Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2026 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c98a6b9e-d93e-41bd-af1b-64ca55a3c203 Claim ID PDF Hash e46762e6593d968e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 23 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида, Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакиллари ХХХ ва ХХХ(15.10.2025 йилги 04/010-3976-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 149 164 890 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 149 164 890 сўм қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган бўлса ҳам, суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Суд шу сабабли ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170моддаларига мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 568-13-0-Q/24-сонли қарорига асосан жавобгарнинг тасарруфидаги Амударё тумани, “Оқ олтин” ОФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ер тузиш харитасининг 418q-контурдаги 15,0 гектар яйлов ва пичанзорлар ер майдони ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер тоифасига ўтказилган. Жавобгарнинг 15,0 гектар яйлов ва пичанзорлар ер майдони ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер тоифасига ўтказилганлиги учун компенсация миқдори “ ’zd v rl ih ” DILI “QR rl ih ” бўлинмаси томонидан 149 164 890 сўм ҳисобланган. Шу сабабли даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида” Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1-бандига асосан Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди. Низомнинг 3-бандига асосан ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Низомнинг 18-банди биринчи хатбошисига асосан Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш ҳолларда аниқланади ва қопланади. Низомнинг 21-бандига асосан ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади: суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади. Низомнинг 27-бандига асосан ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади. Низомнинг 28-бандига асосан илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга янги (қўшимча) ер берилмайди, қарзлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади. Низомнинг 34-бандига асосан пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади. Жавобгарнинг тасарруфидаги Амударё тумани, “Оқ олтин” ОФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ер тузиш харитасининг 418q-контурдаги 15,0 гектар яйлов ва пичанзорлар ер майдони жавобгар томонидан “Пахта ва донли экинлар уруғини инновацион йўл билан тайёрлаш хизматини ташкиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер тоифасига ўтказилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори 149 164 890 сўмни ташкил қилиши “ ’zd v rl ih ” DILI “QR rl ih ” бўлинмасининг йиғма жилди, 2025 йил 06 майдаги 41-4/560-4-сонли хати, даъвогар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар томонидан 149 164 890 сўм пул маблағлари тўланмасдан келинган. Шу боис суд жавобгардан даъвогар фойдасига 149 164 890 сўм қарзни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 149 164 890 сўм қарз, олдиннан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 983 297,8 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХнинг фойдасига 149 164 890 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 983 297,8 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ХХХ