Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2503/3158 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d7b414bc-5800-4077-aef2-7227a8bbeb69 Claim ID PDF Hash e0d54acd6b766057... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 17-моддаси онун 17 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 3247 -моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118- моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2503/3158-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья –М.Бобоназаров. Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Х.Рахимов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Т.Қаҳҳоров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 23 октябрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари *** (04.01.2025 йилдаги 8/01-07сонли ишончномага асосан), *** (13.01.2025 йилдаги 275/01-07-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили *** (06.01.2025 йилдаги 39-01-07/109сонли ишончномага асосан) иштирокида, нинг, жавобгар “ ” АЖ ва қўшимча жавобгар “ ” газ таъминоти филиалига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарори устидан жавобгар “ ” АЖ томонидан келтирилган тафтиш шикояти бўйича ишни Навоий вилоят суди биносида ведиоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни а н и қ л а д и: (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “ ” газ таъминоти филиалидан (бундан буѐн матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) аҳолига етказиб берилган суюлтирилган углеводород газидан ишлатилмасдан қолган оғир чўкинди учун ортиқча олинган жами 150 828 800 сўм пул маблағи истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли давлат бюджетига ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 150 828 800 сўм ундирилган. Даъво талабининг “ ” газ таъминоти филиалига нисбатан қисми юзасидан иш юритиш тугатилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарори билан суднинг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан норози бўлган жавобгар тафтиш тартибида шикоят бериб, унда жавобгар аҳолига углеводород газини етказиб беришда Ўзбекистон 2 Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларини бузмаганлиги, аксинча истеъмолчидан қайтариб топширилган газ балонларидаги углеводород газ қолдиқлари тўкилиб, бошқа истеъмолчиларга етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан газ балонларида газни кам ёки сифатсиз етказиб берилганда юқоридаги қонунчилик нормалари бузилиши мумкинлиги, судлар томонидан эса қонунчилик нормалари аксинча қўлланилганлиги каби важларни келтириб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасига қатнашган жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни қўллаб-қувватлабтафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакиллари тафтиш шикояттига эътироз билдириб, шикоятда келтирлган важлар асоссиз эканлиги, жавобгар мазкур мазмундаги важлар билан маъмурий судга ҳам даъвогарга нисбатан даъво билан мурожаат этганлиги, жавобгарнинг даъво талаблари маъсурий судлар томонидаан рад этилганлиги, суд қарорлари қонуний ва асосли бўлганлиги саббали,уларни ўзгаришсиз қолдириб жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ссўради. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва фикрларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга суд қарорлаарини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогарнинг 2-ярим йиллик иш режасига кўра, жавобгар фаолиятида истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ баллонларни ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар маҳсулоти учун олинган пулларни қайтарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган. Таҳилларга кўра, аҳоли фойдаланишда бўлган маиший газ баллонларнинг ички қисмида қолиб кетган оғир қолдиқ чўкиндилар миқдорларини суюлтирилган газ билан тўлдирмасдан олдин тарозиларда тортилиб махсус ускуна ёрдамида махсус сиғимга тўкиб олиниши ва тўкилган миқдорга дафтарга қайд қилиб борилиши ҳамда қолдиқлар биржа савдолари орқали иккиламчи маҳсулот сифатида сотилиши маълум бўлган. Жумладан, жавобгар томонидан 2022 йилда вилоят бўйича 21. 332. 360 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши режа қилиниб, аҳолига 1 078 079 та суюлтирилган газ баллонлари орқали 21 561 580 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги, 1 078 079 та газ баллонларнинг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар 40 980 кг.ни ташкил қилганлиги; - 2023 йилда вилоят бўйича 22 106 120 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши режа қилиниб, аҳолига 1 063 542 та суюлтирилган газ баллонлари орқали 21 270 840 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб 3 берилганлиги, 1 063 542 та газ баллонларнинг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар 60 900 кг.ни ташкил қилганлиги; -2024 йил январь-август ойларида вилоят бўйича 14 702 900 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши режа қилиниб, аҳолига 717 524 та суюлтирилган газ баллонлари орқали 14 350 480 кг суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги, 717 524 та газ баллонларининг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар 31 430 кг.ни ташкил қилганлиги маълум бўлган. Суюлтирилган углеводород гази 2022-2023-2024 йил 1 май ҳолатигача 1 кг 1 120 сўм, 2024 йил 1 майдан 1 600 сўмни ташкил қилган. Ўрганишлар натижасида 2022-2023-2024 йил 1 май ҳолатига газ баллонларнинг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар 130 140 кг.ни, яъни 130 140 * 1 120 = 145 756 800 сўм ҳамда 2024 йил 1 майдан 30 август ҳолатигача 3 170 кг.ни яъни 3 170 * 1 600 = 5 072 000 сўм, жами 150 828 800 сўмни ташкил қилган. Шу боисдан даъвогар, 2022-2023-2024 йил 1 май ҳолатига газ баллонларнинг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар ҳисобига 150 828 800 сўм истеъмолчилардан ортиқча олинган деган хулосага келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган “Рақобат,истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан даъвогар томонидан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун 17-моддаси (ўша вақтда амалда бўлган), “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 6, 19, 21моддалари талабларини бузган деб топиб, жавобгарга нисбатан жами 150 828 800 сўм асоссиз олинган даромадни истеъмолчилар билан қайта ҳисобкитоб қилиш, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда олинган 150 828 800 сўм асоссиз даромадни даъвогарнинг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида 2024 йил 3 декабрда 3-22-2024/67-сонли қарор қабул қилинган ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 3-22-2024/67-сонли кўрсатма берган. Зеро, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ваколатлари доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектларида (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) текширишларни ўтказади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан,сотувчидан) зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб олади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб 4 чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборади, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни судга қадар ҳал қилишни ташкил этишга кўмаклашади, истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширишлиги белгиланган. Шунингек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарорига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг 19-21 бандларига кўра, монополияга қарши курашиш қўмитасига рақобат ҳамда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида тузиладиган махсус комиссияларнинг қарорлари асосида амалга оширилади. Махсус комиссия рақобат ҳамда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шунингдек, асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Истеъмолчиларни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда махсус комиссия асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) хўжалик юритувчи субъектлардан ундириш ва ихтиёрий тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда ихтиёрий тўлов амалга оширилмаган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси судга истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) мажбурий ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади. Жавобгар томонидан даъвогарнинг қарори ва кўрсатмаси ихтиёрий равишда ижро этилмаганлиги сабабли, даъвогар иқтисодий судга мурожаат этиб, жавобгар томонидан ортиқча олинган тўловларни қайтариш учун истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, 150 828 800 сўм пул маблағларини давлат бюджетига ундиришни сўраган. Даъвогар иқтисодий судга даъво киритгунга қадар низо юзасидан жавобгар Урганч туманлараро маъмурий судга мурожаат этиб, даъвогарнинг 2024 йил 3 декабрдаги 3-22-2024/67-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Низо маъмурий судда кўриб чиқилиб, суднинг 2025 йил 28 январдаги ҳал қилув қарорини асослантириш қисмида жавобгар томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган углеводородли газни 1 кг 1.120 сўмдан, (2024 йил 1 майда 1.600 сўмни ташкил қилган) етказиб берилганлиги инобатга олинганида, 2022-2024 йил 1 май ҳолатига газ баллонларнинг ички қисмида ишлатилмасдан қолган оғир қолдиқ чўкиндилар 130 140 кг.ни яъни 130 140 * 1 120 = 145 756 800 сўм ҳамда 2024 йил 1 майдан 30 август ҳолатигача 3 170 кг.ни яъни 3 170 * 1 600 = 5 072 000 сўм, жами 150 828 800 сўм асосизў даромад олганлик аломатлари мавжуд бўлиб, бу эса “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)) 5 истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли бериши шартлиги, 19-моддасида ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариши(хизмат кўрсатиш) шартлиги, 2-моддаси 2-бандида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас деган талабларни бузган деган хулосага келган. Шу сабабдан суднинг ҳал қилув қарорига кўра жавобгарни даъвогарнинг 2024 йил 3 декабрдаги 3-22-2024/67-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2025 йил 16 октябрь кунидаги қарорига кўра Урганч туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация тратибида келтирган шикоятини қаноатлантириш рад этилган. ИПК 73-моддаси учинчи қисмига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Мазкур ҳолда иқтисодий судда кўрилган айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир асослар юзасидан, бироқ оммавий ҳуқуқий муносабатлар бўйича келиб чиққан низо юзасидан маъмурий суднинг қонуний кучга кирган қарорининг мавжудлиги, мазкур шахслар иштирокида иқтисодий судда кўрилаётган низода ишнинг барча ҳолатларини исботлашдан озод этади. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъвогарнинг даъво талаблари асослилиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни, асоссиз олинган даромад сўммаларини қайтариш учун истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли тўловларни давлат бюджетига ундириш, даъво талабини “ ” газ таъминоти филиали нисбатан қисми бўйича иш юртишни тугатиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суд эса суднинг ҳал қилув қарорини қонунийлиги ва асослилигини ўрганиб, уни ўз кучида қолдириш тўғрисида тўғри ва асосли хулосага келган. Шу сабабдан судлов ҳайъати, жавобгарнинг тафтиш шикоятида келтирган важлари қўйи суд инстанциялари қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарорини ўз кучида қолдириб, жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўхтамга келди. ИПК 3247 -моддасига кўра ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118- моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб 6 равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан тафтиш шикояти учун почта харажатларини олдиндан тўланганлигини, давлат божи тўловлари эса суднинг ажримига асосан тўлови кечиктирилганлигин инобатга олиб, жавобгардан тафтиш шикояти учун давлат божи ва ведиоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК нинг 118, 308, 3242, 3246-3247, 3249 моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “ ” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ” акциядорлик жамиятидан: -бюджетга 1.508.288 сўм даавлат божи; -Олий суднинг депозит рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Қаҳҳоров ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов С.Жакеев