← Назад
Решение #2866846 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1202-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
октябрь
2025
йил 23
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар
ХХнинг жавобгар ХХ ҳисобидан 123.412.800 сўм асосий қарз ва 61.706.400
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ХХ (2025
йил 07 майдаги 03/52-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 123.412.800 сўм асосий қарзни ва 61.706.400 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур холда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар 23.08.2024 йилдаги
17-сонли маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида шартномаси (бундан буён
матнда Шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 437моддасига кўра шартноманинг 2-бўлимига мувофиқ, даъвогар томонидан
жавобгарнинг ҳисобрақамига маҳсулот ҳақини олдиндан 30 фоиз бўнак,
яъни 123.412.800 сўм ўтказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан бугунги
кунга қадар даъвогарга шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб
бермаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 123.412.800 сўмлик
асосий қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан асосий қарзни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга
ёзма равишда огохлантирилишига қарамасдан жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда тўлаб бермаганлиги, шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо
келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан даъвогар
судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар мавжуд асосий қарздорлик
бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлиги, 123.412.800 сўмлик
асосий қарздорлик ташкил этиши ўз тасдиғини (исботини) топганлиги боис,
суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
61.706.400 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси талабларига
асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326-моддасига
асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб, 25.000.000
сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишини лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 128, 129, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 123.412.800 сўм
асосий қарз ва 25.000.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган пеня қисми рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 3.702.384 сўм суд
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов