← Назад
Решение #2866875 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 23 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида,
Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси чет эл
капитали иштирокидаги ХХХнинг ЯТТ «ХХХ»дан 2 955 592 сўм муддати ўтган
асосий кредит қарзи, 2 086 345 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 232 995 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси чет эл капитали иштирокидаги ХХХ
(бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ЯТТ «ХХХ»дан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
2 955 592 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 2 086 345 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 232 995 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок қилмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан
белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура
ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада
белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда
тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
21 май куни 373-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига (жавобгар)
60 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз
навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредит
фоизларини тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасига асосан жавобгарга 60 000 000 сўм кредит
ажратилган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 8.1-бандида кредит ва унинг
фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда қарз олувчи банкга ҳар бир кечиктирилган
кун учун ўз ватиқда қайтарилмаган кредит ва унга ҳисобланган фоиз
суммасининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня умумий суммаси
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2 955 592 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 2 086 345
сўм муддати ўтган кредит фоизи карздорлиги мавжудлиги ишдаги кредит
шартномаси, тўлов жадвали, банк маълумотномалари билан тасдиқланади.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган 23.10.2025 йилги 4435/11-03-1068сонли маълумотномасида жавобгарнинг муддати ўтган асосий кредит қарзи
1 635 878 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 771 713 сўм, ҳисобланган пенядан
9 615 сўм жами муддат ўтган қарзи 2 417 206 сўмни ташкил қилганлиги
кўрсатилган.
Шу сабабли, суд жавобгардан банк фойдасига муддати ўтган асосий
кредит қарзи 1 635 878 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 771 713 сўм ва
ҳисобланган пеня 9 615 сўм жами муддат ўтган қарзи 2 417 206 сўм ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини, ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ «ХХХ»дан даъвогар ХХХнинг фойдасига муддати ўтган
асосий кредит қарзи 1 635 878 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 771 713 сўм ва
ҳисобланган пенядан 9 615 сўм жами 2 417 206 сўм ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ЯТТ «ХХХ»дан республика бюджетига республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
ХХХ