← Назад
Решение #2866393 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*********-сонли иқтисодий иш
Судья: *********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 23 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *********
раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили
Б*********, жавобгар вакили *********низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакили
*********иштирокида даъвогар *********нинг жавобгар *********га
нисбатан устав фонди шакллантирилмаганлиги сабабли *********
таъсисчилигидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
********* (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
********* (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан устав фонди
шакллантирилмаганлиги сабабли ********* таъсисчилигидан чиқаришни
сўраган.
Суднинг ***** ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида *******
жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан белгиланган тартибда
ва муддатда *********нинг устав фондини шакллантирилмаганлигини
билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
********* таъсисчиси бўлганлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган учинчи шахс вакили даъво талабига
эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йил учун
хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ,
даъвогарнинг 100 фоиз улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигига ўтганлигини билдириб, суддан даъвони рад этишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, *********
юридик шахс сифатида ******-сонли реестр тартиб рақами билан давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Жавобгар ва АТБ “Агробанк” Хоразм вилоят ҳудудий филиали ўртасида
*******сўмга график асосида сотиб олиши белгиланган.
Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан 2016 йил сентябрь ойига
қадар шартнома суммасининг бир қисми, ******сўм қисми ўз маблағи
ҳисобидан тўланган бўлиб, қолган қисмини тўлашга имконияти йўқлиги боис,
даъвогарнинг номига олинган кредит маблағи ҳисобига қопланган.
****** куни жавобгарнинг таъсис йиғилиши ўтказилиб, унга кўра,
даъвогарнинг номи *********дан *********га ўзгартирилган ва *********
*******75-сонли реестр тартиб рақами билан Урганч шаҳар ягона дарча
марказидан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
Даъвогарнинг ушбу қайта давлат рўйхатидан ўтказилган уставига кўра,
жавобгар даъвогарнинг 100 фоиз улушдори қилиб белгиланган.
Мазкур уставнинг 7.3-бандига кўра, жамият давлат рўйхатидан
ўтказилгандан кейин бир йил мобайнида таъсисчи устав фондидаги улушини
тўлиқ киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга маълумот бериши
лозимлиги кўрсатилган.
Шунингдек, уставнинг 7.4-бандига кўра, жамиятнинг устав фондидаги
таъсисчининг улуши пул, мол-мулк, асбоб-ускуналар, кўчмас мулк,
интеллектуал мулк ва ҳоказолар билан киритилиши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ,
даъвогарнинг
устав
фонди
жавобгар
томонидан
шакллантирилмаганлиги боис, даъвогар судга юқоридаги даъво талаби билан
мурожаат қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини асоссиз деб
ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
“Масъулияти
чекланган
жамиятлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 8-моддаси иккинчи қисмига кўра, жами улушлари
жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил
этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон
бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини
жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив
низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли
Қарорининг 19-бандида “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари
жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил
этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият
устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта
иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб
билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бир нечта иштирокчи судга мурожаат
қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг вакили
(вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак. Бунда даъвогар
(даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис
ҳужжатлари асосида аниқланади.
Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта иштирокчиларнинг
жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг ўн фоизидан кам
бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан берилган бўлса, даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Судлар ушбу тоифадаги
ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги,
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон
бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари
мавжудлигини аниқлашлари лозим.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йил учун
хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ
*********нинг
100 фоиз улушдори қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд жавобгарни жамият таъсисчилигидан чиқариш
ҳақидаги даъво аризаси *********нинг ўзи томонидан берилганлиги,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йил учун
хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ
*********нинг 100 фоиз улушдори қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги белгиланганлиги боис, даъвогарнинг
жавобгарни жамият таъсисчилигидан чиқариш талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар томонидан олдиндан **** сўм почта харажати ва *****
сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179 ва 180-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар томонидан олдиндан **** сўм почта харажати ва
****** сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*********