Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2043 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ХХХ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый
Source ID eb405514-097d-4943-9f73-c18ba5873be2 Claim ID PDF Hash 744521011b1f66b7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш Беруний тумани судья ХХХ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ХХХ йил 23 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ, шу куни даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 000 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол- 2 мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФК 985-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки молмулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июнь кунги 4-2302-2502/1118-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига жавобгардан 30 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта ҳаражатлари ундириш белгиланган. Даъвогар ва “ULUGB K SGY” адвокатлик бюро ўрталарида тузилган 2025 йил 08 май кунги 3-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасига асосан 4-2302-2502/1118-сонли иқтисодий иш бўйича судгача даъво ариза ва бошқада тегишли хужжатлар тайёрланишида юридик ҳизматидан фойдаланган ва 15.08.2025 йил кунги 1641-сонли тўлов топшириқномасига асосан 500 000 сўм, 09.09.2025 йил кунги 1655-сонли тўлов топшириқномасига асосан 3 000 000 сўм ва 15.09.2025 йил кунги 1657-сонли тўлов топшириқномасига асосан 2 500 000 сўм жами 6 000 000 сўм тўлаб берилган. Даъвогар зарар кўрганлиги сабабли ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. Даъвогарга келтирилган 6 000 000 сўм зарар иш хужжатлари, шартнома ва тўлов топшириқномалар билан ўз тасдиғини топган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги 3 маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига адвокатлик ҳизмати учун тўланган 6 000 000 сўм ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ