← Назад
Решение #2866633 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| онунинг | 6 | — | law | |
| онунинг | 30 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8298-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 23 октябр
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
суд мажлиси котиби Т.Ғаффоровнинг котиблигида, даъвогар – Сурхондарё
вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармасининг жавобгар – «Sur nd r Suv ’min ti» АЖдан табиатдан
махсус фойдаланганлик учун компенсация тўловидан қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Термиз шаҳар прокуратурасининг
вакили - Р.Хусанов, даъвогар вакиллари – Х.Эшназаров ва Х.Маматқулов
(ишончномага асосан), жавобгар вакили – А.Жўраев (ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сурхондарё вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши бошқармаси давлат муассасаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Sur nd r Suv
’min ti» АЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан табиий муҳитга ифлослантирувчи
моддалар
чиқарилганлиги
(оқизганлиги)
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлардан вужудга келган 42167818
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, корхоналар томонидан фаолият юритиши натижасида жойлашган
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига асосан компенсация
тўловлари ҳисобланганлиги, бу бўйича ҳисоботлар корхона раҳбари
томонидан шакллантирилганлиги, огоҳлантирилганлигига қарамасдан
компенсация
тўлови
тўланмаганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабини тан олмасдан, судга ёзма эътироз хатини тақдим этиб, белгиланган
0,2 коэффициент ставкаларга амал қилинмасдан даъвогар томонидан асоссиз
равишда 10 коэффициент қўлланилганлигини, жавобгарнинг туманлардаги
бўлинмалари
раҳбарлари
эътиборсизлик
билан
маълумот
шакллантирганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъвогарнинг даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида фикр
билдирди.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, «Sur nd r Suv ’min ti» АЖнинг шаҳар ва
туманлардаги бўлинмалари томонидан имзоланган маълумотномаларга ва
Экофонд тизими электрон дастурида шакллантирилган 2024 йил йиллик
компенсация тўловлари ҳисоботларига кўра чиқариб ташлаш ва
чиқиндиларни
жойлаштириш
натижасида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги учун ҳамда жорий даврдаги қарздорлик билан бирга
жами 42167818 сўм компенсация тўлови ҳисобланганлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳисоботларда жавобгар бўлинмаларининг аксариятини фаолият
тури бўйича атроф муҳитга 3-тоифа даражада хавфли таъсир кўрсатадиган
субъект эканлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан ҳисоботда кўрсатилган компенсация тўлови
амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилмасдан
келган.
Ушбу компенсация тўлов суммасини тўлаб бериш ҳақидаги
даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномаси ҳам оқибатсиз
қолдирилган.
Шунингдек, даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган
маълумотномага кўра суд мажлиси кунида жавобгар томонидан қисман
тўловлар амалга оширилганлиги ва 38904780 сўм қарздорлик қолганлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сонли қарорининг 5-бандида Давлат экология қўмитаси
томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда компенсация тўловлари
тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиб, ўзаро
маълумот алмашинувини йўлга қўйиш белгиланган.
Мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда - Низом)нинг 22-бандига кўра
атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик
учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби 1 — 4 тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар томонидан электрон ёки қоғоз шаклида
тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо
билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз
шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, 1 ва 2 тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот
чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳамда 3 ва 4 тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан
кейинги йилнинг 25 январигача ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш
учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига тақдим этишлари лозим.
Низомнинг 27-бандида 3 ва 4 тоифаларга мансуб компенсация тўловчи
субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир
марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилиши
лозимлиги белгиланган.
Ушбу Низомнинг 5-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб
ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи
юридик шахслар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 3-бандига асосан 2021 йил 15 июлдан бошлаб
экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати
тугаган бўлса, атроф-муҳитга юқори (1 тоифа) ва ўртача (2 тоифа) даражада
хавфли
таъсир
кўрсатадиган
компенсация
тўловчи
субъектлар
ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни
жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек,
паст (3 тоифа) ва маҳаллий (4 тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи
компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда
компенсация тўловларини тўлаши тартиби ўрнатилган.
Шунингдек, Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида
ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида,
бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилади.
Ўзбекистон Республикасини “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонунининг 34-моддасига кўра табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф
муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан
фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан,
шунингдек
атроф
муҳитни
ифлослантирганлик
(ифлослантирувчи
моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик)
учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва
қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф
табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар шу жумладан жавобгарнинг
хавфлилик класси тоифасига мансублиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунинг
6-моддасига кўра чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги
махсус ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атраф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган.
Ушбу қонунинг 30-моддасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш тўғрисидаги қонунчилик бузганлик учун жавобгарлик белгиланган
ва унга мувофиқ чиқинди билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш
тўғрисидаги қонунчилик бузилганлигида айбдор шахслар белгиланган
тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Даъвогарнинг талаби асосли ҳисобланади ва тақдим этилган далиллар
билан исботланади.
Баён
этилганларга
кўра
суд,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 38904780 сўм
компенсация тўлови ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, Республика
бюджетига 843357 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
«Sur nd r
Suv
’min ti» АЖдан Сурхондарё вилояти Экология,
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига 38904780
сўм компенсация тўлови ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«Sur nd r Suv ’min ti» АЖдан Республика бюджетига 843357 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорини тасдиқланган нусхалари тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида мазкур
суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат
қилишга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Ж.Ачилов