← Назад
Решение #2866537 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/11311-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 23 октябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов раислигида,
Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи «++++++++++++++++» МЧЖнинг
қарздор «++++++++++++++++» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Жиззах туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи «++++++++++++++++» МЧЖ (бундан буён матнда “Аризачи” деб
юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
қарздор «++++++++++++++++» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, қарздор «++++++++++++++++» МЧЖга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб
таомили жорий этилган. Муваққат бошқарувчи Б.Арифходжаев тайинланган.
Суд мажлиси кунига қадар аризачи вакиллари судга аризаси билан
мурожаат қилиб, ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, ишни ўз вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни ва аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўрашган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127-128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
қарздор вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлиси кунига қадар муваққат бошқарувчи олиб борилган ишлар
бўйича хисоботини тақдим этиб, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд эканлигини маълум қилган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздор «++++++++++++++++»
МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «++++++++++++++++» МЧЖ (СТИР: 0000000) 2020 йил 05 сентябрда
давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида рўйхатга олинган. Қарздорнинг устав
ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари +++++++++++. Қарздорнинг почта
манзили: +++++++++++++.
Аниқланишича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26
ноябрдаги 4-1001-2417/103212-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор
«++++++++++++++++» МЧЖдан аризачи «++++++++++++++++» МЧЖ
фойдасига 2.276.856.288 сўм асосий қарз, 400.000.000 сўм пеня ва 37.500 сўм
почта харажати ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақалари ижроси
таъминланмаган.
Шу боис аризачи ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
«++++++++++++++++» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига асосан, агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, унда корхонада доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини
белгилайди.
Қарздор «++++++++++++++++» МЧЖ кредиторларининг 2025 йил 10
октябрдаги 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Ушбу кредиторлар йиғилишида
кузатув жарайнида олиб борилаётган ишлар бўйича муваққат бошқарувчиси
Б.Арифходжаев хисоботи маълумот учун қабул қилиниб, қарздорнинг тўловга
қобилияти мавжудлиги тўғрисида йиғилиш қарори қабул қилинган.
Ушбу қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар
мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, суд аризачи «++++++++++++++++» МЧЖда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги, аризачининг умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни лозим деб топди.
Суднинг 2025 йил 26 августдаги ажрими билан Б.Арифходжаев муваққат
бошқарувчиси этиб тайинланган. Шу боис суд қарздор «++++++++++++++++»
МЧЖга тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Арифходжаевни тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарорига илова “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Қоидалари”нинг 3бандига кўра, Суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар
кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта тўловга қобилиятсизлик,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилади.
Бундай ҳолатда, суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачининг
аризасини қаноатлантиришни, қарздор «++++++++++++++++» МЧЖни умумий
тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, суд бошқарувчиси Б.Арифходжаевни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
қарздорнинг зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44,
241, 242-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи «++++++++++++++++» МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «++++++++++++++++» МЧЖ умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун иккинчи тоифали
суд бошқарувчиси Б.Арифходжаев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва
расмий нашрда эълон бериш ва ҳар ойда судга қилинган ишлар юзасидан
далиллар билан бирга ҳисобот тақдим этиш ҳамда тўрт ой (2026 йил
23 февралгача бўлган) муддатда судга тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш тугатиш
бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва
эълон бериш, қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш
ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
- имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай тўловга қобилиятсизликни
яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга
ва прокуратура органларига; тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан
тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
қилиш;
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор тўловга
қобилиятсизлик деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида
далилларни тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва
тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим
қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний
ҳисоботни 2026 йил 23 февралгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор «++++++++++++++++» МЧЖдан аризачи «++++++++++++++++»
МЧЖ фойдасига 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
О.С.Асатов