Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7334 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY ELEKT T OQL I Ответчик / Подсудимый VOTOG
Source ID 37d2691c-6628-4862-93ee-c1b44ba86aac Claim ID PDF Hash 3b60a4662ff3521b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 477-моддаси нинг 477 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7334-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 23 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Янгиобод туман прокурорининг даъвогар “ UDUDIY ELEKT T OQL I” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ VOTOG’ GULS NI S N TO IY SI” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган 86 357 041 сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Зомин туман прокурорининг ёрдамчиси Р.Элонов, даъвогар вакили И.Ачилов (2025 йил 5 февралдаги 06/284-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “ UDUDIY ELEKT T OQL I” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “ VOTOG’ GULS NI S N TO IY SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 4 январда 17905145-сонли “Электр энергиясини Юридик (Бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларига сотиш юзасидан” шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Таъминотчи” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган электр тармоқлари орқали етказиб бериш, “Таъминотчи” эса етказб берилган электр энергиясини ҳисобини юритиш, “Истеъмолчи” истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 86 357 041 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Янгиобод туман прокурори судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан электр энергиясидан бўлган 86 357 041 сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қисман қўллаб-қувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 86 357 041 сўмлик электр энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга 86 357 041 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр энергиясидан бўлган 86 357 041 қарздорлигининг 10 063 775 сўмлик қисмини тўлаб берганлигини, бугунги кундаги қолган жами қарздорлиги 76 293 266 сўмни ташкил қилишини маълум қилиб, судга бугунги кун ҳолатига берилган ушбу ҳолатни тасдиқловчи қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим қилиб, даъво талабини 76 293 266 сўмга қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва уни жавобгар шахсан қабул қилиб олган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 86 357 041 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 23 октябрь ҳолатига судга тақдим қилинган маълумотнома ва солиштирма далолатномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан 86 357 041 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик қисман тўланган, яъни ушбу қарздорликнинг 10 063 775 сўмлик қисми тўлаб берилган, натижада бугунги кундаги қолган қарздорлиги 76 293 266 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Шу боис суд, даъво талабини 76 293 266 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига электр энергиясидан бўлган 76 293 266 сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 1 727 140,82 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларига амал қилиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ VOTOG’ GULS NI S N TO IY SI” масъулияти чекланган жамиятидан “ UDUDIY ELEKT T OQL I” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 76 293 266 сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ VOTOG’ GULS NI S N TO IY SI” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 727 140,82 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов