Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1915 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SH UR T
Source ID c70f182d-0ca7-401f-aa79-9d4a91da7ca5 Claim ID PDF Hash 3b05666f8dae76c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 43-моддасининг 2-қисми онуни 43 2 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1915-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Беруний тумани 2025 йил 23 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, Г.Базарбаева котиблигида, аризачи вакили А.Уралбаев (2025 йил 13 октябрь кунги 23/25-117-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ғ.Шамуратов (2025 йил 13 октябрь кунги 6-сонли ишончнома асосида), Д.Авезов (2025 йил 23 октябрь кунги 104-сонли ордер асосида) иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “SH UR T ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 346 064 414,50 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза асосида қўзғатилган иқтисодий ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “SH UR T ” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 346 064 414,50 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили жавобгар томонидан 692 128 829 сўмлик автобензин ва дизел ёнилғисини қиёслов муддатига амал қилмасдан реализация қилганлиги, автобензинлар сотилганлиги сабабли зарарни қоплаш имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари аризачининг кўрсатмаси бажарилганлиги, ҳуқуқбузарлик бартараф қилинганлиги, 2025 йил 21 июль куни ўлчов воситасини қиёлаш гувоҳномасини олганлигини, зарар етказилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир қилинганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг 2-қисмига асосан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш - назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Низомнинг 16-бандига асосан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Ушбу Низомнинг 27-бандига кўра, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Аниқланишича, аризачи томонидан жавобгар томонидан ёқилғиэнергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширув натижасида 2024 йил 15 ноябрь кунидан текширув кунига қадар 692 128 829 сўмлик автобензин ва дизел ёнилғисини қиёслов муддатига амал қилмасдан реализация қилганлиги аниқланганлиги тўғрисида 2025 йил 21 июль куни далолатнома тузилган. Жавобгар томонидан биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилган. Жавобгар йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган. Жумладан, камчиликлар бартараф қилинганлиги ишдаги 2025 йил 21 июль кунги “Uz I” D дан 4 та қиёслов воситасини қиёслаш гувоҳномалари олиниб, ҳуқуқбузарлик бартараф қилинган. Қолаверса, жавобгар томонидан зарар етказилганлиги ҳолати мавжуд эмас. Жавобгар томонидан 692 128 829 сўмлик автобензин ва дизел ёнилғисини қиёслов муддатига амал қилмасдан реализация қилинганлиги қиёслов муддатига амал қилмасдан реализация қилганлиги ҳолати зарар етказилганлиги ҳолати ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Убайдуллаев