Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10666 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BRK Im x Ответчик / Подсудимый
Source ID 611e8054-0a06-450c-acf4-f49c905ff8e3 Claim ID PDF Hash da4db08b47eb0643... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 298-моддаси ФКнинг 298 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
айъати ФКнинг 298-моддаси айъати ФК 298 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
айъати ИПК 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10666-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Холиқов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 23 октябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Сангиров ва Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Соипов, даъвогар “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Каримқулов, вакили - адвокат Н.Ахроров (9.06.2025 йилдаги ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакиллари С.Ялгашев, Б.Эргашев, О.Тулаганов, О.Алланазаров (ишончномалар асосида) иштирокида, “BRK Im x” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти ва Гулистон шаҳар прокурорининг апелляция протестига асосан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш хужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан 2 174 721 407,61 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилиб, прокурор томонидан эса апелляция протести келтирилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган учинчи шахс суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 1 274-моддаси тўртинчи қисми талаби доирасида, иш (шикоят)ни мавжуд иш ҳужжатлари асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, кафиллик билан таминланган сумманинг 22 фоиздан 24 фоизга оширилиши учун кафилнинг розилиги олинмаганлиги, бу билан кафил жавобгарлигининг ошишига сабаб бўлганлиги, жами 15 000 000 000 сўм кредитнинг йиллик 2 фоизи йирик сумма эканлиги, кафил учун оғир оқибатларга олиб келиши билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция протестини қувватлаб, протест ва шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикояти ва протестига эътироз билдириб, кафиллик суммаси 15 000 000 000 сўм деб белгиланганлиги, кафил ҳисобидан маблағлар кафилнинг жавобгарлиги доирасида ундирилганлигини билдириб, апелляция шикояти ва протестини рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шикоят ва протест важларини текшириб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикояти ва апелляция протестини қисман қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳамда “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 21 октябрда 36 ой муддатга 15 000 000 000 сўмлик лимит меъёрида 3-сонли кредит шартномаси тузилган. Шунингдек, “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ва “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти ҳамда кафил “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 21 октябрда Бош кредит шартномаси таъминоти сифатида 435-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур кафиллик шартномасида олинаётган кредит учун 22 фоиз тўлашлик белгиланган бўлсада, кейинчалик эса юқорида қайд этилган бош кредит шартномасига 2023 йил 26 июлда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, бош кредит шартномасининг 4.1-бандидаги кредит маблағларининг фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартирилган. Шундан сўнг, “ n r b nk” акциядорлик жамияти ва “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳамда “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 5 мартда 16-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки жавобгар “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 21 октябрда тузилган 3-сонли бош кредит шартномаси бўйича “ n r b nk” акциядорлик жамияти “ r stb nk” хусусий акциядорлик банкининг ўрнига янги 2 кредитор бўлиши ҳамда “ r stb nk” хусусий акциядорлик банкининг жавобгардан 10 354 672 999 сўм миқдорида пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқлари “ n r b nk” акциядорлик жамиятига ўтказилган. Аниқланишича, “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки томонидан кафил “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамидан 2023 йил декабрь ойидан 2024 йил февраль ойларида жами 2 174 721 407,61 сўм миқдорда пул маблағлари ечиб олинган. Юқоридагиларга биноан, даъвогар кафилнинг розилиги олинмаган ҳолда бош кредит шартномасига қўшимча келишув тузилиб, кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартирилганлиги жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлиши белгиланганлиги, шу сабабли кафиллик бекор бўлган деб ҳисобланишини, банк томонидан кафил ҳисобидан 2 174 721 407,61 сўм маблағ ноқонуний ечиб олинганлиги асоси билан даъво билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бош кредит шартномаси бўйича қарздор томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Натижада кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликлар кафилдан ундирилишига сабаб бўлган. ФКнинг 298-моддаси биринчи қисмига кўра, кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандида, кредит фоиз ставкаси 22 фоиз, кафиллик миқдори эса 15 000 000 000 сўм деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/50-сонли қарорининг 34-бандида кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилган бўлса, асосий мажбуриятга ўзгартириш киритилган пайтдан кафиллик бекор бўлиши, асосий мажбуриятнинг ўзгариши унинг учун жавобгарликнинг 3 ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлигини исботлаш мажбурияти кафилга юклатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда бош кредит шартномасига қўшимча келишув билан киритилган ўзгартиришлар даъвогарнинг розилигисиз тузилганлиги ҳолати кафилликни бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Сабаби, кафиллик шартномасида кафиллик миқдори 15 000 000 000 сўм деб белгиланган бўлиб, гарчи бош кредит шартномаси бўйича қўшимча келишувга асосан кредит маблағларининг фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартирилган бўлса-да, ушбу ҳолат даъвогарнинг кафиллик бўйича мажбурият микдори, яъни унинг жавобгарлигини ошишига олиб келмаган. Қолаверса, даъвогар томонидан кредит шартномасига қилинган қўшимча келишуви, кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлиги исботлаб берилмади ва бу ҳақда бирон-бир асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шу боисдан банк томонидан кафилнинг ҳисоб рақамидан 2 174 721 407,61 сўм маблағ ечиб олинган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан ечиб олинган 2 174 721 407,61 сўм маблағ айнан қайси кредит қарздорлик ҳисобига олинганлиги ўрганилмасдан, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинган. Аниқланишича, банк томонидан тақдим этилган кафиллик шартномасига асосан “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамидан талабнома билан ундирилган маблағнинг қарздорнинг кредитига сўндириш учун йўналтирилганлиги тўғрисидаги маълумотига кўра, 2 174 721 407,61 сўм маблағнинг 1 666 144 272,35 сўми муддати ўтган асосий қарз учун, 487 497 817,22 сўми кредит фоизи учун, 13 194 464,06 сўми эса пеня учун сўндирилганлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда сўзсиз тартибда пеня ундириб олиш кўрсатилмаган. ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. 4 Юқоридагилардан кўринадики, кредитор неустойкани талаб қилиши мумкин, бироқ уни сўзсиз тартибда ечиб ололмайди. Шу боисдан, биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, даъвони қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинган. Ҳолбуки, банк томонидан асоссиз равишда 13 194 464 сўм миқдорида пеня ҳисобланиб, ушбу пул маблағи ечиб олинган. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати, жавобгардан даъвогар фойдасига асоссиз ечиб олинган 13 194 464 сўм миқдоридаги пул маблағи ундирилиши лозим деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган бошқа важлари эса ўз тасдиғини топмайди. Хусусан, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 4-1201-2402/3116-сонли иш юзасидан 2025 йил 19 майдаги қарори билан, судлов ҳайъати ФКнинг 298-моддасига хавола қилган ҳолда кредит шартномаси асосида тузилган қўшимча кредит шартномаларида кредит учун фоиз миқдори 24 фоиз этиб белгиланганлигини қайд этган. Гарчи, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 4-1201-2402/3116-сонли иш юзасидан 2025 йил 19 майдаги қарорида юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланган бўлса-да, бироқ ушбу қарор билан кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кафилликни бекор бўлиши мумкинлигини берувчи асослар келтирилмаган ва бу ҳолатлар юзасидан баҳо берилмаган. Қоларверса, ушбу қарор билан кафил “BRK Im x” масъулияти чекланган жамиятининг “ n r b nk” акциядорлик жамияти ўртасидаги муносабатлар юзасидан келиб чиққан низо кўриб ҳал этилган. Шу боис, ушбу қарор билан аниқланган ҳолатлари мазкур ишдаги аниқланган ҳолатларга бевосита боғлиқлиги мавжуд эмас. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асос бўлиши қайд этилган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикояти ва протестини қисман қаноатлантиришни хамда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ 43 230 539 сўм давлат божи ва апелляция инстанцияда кўриш билан боғлиқ 21 615 269 сўм давлат божи ундиришни, жавобгардан Республика 5 бюджетига ишни биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ 263 889 сўм давлат божи ва апелляция инстанцияда кўриш билан боғлиқ 131 944 сўм давлат божи ундиришни, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатларини тарафлар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, қарор қилади: “BRK Im x” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти ва Гулистон шаҳар прокурорининг апелляция протести қисман қаноатлантирилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан даъвогар “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 194 464 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. “BRK Im x” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанцияларда кўриш билан боғлиқ 64 845 808 сўм давлат божи ундирилсин. “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанцияларда кўриш билан боғлиқ 395 833 сўм давлат божи ундирилсин. “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ ҳайъат аъзолари: И.Матмуратов Н.Сангиров Б. Исаков 6