← Назад
Решение #2866471 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар ***** масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар ***** давлат муассасасидан *****сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари *****
(2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили ***** (2025
йил *****-сонли ишончномага асосан), вилоят *****бошқармаси вакили
***** (ишончномага асосан), вилоят ***** бошқармаси вакили *****
(ишончномага асосан) ҳамда *****нинг ёрдамчиси *****нинг иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ан и қ л а д и:
***** масъулияти чекланган жамияти Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ***** давлат муассасасидан
*****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня, жами ***** сўм ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил *****кунги ажримига асосан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида вилоят ***** ҳамда вилоят ***** бошқармалари жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, тушунтириш бериб, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини, бироқ қарздорлик тўланмасдан
келаётганлигини, бу эса даъвогарнинг молиявий фаолиятига салбий таъсир
кўрсатаётганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
асосий қарз мавжудлигини тан олиб, бироқ ташкилоти маҳаллий бюджетдан
молиялаштирилишини маълум қилиб, даъво талабини пеня қисмини рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган вилоят *****бошқармаси вакили ишни
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган вилоят ***** бошқармаси вакили ҳам
ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ***** даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида фикр билдирди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор
фикрини тинглаб, ишдаги хужжат-далиларни таҳлил қилиб, даъвогарнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** масъулияти чекланган
жамияти ва ***** давлат муассасаси ўртасида 2024 йил *****иссиқлик
таъминоти бўйича *****сонли шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.1-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.2-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, иссиқлик энергиясининг
шартномавий миқдори қиймати учун 70 фоизини олдиндан, қолган 30 фоиз
тўловни кейинги ойнинг 15 санасига қадар ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
2025 йил *****ҳолатига *****сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.4-бандига асосан ***** сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига
кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб
бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан
*****сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу
қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
***** давлат муассасасидан ***** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня ҳамда *****сўм почта
харажатини ундирилсин.
***** давлат муассасасидан Республика бюджетига *****сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****