Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/9397 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7ce5b56d-dcd7-4c54-99f3-3531b0181f27 Claim ID PDF Hash fefbcf6c12a5c9c4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
тисодий процессуал кодекси 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*********-сонли иқтисодий иш Судья: ****** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ********* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакиллари ****** иштирокида, даъвогар ******нинг жавобгар ******га нисбатан қўлланилган ****** сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали) бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг ********даги ажримига асосан ишга ******* жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, суддан қўлланилган жаримани ундиришни ва жавобгарнинг илтимосномасини рад этишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишга холисларни жалб қилиш, жамиятда текшириш ўтказилиши учун асос бўлган *******нинг аризасидаги имзоси бўйича экспертиза тайинлаш, Тошкент туманлараро маъмурий судининг ******** хусусий ажрими жавоби олингунига қадар мазкур ишни тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб, жамиятда лицензия мавжудлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. ********** вакили жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни ва даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб, жамиятда лицензия мавжудлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, *******сонли буйруғига асосан ******* куни Хоразм вилояти, ******да жойлашган жавобгар фаолиятида текширув ўтказилган. Ўтказилган текширув давомида жавобгар Хоразм вилояти, ******* лицензиясиз амалга ошираётганлиги ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ****** куни далолатнома тузилган ва шу куни ******** томонидан ****** билан жавобгарга юборилган. Ушбу далолатномага асосан ****** томонидан жавобгарга нисбатан ******га асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни ****** сўм миқдорида жарима солиш тўғрисида *******-сонли буйруқ қабул қилинган ва шу куни жавобгарга юборилган. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга қўлланилган жарима тўланмасдан қолган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблайди. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 52-моддасига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонуннинг 54-моддасига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонуннинг 4-иловаси иккинчи қисми 1-бандида фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблашнинг 200 баравари қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 мартдаги 80-сон қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида” Ягона Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 38-бандига кўра, лицензиялар лицензиатнинг аризасига асосан лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин: лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтиришда; лицензия асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида; юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда. Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган асослар лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан лицензия талаблари ва шартлари Паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда, лицензияни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади. Лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади. Бироқ, жавобгар томонидан Қонун ва Низом талабларидан келиб чиқиб, лицензия бўйича фаолият амалга ошириладиган манзили ****** фаолиятни амалга ошириб келган. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддаси учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Тошкент шаҳар маъмурий суд апелляция инстанциясининг 2025 йил *******-сонли Қарорида жавобгар томонидан 2022 йилдан буён шу кунга қадар фаолиятни Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Олимпия маҳалласи, Жаннатмакон 10-тор кўчаси, 25а-уй манзилида лицензиясиз давом эттириб келганлиги кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Шунингдек, суд жавобгарнинг ишга холисларни жалб қилиш, жамиятда текшириш ўтказилиши учун асос бўлган Т.Ф.Светлананинг аризасидаги имзоси бўйича экспертиза тайинлаш, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги хусусий ажрими жавоби олингунига қадар мазкур ишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, Тошкент шаҳар маъмурий суд апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 сентябрдаги 5-1001-2503/1628-сонли Қарорида даъвогарнинг 2025 йил 3 июндаги Т-42-сонли буйруғини қонуний ва асосли деб ҳисобланганлиги билан бирга, мазкур иш доирасида илтимосномадаги ҳолатларга ҳожат мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм жарима ва ***** сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ***** сўм суд харажати, Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 73, 118, 166, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ******дан ****** фойдасига ****** сўм жарима ва ******сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ******дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******