← Назад
Решение #2866552 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504-5237-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 23 октябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси
котиблигида, даъвогар-Ўзбекистон Республикаси давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланиш Маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасидан 1 093 618,60 сўм қайта
ҳисобланган ижара тўловини ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили
Б.Донабоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Қ.Қўлдошев (ишончнома
асосида), Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров
иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
Маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
даъвогар - деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 1 093 618,60 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини
ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар томонидан
жорий йилнинг 26 август куни жавобгар балансида бўлган Сайхунобод
тумани, Паймард МФЙ, Имконият кўчаси 63-уйда жойлашган объект
хатловдан ўтказилганлигини, хатлов жараёнида жавобгар балансида бўлган
объект техник майдонининг 23,1 кв.м қисмидан “Элбек шифо стом” МЧЖ
“Даволаш маскани (стоматология) фаолияти билан 2025 йил 1-августдан
2025 йил 26 август кунига қадар шартнома тузмасдан фойдаланиб
келаётганлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома
расмийлаштирилганлигини, жавобгарга нисбатан 2025 йилнинг 01 августдан
26 августга қадар бўлган вақт учун икки баробар миқдорида, яъни
1 093 618,60 сўм ижара ҳақи ҳисоблаб ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб
бериш бўйича талабнома юборилганлигини, талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, бироқ судга
даъво киритилгандан кейин мазкур ижара тўловлари тўлиқ қоплаб
берилганлигини, 2025 йилнинг 01 августига қадар ушбу жойда “Сарвиноз
шифо стом” масъулияти чекланган жамияти уч томонлама ижара шартномаси
асосида фойдаланганлигини, шу сабабли жавобгарга нисбатан ижара ҳақи
2025 йилнинг 01 августидан бошлаб ҳисобланганлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгардан
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олиб,
22.10.2025 йилда қарздорлик тўлиқ қопланганлигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор ёрдамчиси даъво талаби
асослилигини, бироқ, судга даъво киритилгандан кейин қарздорлик тўлиқ
қопланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини, прокурор
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар вакиллари томонидан
2025 йилнинг 26 август куни жавобгар манзилидаги давлат мулкини ижарага
бериш талабларига амал қилиниши аҳволи ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида жавобгар балансида Сайхунобод тумани, Паймард
МФЙ, Имконият кўчаси 63-уйда жойлашган бино-иншоотлар хатловдан
ўтказилган.
Текширув натижасида Сайхунобод тумани, Паймард МФЙ, Имконият
кўчаси 63-уйда жойлашган жавобгар балансида бўлган жами 23,1 кв.м техник
майдондан “Элбек шифо стом” масъулияти чекланган жамияти шартнома
тузмасдан “Даволаш маскани” (стоматология) фаолияти учун фойдаланиб
келаётганлиги аниқланган.
2025 йилнинг 26 август куни даъвогар томонидан жавобгарга тегишли
бино ҳатловдан ўтказилганда 23,1 кв.м техник майдондан “Элбек шифо стом”
масъулияти чекланган жамияти “Даволаш маскани” (стоматология) фаолияти
билан шартнома тузмасдан фойдаланиб келинаётганлиги юзасидан
далолатнома расмийлаштирилган.
Шунга кўра, ижара шартномаси тузмаган ҳолатда жавобгар балансидаги
техник майдон ижарага берилганлиги учун, ҳудудий зоналар, тижорат
мақсадида қулайлик коэффициентлари инобатга олинган ҳолда даъвогар
томонидан 2025 йил 01 августдан 2025 йил 26 августга қадар 546 809,30 сўм
ижара тўлови ҳисобланган ҳамда ушбу сумманинг икки баробари, яъни
1 093 618,60 сўм ижара ҳақи ҳисобланган.
Даъвогарнинг ижара тўловларини ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги 2025 йил 27 августдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Оқибатда, даъвогар ижара тўловини ундириш юзасидан судга мурожаат
қилган.
Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 25 январдаги “Сирдарё вилоятида
2025 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг
энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 26-9-0-Q/25-сонли қарорининг
1-иловасида туман ва шаҳарларда 1 кв метр соғлиқни сақлаш фаолияти (шу
жумладан лаборатория, операцион блок, стоматология, физиотерапия) учун
бир йилга ижара ҳақи 79 500 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 660-сонли қарори асосида тасдиқланган Низомнинг 58-бандига
асосан ушбу вазиятда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара
тўловининг икки баробари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби
билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этиши,
ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганда суд
тартибида ундирилиши, шунингдек, Бунда, давлат мулки белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил
1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар давлат мулкидан
фойдаланганлик даври этиб ҳисобланиши белгиланган.
Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 32-бандида Давлат кўчмас мулкидан
фойдаланганлик учун ижара тўловининг миқдори Марказнинг Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги билан келишилиб тақдим этган, тегишлилигича
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган энг кам ставкалар
асосида ушбу Низомнинг 33-бандидабелгиланган тартибда аниқланган ижара
тўловининг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сайхунобод тумани, Паймард МФЙ,
Имконият кўчаси 63-уйда жойлашган жавобгар балансида бўлган жами
23,1 кв.м майдон 01.08.2025 йилга қадар “Сарвиноз шифо стом” масъулияти
чекланган жамиятига ижарага берилган бўлиб, шундан, бинонинг 16,5 квадрат
метр қисми 04.04.2024 йилдаги 766147/123-24-сонли ижара шартномаси, ушбу
шартномага 30.01.2025 йилдаги 240625196371-сонли қўшимча шартнома
(келишув) билан; бинонинг 6,66 квадрат метр қисми 15.10.2024 йилдаги
1005154/123-24-сонли ижара шартномаси ҳамда ушбу шартномага
30.01.2025 йилдаги қўшимча шартнома (келишув) билан "Сарвиноз шифо
стом” масъулияти чекланган жамиятига ижарага берилган.
Даъвогар, жавобгар ҳамда “Сарвиноз шифо стом” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 04.04.2024 йилдаги 766147/123-24-сонли ижара
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда 15.10.2025 йилдаги
1005154/123-24-сонли ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
юзасидан келишув шартномалари тузилиб, 04.04.2024 йилдаги 766147/123-24сонли, 15.10.2025 йилдаги 1005154/123-24-сонли ижара шартномалари
01.08.2025 йилдан муддатидан олдин бекор қилинган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга ижара тўловларини 01.08.2025 йилдан
26.08.2025 йилга қадар бўлган вақт учун ҳисоблаган.
Қайд этилганларга кўра, суд давлат мулкини балансда сақловчи ижарачи“Элбек шифо стом” МЧЖ га уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга йўл қўйганлиги, фойдаланишга топширилган объектлар бўйича
ижара шартномаси тузиш чораларини кўрмаганлиги сабабли даъвогарнинг
ижара тўловларининг икки баробари миқдорида, яъни 1 093 618,60 сўм ижара
ҳақини ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан
1 093 618,60 ижара ҳақи тўлиқ тўланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижара тўловлари тўлиқ қопланганлиги
сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 1 093 618,60 сўм ижара ҳақини
ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига
кўра, бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божини ундиришни, даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176- 179, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш
рад қилинсин.
Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова