Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5273 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c635dddb-76d3-4450-98d2-c4dbe40f6aad Claim ID PDF Hash e9d11bcc1f09a4bd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
шунингдек ИПКнинг 26-моддаси шунингдек ИПК 26 law
исмида ИПКнинг 180-моддаси исмида ИПК 180 law
ИПКнинг 200-моддаси ИПКнинг 200 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5273-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 23 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар-“E Milk Lin ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 34 530 500 сўм пул маблағи (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Газнаев (16.10.2025 йилдаги 60-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.Бердиёров (23.10.2025 йилдаги 01-01/10-308-сонли ишончнома асосида), Мирзаобод тумани 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари У.Дадажонова, 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси С.Яхшиликова, Мирзаобод тумани 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосари М.Рахмонова, Мирзаобод тумани 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси М.Парманова, Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “E Milk Lin ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасидаги 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 5-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан 34 530 500 сўм қарздорлик (зарар)ни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Бироқ, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари ишда иштирок этмади. Шунингдек суднинг ажрими билан Мирзаобод тумани 16, 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ходимлари, хўжалик ишлари бўйича масъул ходимлар ва ҳамширалар гувоҳ сифатида ишга жалб қилинган. Судга Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари ишда иштирок этмади, бироқ, Ғазначилик хизмати томонидан тарафлар ўртасидаги низо келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар ғазначилик хизмати томонидан рўйхатдан ўтмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилинган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан ўртасида тузилган 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 5-сонли шартномалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун асосида тузилмаганлигини, бироқ, ушбу шартномаларга кўра, жавобгарга умумий қиймати 34 530 500 сўм бўлган даъвогар томонидан ишлаб чиқарилган сут ва сут маҳсулотлари етказиб берилганлигини, етказиб берилган сут ва сут маҳсулотлари Мирзаобод туманидаги 16-сонли ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қабул қилиб олинганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар қиймати тўлаб берилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 34 530 500 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, маҳсулот қиймати тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар 34 530 500 сўм зарар кўрганлигини, низо келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги ва тендер натижасида тузилмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, шу сабабли ушбу шартномаларни ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган, бажарилган ишлар қийматини зарар сифатида ундириб беришни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътирози йўқлигини, даъвогар томонидан ҳақиқатан ҳам 34 530 500 сўмлик сут ва сут маҳсулотлари етказиб берилганлигини, ушбу маҳсулотлар Мирзаобод туманидаги 16-сонли ҳамда 20-сонли мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қабул қилиб олинганлигини, бироқ маҳсулотни сотиб олишда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилиб олишни сўради. Шунингдек, ўтган суд мажлисида жавобгар вакили жавобгарнинг юридик манзили Мирзаобод туманида жойлашганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ҳақиқий бўлмаса-да, тарафлар даъвогар жойлашга манзилда судга мурожаат қилишга келишганликларини, мазкур низо Сирдарё туманлараро иқтисодий судида кўрилишига қарши эмаслигини билдирган. Суд мажлисида иштирок этган 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари У.Дадажонова судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъвогар томонидан 2025 йилнинг июнь ойида 13 582 000 сўмлик, 2025 йилнинг июль ойида 8 598 000 сўмлик сут ва сут маҳсулотлари етказиб берилганлиги ва маҳсулотлар 16сонли мактабгача таълим ташкилоти томонидан қабул қилиб олинганлигини, даъвогар томонидан маҳсулот ўз вақтида, белгиланган миқдорда мактабгача таълим ташкилотига етказиб берилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Мирзаобод туман 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосари М.Раҳмонова даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йилнинг июнь ойида 7 179 500 сўмлик, 2025 йилнинг июль ойида 5 171 000 сўмлик сут ва сут маҳсулотлари етказиб берилганлиги, ушбу маҳсулотлар 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти томонидан қабул қилиб олинганлигини, даъвогар томонидан маҳсулот ўз вақтида, белгиланган миқдорда мактабгача таълим ташкилотига етказиб берилганлигини билдирди. Шунингдек, ишда иштирок этган 16-сонли ҳамда 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари болалар таомномасида сут ва сут маҳсулотлари болалар таомига киритилганлигини билдиришиб, У.Дадажонова ҳамда М.Раҳмоноваларга ўхшаш кўрсатмалар берди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор низо келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилмаган бўлса-да, даъвогар ўзи сут ва сут маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ташкилот эканлиги, болалар таомномасида сут ва сут маҳсулотлари бўлиши шартлигини, тарафлар қабул қилиб олинган маҳсулотлар бўйича бирламчи ҳужжатларга эга эканлиги иш ҳужжатлари ҳамда суд муҳокамаларида ўз тасдиғини топганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни, шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили иштирок этмаса-да, “E Milk Lin ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасидаги тузилган 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 5-сонли шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги юзасидан маълумотни тақдим қилган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда аниқланган қонунбузилишлар юзасидан Мирзаобод туман прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 02.06.2025 йилда умумий қиймати 20 761 500 сўм бўлган 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилда умумий қиймати 13 769 000 сўм бўлган 05-сонли шартномалар расмийлаштирилган бўлиб, шартномаларга кўра етказиб берувчи-даъвогар жавобгарга сут ва сут маҳсулотлари (қадоқланган сут, қадоқланган кефир, қадоқланган сметана, творог) маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 2025 йилнинг июнь, июль ойларида етказилган маҳсулот учун жами 34 530 500 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда 34 530 500 сўм миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Судга тақдим этилган жами қиймати 34 530 500 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва лекин ушбу шартномалар бўйича ёзма ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан 34 530 500 сўм қарздорлик юзага келишига сабаб бўлган 02.06.2025 йилда тарафлар ўртасида умумий қиймати 20 761 500 сўмлик 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилда умумий қиймати 13 769 000 сўм бўлган 05-сонли шартномалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида расмийлаштирилмаган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар тушунилади. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат. Бундан кўринадики, тарафлар ўртасидаги 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 05-сонли шартномалари Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши керак бўлса-да, шартнома савдолар ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри тузилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 32-бандида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади, деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6-бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг4-бандида ФКнинг 11 ва 113-моддаларига, шунингдек ИПКнинг 26-моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъволарни кўриб чиқишга ҳақли. Ушбу Пленум қарорининг 8-бандига кўра, агар даъво аризасида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини даъвогар бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмаслигига асосланиб даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмаслар, балки қарорнинг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига баҳо беришлари лозим. Юқоридаги Пленум қарорининг 26-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг олиб берилишини кўрсатиши лозимлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 34 530 500 сўм қарздорлик факти иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактура, солиштирма-далолатнома, юк хатлари, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топди. Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасидаги 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 05-сонли шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик тан олинганлигини инобатга олиб, битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган 34 530 500 сўм қарздорликни даъвогар томонидан кўрилган зарар сифатида баҳолаб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34 530 500 сўм зарар (бажарилган ишлар қийматини) ундиришни лозим топади. Шунингдек, суд мажлисида прокурор ёрдамчиси давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради. ИПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Ушбу ҳолатда суд прокурор ёрдамчисининг хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантириб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан алоҳида ажрим орқали Мирзаобод туман прокурорига хабар беришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўлаб чиқилган 690 610 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда, ФКнинг 114, 116-моддалари, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “E Milk Lin ” масъулияти чекланган жамиятининг Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 02.06.2025 йилдаги 4-сонли шартнома, 01.07.2025 йилдаги 5-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда, Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан 34 530 500 сўм зарарни ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан “E Milk Lin ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 34 530 500 сўм зарар 690 610 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур иқтисодий иш юзасидан Мирзаобод туман прокуратурасига хусусий ажрим чиқарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова