← Назад
Решение #2866936 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| нинг | 4 | — | law | |
| СКнинг | 104 | — | law | |
| СКнинг | 105 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 15 | — | law | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| ФКнинг | 990 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/7951-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 23 октябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Т.Ғаффоровнинг котиблигида, Термиз
шаҳар прокуратурасининг вакили – Р.Хусанов, даъвогар вакиллари –
Н.Худайқулов, Х.Абулқосимов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “
r b d
t ” АЖнинг манфаатида жавобгар –
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/7951-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “
r b d
t ”
АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) орқали бюджетдан 955467232 сўм қайтариб ундиришни ва
662845863 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, “Агробанк” АТБ,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил, Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган.
Палата даъво аризада ишни ўзининг вакилини иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибди олдиндан
хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига
вакилининг иштирокини таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга
кўра суд ишни келмаган шахсларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, олдин мазкур низо бўйича иқтисодий судларга мурожаат
қилинмаганлигини, жавобгарга ва Ўзбекистон Республикаси солиқ
қўмитасига берилган мурожаатларга аниқ жавоб берилмаганлигини, ортиқча
ундириб олинган маблағлар тан олинмасдан ва қайтарилмасдан
келаётганлигини, маъмурий суднинг қарори устидан шикоят қилмаган бўлса-
да жавобгар унинг ижросини таъминламаётганлигини, пул маблағларини
асоссиз ундириш оқибатида уларга зарар етказилганлигини маълум қилиб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокуратурасининг
вакили даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида фикр
билдирди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 июндаги «Солик мамуриятчилигини ислох
килиш даврида бизнес учун кулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари
тугрисида»ги ПФ-162-сон Фармонига мувофик 2022 йил 1 июлдан бўш
турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чикариш майдонлари, яшаш учун
мулжалланмаган
иншоотлар,
шунингдек,
тугалланмаган
курилиш
объектларига хамда ушбу объектлар билан банд булган ер участкаларига
нисбатан юридик шахсларнинг фойдаланилмаётан объектларига солинадиган
мол-мулк солиғи ва юридик шахсларнинг фойдаланилмаётган объектларидан
юкори ставкаларда олинадиган ер солигининг оширилган ставкаларини
қўллаш, солик имтиёзлари ва преференцияларнинг амал килишини тухтатиш
тартибига асосан бекор килинган.
Жавобгар ходимлари томонидан даъвогарнинг фойдаланилмаётган
объектларига солинадиган мол-мулк солиғи тўлови бўйича шахсий
варақасида мавжуд бўлган ортиқча тўловларни қайтармаслик мақсадида
даъвогарнинг шахсий варақасига 30.10.2024 йилда 2020 йил январ-октябр
ойларига учун 140 958 944,11 сўмдан жами 986 712 608,77 сўм тўлаш учун
суммалар бир марталик операциялар билан киритилган.
Шунингдек,
жавобгар
ходимлари
томонидан
даъвогарнинг
фойдаланилмаётган объектларидан юқори ставкаларда олинадиган ер солиғи
тўлови бўйича шахсий варақасида мавжуд бўлган ортиқча тўловларни
қайтармаслик мақсадида даъвогарнинг шахсий варақасига 30.10.2024 йилда
2020 йил январ-октябр ойлари учун 6 331 459,24 сўмдан жами 44 320 214,68
сўм тўлаш учун суммалар бир марталик операциялар билан киритилган.
Жавобгар томонидан жами 1 031 032 823,45 сўм қонунга хилоф
равишда даъвогар ҳисобидаги ортиқча тўловлар суньий равишда яширилиб,
даъвогарга зарар келтирилганлиги аниқланган.
Даъвогарнинг мол-мулк ва ер солиғи буйича ортиқча тўловларини
қайтариш ҳақидаги мурожаатлари инобатга олинмасдан ва қайтариб
берилмасдан келган. Шунинг учун даъвогар томонидан 2022 йил 1 июлдан
бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида тўлов кечиктирилган
икки ярим йил учун 662 845 863 сўм фоизлар ҳисобланган.
Солиқ органи томонидан солиқларнинг ортиқча тўланганлиги факти
бўйича ўзаро солиштириш далолатномаси тузилмаган, ортиқча тўланган
солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида қарор қабул
қилинмаган.
Термиз туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 28 апрелдаги 51901-2508/227-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ходимлари
томонидан даъвогарга нисбатан 1031032823,45 сўм қарздорлик ҳисоблаб,
ортиқча тўловларни яшириш ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган ва
жавобгар зиммасига солиқ материалларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти
юклатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу суд қарорига нисбатан эътироз
билдирилмаган бўлса-да, унинг ижроси таъминланмасдан қолган.
Шунингдек, суд мажлиси бир неча марта кейинга қолдирилиб,
жавобгарга мажбурият юкланган бўлса-да, жавобгар вакиллари суд
мажлисларига келишмади, ортиқча ҳисобланган солиқларнинг асослари ва
ҳисоб-китобини, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 28
апрелдаги ҳал қилув қарори ижросини ҳамда бошқа суд талаб қилган
далилларни тақдим этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги
“Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик
кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра,
судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун
ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва
Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга
эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (СК)нинг 4-моддасига кўра
солиқ солиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонунчиликка
мувофиқ амалга оширилади. Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш
кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган
муносабатларга нисбатан қўлланилади.
СКнинг 104-моддасига кўра солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига
солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани ушбу Кодекснинг 103моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳисобга олиш солиқ органлари
томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Ортиқча тўланган солиқ
суммасини солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор
солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган
кундан эътиборан ёки агар солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан у
тўлаган солиқларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, бундай
биргаликдаги солиштириш далолатномаси солиқ органи ва солиқ тўловчи
томонидан имзоланган кундан эътиборан ёхуд суднинг тегишли қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчига ушбу Кодекснинг 103моддаси қоидалари инобатга олинган ҳолда, унинг ёзма аризасига кўра,
бундай ариза солиқ органи томонидан олинган кундан эътиборан ўн беш кун
ичида, Тадбиркорлик субъектларининг юқори барқарорлик рейтингига эга
бўлган тадбиркорлик субъектларига эса (бундан давлат корхоналари ҳамда
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно) уч кун ичида қайтарилиши лозим
(бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно). Солиқ органи ортиқча тўланган
солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги
қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган
кундан эътиборан уч кун ичида хабар қилиши шарт. Агар ортиқча тўланган
солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш ушбу модданинг тўртинчи
қисмида белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган
муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати
бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади. Ҳисобланган
фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси
қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул
қилинади.
СКнинг 105-моддасига кўра ортиқча ундирилган солиқ суммаларини
ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи
томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган
кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил ичида
берилиши мумкин. Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ
тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган
кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз
кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган
кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган)
кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари
ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига
тенг этиб қабул қилинади. Агар солиқ ортиқча ундирилгани факти
аниқланган бўлса, солиқ органи ортиқча ундирилган солиқ суммасини,
шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда
ортиқча ундирилган суммага ҳисобланган фоизларни ҳисобга олиш ва (ёки)
қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли Қарорига мувофиқ солиқ
қонунчилигига кўра, солиқ тўловчилардан ундирилган солиқлар ва йиғимлар
белгиланган тартибда бюджет тизимига (бюджетга ва давлат мақсадли
жамғармаларига) йўналтирилиши сабабли, ортиқча тўланган ёки ортиқча
ундирилган солиқларни қайтариш ёки ундириш тўғрисидаги даъво
қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорида ундириладиган сумма бюджет
тизимидан қайтарилиши кўрсатилиши лозимлиги ҳамда бундай ҳолатда
судлар Солиқ кодексининг 12-бобида назарда тутилган нормалар
қўлланилишига эътибор қаратиш ҳақида судларга тушунтириш берилган.
ФКнинг 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс
ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
ФКнинг 15-моддасига кўра давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул
қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга
етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органи томонидан қопланиши лозим.
ФКнинг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)
туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек
юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни
етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
ФКнинг 990-моддасига кўра давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар
суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан агар тараф суд томонидан талаб
этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган
муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан
олинган деб ҳисобланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 73-моддасига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки
маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни
кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки
маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи
шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийдир.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Даъвогарнинг ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ва
қайтариш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, давлат
бюджетидан фоизларни ундириш талабини асословчи етарли далиллар
мавжуд эмас.
Суд ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларга тўлиқ ва холис баҳо
бериб, даъвони қисман асосли деб ҳисоблайди ва шу боис уни қисман
қаноатлантириб, жавобгардан ортиқча ундирилган 955467232 сўм пул
маблағини даъвогар фойдасига ундиришни, даъвогар фойдасига 41200 сўм
почта харажатини ундиришни, фоиз ундириш талабини рад этишни ва
даъвогардан 13256918 сўм давлат божини Республика бюджетига
ундиришни, жавобгар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасидан тегишли давлат бюджети
ҳисобидан “
r b d
t ” АЖ фойдасига 955467232 сўм ортиқча тўланган
пул маблағи қайтарилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасидан “
r b d
t ” АЖ
фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
“
r b d
t ” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 13256918 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов