← Назад
Решение #2866729 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 23 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 23 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| нинг | 11 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 12 | — | code_article | |
| ФКнинг | 381 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 113 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6994-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 23 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар
“ZO IN
EV S NO T” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими ҳамда қўшимча жавобгарлар
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти ва мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармасига
нисбатан “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ”
акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамиятини жалб
қилган ҳолда, тарафлардан даьвогар вакили – О.Шеранов (2025 йил
15 октябрдаги 20250029003818-сонли ишончнома ҳамда 2025 йил
16 октябрдаги 13-сонли ордер асосида), жавобгар вакили – Ш.Таштемиров
(2025 йил 16 октябрдаги 1040/25-сонли ишончнома асосида), қўшимча
жавобгар мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили –
Ҳ.Исматов (2025 йил 21 январдаги 12.16-136/25-сонли ишончнома асосида),
қўшимча жавобгар “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL
ETIS ” акциядорлик жамияти вакили – Р.Салиев (2025 йил 15 октябрдаги
01/25-05-3871-сонли ишончнома асосида) иштирокида, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
“GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамияти вакили
иштирокисиз,
Зомин
туманлараро
иқтисодий
судининг
биносида,
мобильконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Тошпўлатовнинг 2024 йил
9 декабрдаги солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш ҳақидаги
5891782-сонли қарорига асосан “ZO IN
EV
S NO T” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳисобига
16 598 100,33 сўм қарздорлик ундириш белгилаб берилган ва мазкур қарор
ижро қилишлик учун мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига
юборилган ҳамда 2025 йил 21 январдаги қарори билан ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими давлат ижрочисининг
2025 йил 21 январдаги қарори Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
23-моддаси биринчи қисми 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблардан келиб
чиқиб, “ZO IN
EV
S NO T” масъулияти чекланган жамиятига
юборилмаганлигини ва мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида хабар
қилинмаганлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими
ижрочиси томонидан “ZO IN
EV
S NO T” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Зомин туман ҳокимлиги билан 2019 йил
16 февралда тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномага асосан 53,3 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдони холислар ва кадастр ходими иштирокида 2025 йил
30 майдаги 41-01/06-1169-сонли хат билан ер майдонининг норматив қиймати
916 796 900 сўм эканлигидан келиб чиқиб, ушбу қийматда сотувга чиқариш
чораси кўрилаётганлиги ҳақида 2025 йил 13 июнда 1/25-745-сонли
хабарномани “ZO IN
EV S NO T” масъулияти чекланган жамиятига
юбормаганлиги ва жамиятга алоқаси бўлмаган Б.Жўраевга топширганлиги
аниқланган.
“ZO IN
EV
S NO T” масъулияти чекланган жамиятининг
Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан бўлган қарздорлик суммасини 2025 йил
21 июль кунига қадар тўлиқ тўлаб берилган бўлсада, аммо мажбурий ижро
бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси Ш.Тоштемиров томонидан
қарздорлик тўланган ёки тўланмаганлигини текширмасдан шошмашошарлик
билан барча ҳужжатларни расмийлаштириб, “ZO IN
EV
S NO T”
масъулияти чекланган жамиятининг ер майдонини аукцион савдога чиқариш
тўғрисида 2025 йил 4 августда “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI
T S KIL ETIS ” акциядорлик жамиятига юборилган ва “ELEKTRON
ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик жамияти
томонидан 2025 йил 6 августда қабул қилиб олинган, ер майдони
2025 йилнинг 12, 13 ва 20 август кунлари ўтказилган аукцион савдоларида
сотилмаган, кейинчалик 2025 йил 22 августдаги аукцион савдоларида ер
майдони 183 359 380 сўмга сотилган ва аукцион ғолиби сифатида
“GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамияти топилган ҳамда
2025 йил 16 сентябрда Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
“ZO IN EV S NO T” масъулияти чекланган жамияти томонидан
мажбурий
ижро
бюросининг
Зомин
туман
бўлими
ижрочиси
Ш.Тоштемировнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, мажбурий ижро
бюросининг Жиззах вилоят бошқармасига шикоят аризаси билан мурожаат
қилинган ва ушбу шикоят аризаси ўрганиб чиқилиб, мажбурий ижро
бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
М.А.Махмудовнинг 2025 йил 22 сентябрдаги қарори билан мажбурий ижро
бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси Ш.Тоштемировнинг 2025 йил
23 июндаги “ZO IN EV S NO T” масъулияти чекланган жамиятига ижара
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 53,3 гектар ер майдони 916 796 900 сўм
миқдорида электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тўғрисидаги қарори
бекор қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “ZO IN EV S NO T” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан
Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳамда “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI
T S KIL ETIS ” акциядорлик жамияти ва мажбурий ижро бюросининг
Жиззах
вилоят
бошқармасига
нисбатан
“ELEKTRON
ONL YN-
UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил
16 сентябрда расмийлаштирилган Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий
эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамияти жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида билдирилган фикрларни инобатга олишни,
бундан ташқари мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси
бошлиғининг 2025 йил 10 октябрдаги 275-сонли буйруғига асосан мажбурий
ижро бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси Ш.Тоштемировга нисбатан
“Ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилганлигини инобатга олиб,
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини
қўллашни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам
даъвогарга тегишли бўлган ер майдонини аукционга чиқаришда Жиззах вилоят
солиқ бошқармасидан бўлган қарздорлик суммасини тўлаганлигига эътибор
бермаганлигини ва аукционга чиқаришда тегишли тартибда ер эгасини
огоҳлантирмаганлигини, мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят
бошқармаси
бошлиғи
ўринбосари
М.А.Махмудовнинг
2025
йил
22 сентябрдаги қарори билан мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими
ижрочисининг 2025 йил 23 июндаги даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган 53,3 гектар ер майдони 916 796 900 сўм миқдорида электрон онлайнаукцион савдосига чиқариш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам
мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими ижрочисининг 2025 йил
23 июндаги даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 53,3 гектар ер
майдони 916 796 900 сўм миқдорида электрон онлайн-аукцион савдосига
чиқариш тўғрисидаги қарори Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг
ўринбосари М.А.Махмудовнинг 2025 йил 22 сентябрдаги қарори билан бекор
қилинганлигини ва мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси
бошлиғининг 2025 йил 10 октябрдаги 275-сонли буйруғига асосан мажбурий
ижро бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси Ш.Тоштемировга нисбатан
“Ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талаблари бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида мобильконференцалоқа режимида қўшимча жавобгар
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти вакили иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам мажбурий ижро
бюросининг Зомин туман бўлими ижрочисининг 2025 йил 23 июндаги
даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 53,3 гектар ер майдони
916 796 900 сўм миқдорида электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш
тўғрисидаги қарори асосида аукцион ишлари ташкил қилинганлигини, 2025 йил
22 августдаги аукцион савдоларида ер майдони 183 359 380 сўмга
сотилганлигини ва аукцион ғолиби сифатида “GEOPL NNING SERVICE”
масъулияти чекланган жамияти топилганлигини ҳамда 2025 йил 16 сентябрда
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома
расмийлаштирилганлиги, аукцион ўтказиш тартиби бузилмаганлиги ва шу
сабабли уларни жавобгар сафидан чиқариш кераклигини билдириб,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси
“Гибрид почта” орқали низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс “GEOPL NNING SERVICE” масъулияти
чекланган жамиятига юборилганлиги ва ажрим нусхасини қабул қилиб
олганлиги бўйича почта маълумотномаси иш ҳужжатлари мавжуд бўлсада,
аммо суд мажлисида иштирок этмади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган
жамияти вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган
тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим қилинган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Жиззах вилоят солиқ бошқармаси
бошлиғи Б.Тошпўлатовнинг 2024 йил 9 декабрдаги солиқ қарзини мол-мулк
ҳисобидан ундириш ҳақидаги 5891782-сонли қарорига асосан даъвогар
ҳисобидан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳисобига 16 598 100,33 сўм
қарздорлик ундириш белгилаб берилганлиги ва мазкур қарор ижро қилишлик
учун мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига юборилганлиги,
бўлими ижрочиси томонидан 2025 йил 21 январдаги қарори билан ижро иши
қўзғатилганлиги, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими
ижрочисининг 2025 йил 21 январдаги қарори Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 23-моддаси биринчи
қисми 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб,
даъвогарга юборилмаганлиги ва мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида
хабар қилинмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими
ижрочиси томонидан даъвогарга тегишли бўлган Зомин туман ҳокимлиги
билан 2019 йил 16 февралда тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисида”ги шартномага асосан 53,3 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдони холислар ва кадастр ходими иштирокида 2025 йил
30 майдаги 41-01/06-1169-сонли хат билан ер майдонининг норматив қиймати
916 796 900 сўм эканлигидан келиб чиқиб, ушбу қийматда сотувга чиқариш
чораси кўрилаётганлиги ҳақида 2025 йил 13 июнда 1/25-745-сонли
хабарномани даъвогарга юбормаганлиги ва жамиятга алоқаси бўлмаган
Б.Жўраевга топширганлиги, даъвогар томонидан Жиззах вилоят солиқ
бошқармасидан бўлган қарздорлик суммасини 2025 йил 21 июль кунига қадар
тўлиқ тўлаб берилган бўлсада, аммо мажбурий ижро бюросининг Зомин туман
бўлими ижрочиси Ш.Тоштемиров томонидан қарздорлик тўланган ёки
тўланмаганлигини текширмасдан шошмашошарлик билан барча ҳужжатларни
расмийлаштириб, даъвогарга тегишли бўлган ер майдонини аукцион савдога
чиқариш тўғрисида 2025 йил 4 августда “ELEKTRON ONL YNUKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик жамиятига юборилганлиги ва
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти томонидан 2025 йил 6 августда қабул қилиб олинганлиги, ер майдони
2025 йилнинг 12, 13 ва 20 август кунлари ўтказилган аукцион савдоларида
сотилмаганлигини, кейинчалик 2025 йил 22 августдаги аукцион савдоларида ер
майдони 183 359 380 сўмга сотилганлиги ва аукцион ғолиби сифатида
“GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамияти топилганлиги
ҳамда 2025 йил 16 сентябрда Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан мажбурий ижро
бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси Ш.Тоштемировнинг хаттиҳаракатларидан норози бўлиб, мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят
бошқармасига шикоят аризаси билан мурожаат қилинганлиги ва ушбу шикоят
аризаси ўрганиб чиқилиб, мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят
бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.А.Махмудовнинг 2025 йил
22 сентябрдаги қарори билан давлат ижрочиси Ш.Тоштемировнинг 2025 йил
23 июндаги “ZO IN EV S NO T” масъулияти чекланган жамиятига ижара
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 53,3 гектар ер майдони 916 796 900 сўм
миқдорида электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тўғрисидаги қарори
бекор қилинганлиги ва мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят
бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 10 октябрдаги 275-сонли буйруғига асосан
давлат ижрочиси Ш.Тоштемировга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо
чораси берилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги
ПҚ-3149-сонли Қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича
электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомининг 6-бандида, мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси
қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади. Қарздор ва ундирувчини ўтказилган
баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга
баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш
имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга
қўйилмайди деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси
учинчи қисмида, давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги
қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро
иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат
белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги
талаблар ундан ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган
жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро
этилиши тўғрисида хабардор қилади деб белгиланган.
Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 54-моддаси саккинчи хатбошисида,
давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш
тўғрисидаги ҳисобот олинган (чиқарилган) пайтдан эътиборан уч иш кунидан
кечиктирмай ижро иши юритишдаги тарафларга баҳолаш натижалари ҳақида
билдиришнома юборилади, тўққисинчи хатбошиида эса баҳолаш тўғрисидаги
ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш объектининг қиймати хусусида ижро иши
юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш тўғрисида ўзлари хабардор
қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судда низолашиши
мумкинлиги кўрсатилган.
Аммо, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими ижрочиси
Ш.Тоштемиров томонидан юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сонли ҳамда Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 23, 54-моддаларига риоя қилмасдан даъвогарга
ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 53,3 гектар ер майдонини электрон
онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида 2025 йил 23 июндаги қарори
қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 11-моддасида, фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар
билан ҳимоя қилинади - ҳуқуқни тан олиш, ҳуқуқ бузилишидан олдинги
ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини
туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш, битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш, давлат органининг ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб
топиш, шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 12-моддаси биринчи хатбошисида, давлат
органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунчиликка
мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик
ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган
ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, ФКнинг 381-моддасида, қонунда белгиланган қоидалар
бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб
чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади
деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
маслалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорнинг 19-бандида, ФКнинг
381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас
деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган
шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади деб белгиланган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, даъвогар томонидан Жиззах вилоят
солиқ бошқармасининг 2024 йил 9 декабрдаги 5891782-сонли ижро ҳужжатида
кўрсатилган 16 598 100 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини 2025 йил
21 июлга қадар тўлиқ тўлаб берилганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича тегишли
ҳужжатларни ижро бюросига тақдим қилинган бўлсада, давлат ижрочиси
қарздорлиги мавжуд бўлмаган даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган 53,3 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқарганлигини, давлат
ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида ижро иши
юритиш қоидалари бузилганлигини, бу орқали давлат ижрочисининг қарори
бекор қилинганлигини, давлат ижрочисига нисбатан интизомий таъсир
чоралари
қўлланилганлигини
эътиборга
олиб,
даъвогарнинг
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида “ELEKTRON ONL YNUKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил
16 сентябрда расмийлаштирилган Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш билан
биргаликда ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни ҳам сўраган.
ФКнинг 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, ҳақиқий бўлмаган
битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда
назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт эканлиги
белгиланган.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
“ELEKTRON
ONL YNUKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил
16 сентябрда расмийлаштирилган Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топилганлиги учун
унинг оқибатларини ҳам қўллашни ҳам лозим деб ҳисоблайди.
Шундан келиб чиқиб, даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
низоли 53,3 гектар ер майдони аукцион савдосида “GEOPL NNING SERVICE”
масъулияти чекланган жамиятига 183 359 380 сўм сотилганлиги, ушбу сотувдан
тушган
пул
маблағларининг
1
фоизи,
яъни
1 833 593,8
сўми
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти томонидан аукцион савдони ташкил қилганлиги учун ва қолган
181 525 786,2 сўм миқдоридаги маблағлар мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармасида сақланаётганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармасида
сақланаётган аукцион савдоларида тушган 181 525 786,2 сўм миқдоридаги
маблағлар “GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамиятига
қайтаришни ва қолган 1 фоизи, яъни 1 833 593,8 сўм миқдоридаги маблағлар
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамиятининг ҳисобида қолдиришни лозим топади.
Бунга асос сифатида “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL
ETIS ” акциядорлик жамияти томонидан аукцион савдоларини тўғри
ўтказганлигини, аукцион савдосига мол-мулкни чиқариш билан боғлиқ бўлган
ҳужжатларни расмийлаштиришда мажбурий ижро бюросининг Зомин туман
бўлими томонидан камчиликларга йўл қўйганлиги учун 2025 йил 16 сентябрда
расмийлаштирилган Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топилишига ва ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллашга олиб келган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 47-моддасида, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида, иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш
юритишни тугатади деб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман
бўлими жавобгар тариқасида кўрсатилган.
Бироқ, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими юридик шахс
ҳисобланмаслиги боис мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига
нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
19-моддаси йигирма иккинчи хатбошисида, бир вақтнинг ўзида мулкий ва
номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги
даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга
эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича
алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади деб белгилаб қўйилган.
Аммо, даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат қилишда
ҳисоб рақамида маблағ йўқлиги маълум қилиб, ИПКнинг 113-моддасига асосан
давлат божи тўловини кечиктиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, иккинчи
бўлимининг б-бандида, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундириш белгиланган.
Юқоридиларни инобатга олиб суд, давлат божи масаласини муҳокама
қилиб, низонинг келиб чиқишида айбдор бўлган тараф мажбурий ижро
бюросининг Жиззах вилоят бошқармасидан Республика бюджетига (2025 йил
16 сентябрдаги Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш талабига БҲМнинг
10 баравари ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш талибига эса низодаги
53,3 гектар ер майдонининг бошланғич баҳоси 916 796 900 сўмга
белгиланганидан келиб чиқиб, 2 фоизини) 22 455 938 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ”
акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини
қўллашни, мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига нисбатан қисми
бўйича иш юритиш тугатишни, қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига
даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 22 455 938 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 110, 113, 118, 128, 170, 176-179, 186 ва
192-моддаларига амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
“ZO IN
EV
S NO T” масъулияти чекланган жамиятининг
мажбурий
ижро
бюросининг
Зомин
туман
бўлими
ҳамда
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти ва мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармасига
нисбатан “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ”
акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T S KIL ETIS ” акциядорлик
жамияти томонидан 2025 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган
Q -1292839-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома
ҳақиқий эмас деб топилсин.
Даъвогар даъво талабининг жавобгар мажбурий ижро бюросининг
Зомин туман бўлимига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармасида сақланаётган
аукцион савдоларида тушган 181 525 786,2 сўм миқдоридаги маблағлар
“GEOPL NNING SERVICE” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳисобидан
“ZO IN
EV
S NO T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳисобидан
Республика бюджетига 22 455 938 сўм давлат божи ундирилсин.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов