ENGINEERING-GROUP” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “ZO IN U
N YO’LL RD N
FOYD L NIS KOR ON SI” давлат муассасасидан 91 012 745,13 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъво муддати қўлланилиб,
даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво ариза тақдим этишда олиндан тўланган 42 000 сўм почта харажати
“QU LI Y-ENGINEERING-GROUP”
масъулияти
чекланган
жамияти
зиммасида қолдирилсин.
“QU LI Y-ENGINEERING-GROUP” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1 820 254,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов