← Назад
Решение #2866542 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 66 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4002-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 23 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят
бошқармасининг жавобгар «Shun d st l» масъулияти чекланган жамиятидан
13 034 580,6 сўм пенсия тўлови бўйича қарзни регресс тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
М.Ахмедов (15.10.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили
Р.Маматхонов (13.10.2025 йилдаги ишончнома асосида)лар иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар”
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Shun d
st l» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 13 034 580,6 сўм пенсия тўлови бўйича қарзни регресс тартибида
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, судга ўз
важларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, жавобгар
вакилининг эътирозларини асоссиз деб ҳисоблашини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза важларига эътироз билдириб,
талабнома бериш ва имзолаш тартиби бузилгани, ходимнинг иш жойида вафот
этгани бўйича жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, жавобгар ва «
insur ns» акциядорлик жамияти ўртасида 02.10.2024 йилда иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси имзоланиб,
суғурта ташкилоти томонидан шартномага асосан ўлган фуқаронинг оиласига
зарар маблағи тўлаб келинаётгани, пенсия ва зарар тўланиб келинаётганлиги
сабабли даъвода кўрсатилган суммани қаноатлантириш икки марта тўланишга
олиб келиши мумкинлигини билдириб, судга ўз эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Шунингдек жавобгар судга «
insur ns» акциядорлик жамиятини ишга
учинчи шахс сифатида жалб қилишни сўраб, илтимоснома тақдим этди.
Суд, илтимосномани муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 169-моддаси
асосида муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги №661-сонли Қарори билан тасдиқланган
Низомнинг 18, 32, 34, 43-бандлари ва ИПК 47 ва 48-моддаларига асосан, ишга
insur ns«
» акциядорлик жамиятини ишга учинчи шахс сифатида жалб
қилишга асос йўқ деб ҳисоблаб, илтимосномани рад этишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар ходими бўлган фуқаро Рахмонқулов Фарход Ашурбоевич иш
жараёнида содир бўлган бахтсиз ходиса сабабли, хусусан ўз фойдаланишидаги
фронтал юглагич техникасини қия жойга тўхтатиб, ундан тушиб бошқа
ишчиларга техниканинг ковушига юк юклашга ёрдам бераётганда, техника юк
оғирлиги сабабли жойидан қўзғалиб Ф.Рахмонқуловни қисиб қолиши
натижасида ўлган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
19-моддасида вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга
қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига
эга, бунда фарзандларга ва ушбу модда учинчи қисмининг «б» ва «в»
бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида
турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади, деб кўрсатилган.
Даъвогар томонидан Ф.Рахмонқуловнинг ўлим натижасида, турмуш ўртоғи
Аллаева Шоирахон Умаровага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланиб,
2025 йил апрель-сентябрь ойларида жами 13 034 580,6 сўм миқдорида пенсия
тўланган, лекин ушбу пенсия тўловларини жавобгардан ундириш ишлари натижа
бермаган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
66-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлаш Пенсия жамғармаси
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар, боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик
учун, тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни
иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
14.12.2023 йилдаги №661-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бобида
юридик шахслар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсия харажатларини қоплаш назарда
тутилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 13 034 580,6 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили пенсия тўловларини ундириш мақсадида
берилган огоҳлантириш хатларининг берилиши тартиби, фуқаронинг ўлимида
жавобгарнинг айби йўқлиги сабабли жиноят ишини қўзғати рад этилганлиги
шунингдек жавобгар ва «
insur ns» акциядорлик жамияти ўртасида
02.10.2024 йилда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш шартномаси имзоланиб, суғурта ташкилоти томонидан шартномага асосан
ўлган фуқаронинг оиласига зарар маблағи тўлаб келинаётганлиги тўғрисида
эътироз билдирилди ва судга тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Хусусан тўланган пенсияларни ундириш мақсадида жавобгарга юборилган
огоҳлантириш хатлар ваколатсиз шахсга томонидан имзоланганлигига эътироз
билдирилди, лекин даъвогар томонидан тақдим этилган буйруқ нусхаларига кўра,
хатлар айнан ваколатли шахс томонидан имзоланган, бундан ташқари қонун ва
қарорларда огохлантириш хатларини юбориш шартлиги назарда тутилмаган.
Ховос туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи фуқаро Ф.Рахмонқуловнинг
ўлими билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб, ўлим бевосита фуқаронинг меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши натижасида содир бўлганлиги сабабли
04.03.2025 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул
қилган, лекин фуқаронинг ўлимида жавобгарнинг айби йўқлиги юқоридаги
пенсия қонунчилиги ва №661-сонли қарор талаблари жавобгарга тааллуқли
эмаслигини англатмайди.
Шунингдек жавобгар ва «
insur ns» акциядорлик жамияти ўртасида
02.10.2024 йилда №125-сонли иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш шартномаси имзоланиб, шартномада суғурта
ташкилоти шартномага асосан ўлган фуқаронинг оиласига зарар маблағи тўлаб
бериш мажбуриятини олган ва жавобгар вакилининг тушунтиришларига кўра
ушбу мажбуриятлар бажарилиб келинмоқда.
Суд, жавобгар вакилининг эътирозларига қўшила олмайди, жавобгарнинг
эътирозлари ва ўз эътирозларини тасдиқловчи судга тақдим этган ҳужжатлари
даъвони рад этишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонуни 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
14.12.2023 йилдаги №661-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом талабларига
асосан боқувчисини йўқотганлик учун тўланган пенсия маблағлари айнан
жавобгар томонидан қайтарилиши лозим, шу сабабли суд, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб жавобгардан даъвогар фойдасига 13 034 580,6 сўм пенсия
пулини ундиришни лозим топади.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўловини
жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига
асосан, суд
қарор
қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят
бошқармасининг жавобгар «Shun d st l» масъулияти чекланган жамиятидан
13 034 580,6 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shun d st l» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси фойдасига 13 034 580,6 сўм
пенсия тўлови қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Shun d st l» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев