← Назад
Решение #2866743 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| и мавжуд ва хабарнома беришда Банк томонидан ФК | 951 | — | law | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/7173-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – Н.Турсунқулов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – М.Фаязов
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар
2025 йил 23 октябрь
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
И.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари О.Эргашев ва М.Фаязовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, даъвогар “****”
акциядорлик тижорат банки вакили **** (2025 йил 3 мартдаги 40-02/24сонли ишончномага асосан), жавобгар “****” акциядорлик жамияти вакили
**** (2025 йил 18 июлдаги 01/51-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “****” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар “****”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “****” акциядорлик жамиятига
нисбатан 109.139.000 сўм кредит қарзини солидар тартибда ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув
қарори устидан “****” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 27 июнда 1505-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан Банк қарз олувчига шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағи бериш
мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредитнинг таъминоти сифатида “****” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва
даъвогар ўртасида 2024 йил 4 апрелда кредит қайтмаслик хатарини
суғурталаш бош шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан 2024 йил 28
июнда KS 359105-сонли суғурта полиси берилган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини
бажармаган, шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит қарзини
қайтармаган.
Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгар нисбатан 9.139.000 сўм кредит фоизи, 100.000.000 сўм
кредит қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб,
жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 9.139.000 сўм кредит
фоизи, 100.000.000 сўм кредит қарзи ундирилган.
Кассация шикоятида суднинг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув
қарорининг қарздорликни қўшимча жавобгардан ундириш қисмини бекор
қилиш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, Палата суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан, судлов ҳайъати мазкур
кассация шикоятини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили кассация
шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
асоссизлигини, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчини суғурта
шартномасини тузиш вақтида суғурта ҳодисасининг юз бериши оқибатида
зарарнинг ошиб кетиши тўғисида ўзига маълум бўлган ҳолатлар ҳақида хабар
берилмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация шикояти
асоссизлигини, суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ташкилот тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини, суғурта мукофоти олдиндан қабул қилиб
олинганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қодиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва
суғурта шартномаларидан келиб чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 27 июнда 1505-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси шартларида даъвогар томонидан жавобгарга
маиший техника маҳсулотлари сотиб олиш учун 84 ой муддатга (2031 йил 26
июнгача), шундан 24 ой имтиёзли давр билан 100.000.000 сўм кредит
ажратилган.
Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар,
жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил 4 апрелда бош суғурта
шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 4.2.1-бандига кўра, жавобгар кредит ва у
бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва
миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги натижасида жавобгарнинг Банк олдида кредит
шартномаси бўйича кредит асосий қарзи 100.000.000 сўм, фоиз қарзи
9.139.000 сўм, жами 109.139.000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган кредит қарзини ўз вақтида
тўлаб бериш тўғрисидаги талабномалари натижа бермаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.1.4-бандида қарз олувчи кредитни қайтариш
жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни бузган ҳолда асосий қарз
ва унга ҳисобланган фоизлар тўламаганида, банк қарз олувчини бундан буён
кредитлашни тўхтатиши ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқи белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада
бажармаганлиги ҳамда кредит шартномасининг 5.1.4-бандида кўрсатилган
ҳолат юзага келганлиги боис, даъвогарда жавобгардан муддатидан олдин
кредит қарзини тегишли фоизлар билан талаб қилиб олиш ҳуқуқи пайдо
бўлган.
Мазкур ҳолда, биринчи инстанция суди жавобгардан кредит қарзини
тегишли фоизлар билан муддатидан олдин талаб қилиб олиш ҳуқуқи пайдо
бўлганлигини, суғурта шартномаси қонуний кучда эканлигини, қўшимча
жавобгарнинг солидар жавобгар эканлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантириш ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгардан 100.000.000 сўм
кредит қарзи, 9.139.000 сўм кредит фоиз, жами 109.139.000 сўмни солидар
тартибда ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, кредит шартномасида белгиланган мажбурятларини
бажарилишини таъминлаш учун 2024 йил 4 апрелда даъвогар, жавобгар ҳамда
қўшимча жавобгар ўртасида 0100/502/1/2400610-сонли Кредит қайтмаслиги
хатарини суғурталаш шартномаси тузилиб, 125.000.000 сўмлик KS359105сонли суғурта полиси олинган.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб,
суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича
зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва
фоизларни)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда
тўлай олмаганлиги ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 2.1-бандида шартнома предмети бўлиб,
мазкур шартноманинг 1-иловасидаги шаклда расмийлаштирилган суғурта
полисида кўрсатилган суғурта пкли доирасида суғурталаш ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 2.2-бандига мувофиқ, суғурта объекти бўлиб,
кредит унга ҳисобланган фоизларни, пеняни сўндириш бўйича қарздор
мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги
натижасида суғурта қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоиз,
пеняларини қайтмаганлик билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандида суғурта пули (товони)
суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига қарз олувчининг кредит
шартномаси бўйича мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Суғурта фаолияти тўғрисидаги Қонуни 14моддасининг иккинчи қисми 5-бандига асос, суғурта ҳодисаси юз берган
тақдирда, қонунчиликда ёки суғурта (қайта суғурта) шартномасида назарда
тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни ва суғурта товони
(суғурта тўлови) тўловларини амалга ошириши шарт.
ФК 951-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта
қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу
ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт.
Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда
тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган
усулда қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29
ноябрдаги 45-сонли қарорининг 12-бандида қуйидаги тушунтириш берилган:
ФК 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз
берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва
усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига
фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш
мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган
барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Мазкур Пленум қарорининг 13.3-бандига кўра, суғурта қилдирувчи ва
суғурталовчи ўртасида кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг
бажарилишини таъминловчи ва наф олувчи фойдасига тўлаб берилиши керак
бўлган суғурта товони миқдори юзасидан низо келиб чиқса, суғурталовчи
томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта товони миқдори суғурта
шартномаси шартларига мувофиқ аниқланади.
Суғурта шартномасининг 2.4-бандига кўра, кредит шартномасига
асосан таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот
турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, суғурта
қилдирувчи мазкур шартнома шартлари ва муддатлари доирасида
қарздорликни суғурталанган қисмини суғурталовчидан талаб қилиши
белгиланган.
Суғурта шартномаси 5.1-бандига асосан, суғурта пули (товони)
суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига қарз олувчининг кредит
шартномаси бўйича мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши белгилаб
қўйилган.
Яъни, суғурта шартномасининг 5.1-банди мазмуни шундаки,
суғуртловчи гаров ва бошқа таъминот қиймати қанча бўлишидан қатъий назар,
Банкка ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда суғурта
пулини тўлаб бериши шарт ва бу эса шартноманинг 2.4-бандига зид эмас.
ФК 951-моддаси ва 45-сонли Пленум қарорининг 12-банди талабидан
келиб чиқиб, суғурта шартномасининг 5.2-бандига ушбу шартноманинг 3.1бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта қилдирувчи, яъни Банк
бундай ҳолат содир бўлганлиги ҳақида суғурталовчига кредит шартномаси
бўйича қарздорнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган
муддатда ёзма ариза бериши ҳақида киритилган.
Жавобгар томонидан 2024 йил 27 июндаги 1505-сонли кредит
шартномаси бўйича кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоиз амалга
оширилмаган. Мазкур ҳолатда суғурта шартномасининг 3.1-бандида
кўрсатилган суғурта ҳодисаси юзага келган.
Шу сабабли, суғурта шартномасининг 1.1 ва 3.1-бандларида назарда
тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги, яъни жавобгар асосий қарз ва
фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатда тўламаганлиги учун
Банк томонидан суғурта шартномасининг 5.2-бандига асосан суғурталовчига
суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва суғурта пулини тўлаб бериш тўғрисида
2025 йил 5 майдаги 57-1-04/1283-сонли талабнома юборилган.
Суғурта шартномасининг 5.2-бандида суғурта ҳодисаси содир бўлганда
Банк томонидан бу ҳақида суғурталовчига хабар қилишнинг муддати аниқ бир
сана билан белгиланмаганлиги сабабли, Банкда жавобгар томонидан кредит
тўлиқ қайтарилгунга қадар бундай хабарнома бериш ҳуқуқи мавжуд ва
хабарнома беришда Банк томонидан ФК 951-моддаси талаблари бузилмаган.
Бундан ташқари, қўшимча жавобгар томонидан даъвогарнинг
хабарномаларига бирор марта ҳам жавоб берилмаган.
ФК 955-моддасининг иккинчи қисмида суғурталовчининг суғурта
товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта
қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини
тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай
хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далилисботларини ўз ичига олган бўлиши лозимлиги белгиланган.
Ҳудди шундай қоида суғурта шартномасининг 5.5-бандида қайд
этилган бўлиб, унда суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига (Банкка)
суғурта пули (товони) тўлови тўлаш рад этилган тақдирда, у ушбу шартнома
шартларига мувофиқ аризани тақдим этган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида
рад этиш сабаблари асосланган ёзма билдиришнома йўллаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг
34-моддасида суғурталовчи суғурта шартномасида кўрсатилган шахсга фақат
суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурта товонини (суғурта тўловини)
тўлаши шартлиги, суғурталовчи агар у суғурта шартномасида ёки қонунда
кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги далилларни
олган бўлса, суғурта шартномасида белгиланган муддатда суғурта товонини
(суғурта тўловини) тўлашни рад этишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2025 йил
3 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, қўшимча жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда
иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
қўшимча жавобгардан республика бюджетига 1.091.350 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК 118, 283, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қуйидагиларни
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, “****” акциядорлик жамияти томонидан берилган
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қўшимча жавобгар “****” акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 1.091.350 сўм давлат божи ундирилсин.
Қўшимча жавобгар “****” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суд депозитига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
И.Умаров
ҳайъат аъзолари
О.Эргашев
М.Фаязов