← Назад
Решение #2866779 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 23 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 23 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 115 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 116 | — | code_article | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6391-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Зомин тумани
2025 йил 23 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар –
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар –
“
IR
GRO L YT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятига 2021 йил
29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви 350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижара берилган
35 гектар ер майдонидан “
IR
GRO L YT” масъулияти чекланган
жамиятини мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Янгиобод туман ҳокимлигини,
Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлимини, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг
Жиззах вилоят бошқармасини жалб қилинган ҳолда ва Янгиобод туман
прокурорини хабардор қилган ҳолда, ишни тарафлардан даъвогар вакили –
С.Абдулабизов (2025 йил 24 сентябрдаги 24/01-сонли ишончномага асосан),
Зомин туман прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов иштирокида, жавобгар ва
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар Янгиобод туман ҳокимлиги, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари иштирокисиз,
Зомин туманлараро иқтисодий суд биносида, мобиль конференцалоқа режмида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори
билан “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятига Янгиобод
тумани, Баландчақир массивидан 35,0 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида берилиши белгиланган.
Шундан
келиб
чиқиб,
Янгиобод
туман
ҳокимлиги
билан
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил
29 октябрда “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисида”ги
120-сонли ижара шартномаси тузилган ва ушбу шартнома 120-сон билан
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси Янгиобод туман бўлимидан
рўйхатдан ўтказилган.
Янгиобод туман ҳокимлиги билан тузилган ер майдонини ижарага олиш
шартномасига асосан “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган
жамиятига Янгиобод тумани, Баландчақир массиви, 350қ-сонли контуридан
35,0 гектар ер майдони 10 йил муддатга ижарага берилиб, ер майдони
далолатнома асосида “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган
жамиятига топширилган.
Аммо, “
IR GRO L YT” масъулияти чекланган жамияти томонидан
ушбу ер майдонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётганлигини,
ихтиёрий равишда чиқиб кетиш талабини билдирганда, ушбу жамият раҳбари
томонидан ер майдонини электрон онлайн аукцион орқали ютиб олганлигини
маълум қилиб, “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятининг
ихтиёрий чиқиб кетиш талабини рад қилган.
Шундан келиб чиқиб, “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан
Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“
IR GRO L YT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади)ни Янгиобод тумани, Баландчақир массиви
350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга берилган 35,0 гектар ер майдонидан
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида Янгиобод туман ҳокимлиги, Янгиобод туман қишлоқ
хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси жалб қилинган
ва Янгиобод туман прокурори хабардор қилинган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида даъвогарга 2021 йил
29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви, 350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижара берилган
35,0 гектар ер майдонида жавобгар муайян ҳаракатларни бажаришини
тақиқлашни сўраган илтимосномаси бўйича Зомин туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 11 сентябрда даъво таъминлаш тўғрисида ажрими
чиқарилиб, даъвогарга 2021 йил 29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси
билан Янгиобод тумани, Баландчақир массиви, 350қ-сонли контуридан 10 йил
муддатга ижара берилган 35,0 гектар ер майдонида жавобгар муайян
ҳаракатларни бажариши тақиқланган.
Жавобгар томонидан биринчи инстанция судининг 2025 йил
11 сентябрдаги даъво таъминлаш тўғрисидаги ажримидан норози бўлиб,
апелляция шикояти билан Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига мурожаат қилган, Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати томонидан 2025 йил 17 октябрда ишни кўриш
жараёнида жавобгар томонидан ариза билан мурожаат қилиб, апелляция
шикоятидан воз кечишини билдирган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Жиззах вилояти судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили мобиль конференцалоқа
режимида иштирок этиб, ўз сўзида даъво аризасида билдирилган фикрларини
судга маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори ёрдамчиси иштирок этиб, ўз
сўзида даъвогарнинг жавобгарни Янгиобод тумани, Баландчақир массиви
350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижарага берилган 35,0 гектар ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талаби асоссиз эканлигини, бунга
асос сифатида Янгиобод туман прокурори томонидан давлат манфаатида
Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси 2023 йил 25 январда Жиззах
туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини ва Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги
288-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлигидан келиб чиқиб, даъвогар ва
Янгиобод туман ҳокимлиги ўртасидаги 2021 йил 29 октябрда тузилган
“Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисида”ги 120-сонли ижара
шартномаси ҳам қонунчиликда белгиланган асосларга зид тарзда
тузилганлигидан
келиб
чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар Янгиобод туман ҳокимлиги, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги
бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари
иштирок этмаётганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар Янгиобод туман ҳокимлиги, Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги
бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор
ёрдамчисининг фикрларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Янгиобод туман ҳокимининг
2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори билан даъвогарга Янгиобод тумани,
Баландчақир массивидан 35,0 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкасини ижара ҳуқуқи асосида берилиши белгиланган, шундан келиб
чиқиб, Янгиобод туман ҳокимлиги билан даъвогар ўртасида 2021 йил
29 октябрда “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисида”ги
120-сонли ижара шартномаси тузилган ва ушбу шартнома 120-сон билан
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси Янгиобод туман бўлимидан
рўйхатдан ўтказилган, Янгиобод туман ҳокимлиги билан тузилган ер
майдонини ижарага олиш шартномасига асосан даъвогарга Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви, 350қ-сонли контуридан 35,0 гектар ер майдони 10 йил
муддатга ижарага берилиб, ер майдони далолатнома асосида даъвогарга
топширилган.
Аммо, даъвогарга тегишли бўлган ер майдонига жавобгар томонидан
кириб олганлигини, кириб олишига жавобгар жамиятнинг раҳбари томонидан
ер майдонини электрон онлайн аукцион савдоси орқали ютиб олганлигини
маълум қилиб, ушбу ер майдонига ҳуқуқи борлигини билдирганлигидан келиб
чиқиб, ушбу низолашилаётган ер майдонидан жавобгарни мажбурий
чиқаришни сўраган.
Бунга асос сифатида Янгиобод туман ҳокимлиги билан даъвогар ўртасида
2021 йил 29 октябрда тузилган “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
тўғрисида”ги 120-сонли ижара шартномаси бекор қилинмасдан қандай қилиб,
ер майдони электрон аукцион савдосига қўйилиши мумкинлигини, Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси йигирма иккинчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши кўрсатилганлигини,
шунингдек тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 16-бандида ҳам ушбу
шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига
эришилмаган тақдирда эса суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги кўрсатилганлигини билдирган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси
биринчи қисми 11-бандида, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни
тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарга 2021 йил 29 октябрдаги
120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани, Баландчақир массиви,
350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижара берилган 35,0 гектар ер
майдонида жавобгарни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакили ва прокурор
ёрдамчисининг билдирилган фикрлари ва тақдим қилган ҳужжатлари ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг юқорида билдирилган талабларини
асоссиз деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгиобод туман прокурори томонидан
давлат манфаатида Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги
288-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси 2023 йил
25 январда Жиззах туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, ҳал қилув
қарори қабул қилинган ва Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги
288-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Аниқланишича, Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги
288-сонли қарори билан “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган
жамиятига туманнинг “Баландчақирсой” СИУ ҳудиди туман ҳокимлиги захира
ер фондида турган 350қ-контурдан 35,0 гектар лалми экин ер майдони
белгиланган инвестиция мажбуриятлари асосида боғдорчилик ва сабзавотчилик
йўналишида 10 йил муддатга ижарага ажратиб берилганлиги, шунингдек ушбу
низоли ер майдонини ажратиб бериш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори
давлат манфаатлари бузилганлиги тўғрисида Янгиобод туман ҳокимлиги
мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан 2022 йил 28 сентябрда жиноят
иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги аниқланди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги
“Коронавирус даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд
ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
қўллаб-қувватлашнинг
қўшимча
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-4700-Қарорининг
1-банди
11-хатбошисида,
туман
ҳокимлиги
фойдаланишга киритилган ер майдонларини деҳқончилик соҳасида билим ва
кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам
таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалигини юритиш учун,
истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради ёки тажриба-синов
тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни
олдиндан тўлаш шарти билан 5,0 гектаргача бўлган ер майдонларини
10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотиши
белгиланганлигини, аммо Янгиобод туман ҳокимлиги юқоридаги қарор
талабларига риоя қилмаган ҳолда 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори билан
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятига “Баландчақирсой”
СИУ ҳудиди туман ҳокимлиги захира ер фондида турган 350қ-контурдан
(қарор талаби бўйича 5,0 гектаргача эмас) 35,0 гектар лалми экин ер майдони
белгиланган инвестиция мажбуриятлари асосида боғдорчилик ва сабсавотчилик
йўналишида 10 йил муддатга электрон аукцион асосида сотмасдан тўғридантўғри ижарага ажратиб берилганлиги тўғрисидаги Янгиобод туман ҳокимининг
қарорини қонуний эмас деб ҳисоблаб, Жиззах туманлараро маъмурий судининг
2023 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Кейинчалик, даъвогарга ажратиб берилган “Баландчақирсой” СИУ
ҳудидидаги 350қ-контурдаги 35,0 гектар лалми экин ер майдони Янгиобод
туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ва Янгиобод тумани,
“Баландчақирсой” СИУ ҳудидидаги юқорида кўрсатилган 35,0 гектар ер
майдонини қўшган ҳолда жами 275,0145 гектар қишлоқ хўжалиги учун
мўлжалланган ер майдони 2025 йил 3 январда L t-12635071-сонли, уникал
рақами 1708-1273646-сон билан аукционга қўйилган, аукцион ғолиби сифатида
YU-1239524-сонли аукцион баённомаси билан “
IR
GRO L YT”
масъулияти чекланган жамияти топилган, Янгиобод туман ҳокимлиги билан
2025 йил 21 январда 1041016708-25-сонли ижара шартномаси тузилган ва
кўчмас мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси биринчи қисмида,
ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш
учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади деб
белгиланган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 23-моддаси иккинчи қисми 3-бандида,
ижарага бериш — электрон онлайн-аукцион воситасида, шунингдек ушбу
Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан. Хусусий мулк бўлган ер участкасини ижарага
бериш унинг мулкдори томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.
Иш ҳужжатларидан кўринадики, даъвогарга ажратиши кўрсатилган
Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус
даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона
фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-Қарорида кўрсатилган
тартибга амал қилмаганлигини, қонун нормаларини бузган ҳолда
чиқарилганлиги ҳолати Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2023 йил
23 январдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас топилганлиги ва Жиззах
вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 мартдаги 147-3-О-Q/23-сонли қарори билан
ушбу низолашилаётган ер майдони туман захирасига қайтарилганлиги ва
кейинчалик Янгиобод тумани, “Баландчақирсой” СИУ ҳудидидаги юқорида
кўрсатилган 35,0 гектар ер майдонини қўшган ҳолда жами 275,0145 гектар
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдони 2025 йил 3 январда
L t-12635071-сонли, уникал рақами 1708-1273646-сон билан аукционга
қўйилганлиги, аукцион ғолиби сифатида YU-1239524-сонли аукцион
баённомаси билан “
IR GRO L YT” масъулияти чекланган жамияти
топилганлиги, Янгиобод туман ҳокимлиги билан 2025 йил 21 январда
1041016708-25-сонли ижара шартномаси тузилганлиги ва кўчмас мулкка
нисбатан бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан билдирилган фикрларга кўра,
Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори Жиззах
туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил 25 январдаги ҳал қилув
қарори билан ҳақиқий эмас деб топилгани билан Янгиобод туман ҳокимлиги
билан “ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги
2021 йил 29 октябрда “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
тўғрисида”ги 120-сонли ижара шартномаси амалда эканлигини, бу бўйича
шартнома тарафлари томонидан низолашилмаганлигини маълум қилиб, ушбу
низолашилаётган ер майдонига нисбатан ҳуқуқи борлигини асос қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115-моддасида,
битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридантўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 116-моддаси биринчи қисмида,
қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим,
шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу
Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 12-бандида, ФК 116-моддасига
кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб, қонунчилик талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмунда ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда;
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади.
Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир
неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу
талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилган.
Бундан келиб чиқадики, Янгиобод туман ҳокимлиги билан
даъвогар ўртасидаги 2021 йил 29 октябрда “Ер участкасини узоқ муддатга
ижарага олиш тўғрисида”ги 120-сонли ижара шартномаси чиқарилишига асос
бўлган Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги 288-сонли қарори
Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил 25 январдаги ҳал
қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, бунга асос сифатида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус
даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона
фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-Қарорига мувофиқ эмас деб
баҳолаганлиги ҳолати юқорида кўрсатилган тарафлар ўртасида тузилган
2021 йил 29 октябрдаги “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
тўғрисида”ги 120-сонли ижара шартномасига ҳам тааллуқли деб ҳисоблайди.
Суд, юқорида кўрсатилган ҳолатларни инобатга олиб, даъвогар
томонидан низолашилаётган Янгиобод тумани, “Баландчақирсой” СИУ
ҳудидидаги юқорида кўрсатилган 35,0 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида
жавобгарга тегишли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга
асосланиб
суд,
даъвогарнинг
2021
йил
29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви 350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижарага
берилган 35 гектар ер майдонидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш
тўғрисидаги даъво талабига асос қилиб келтирилган ҳолатлари етарли
эмаслигидан
келиб
чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 2021 йил
29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви 350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижарага
берилган 35 гектар ер майдонидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни, олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат
божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 128, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамиятининг
“
IR
GRO L YT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
“ROSE IP
PL NT TION”
масъулияти
чекланган
жамиятига
2021 йил 29 октябрдаги 120-сонли ижара шартномаси билан Янгиобод тумани,
Баландчақир массиви 350қ-сонли контуридан 10 йил муддатга ижарага
берилган 35,0 гектар ер майдонидан жавобгар “
IR
GRO L YT”
масъулияти чекланган жамиятини мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги
даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамияти томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“ROSE IP PL NT TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф Зомин туманлараро иқтисодий
суди орқали Жиззах вилоят судига мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (протести) бериши,
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов