← Назад
Решение #2866944 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/1825-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Хўжаназаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья А.Тўйчиев
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Фаязов
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар
2025 йил 23 октябрь
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов, М.Фаязовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, даъвогар “****”
масъулияти чекланган жамияти вакили **** (2025 йил 3 январдаги 2-сонли
ишочнома асосида), жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти вакили
**** (2025 йил 24 мартдаги 7-сонли ишочнома асосида) иштирокида, даъвогар
“****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “****” масъулияти
чекланган жамиятидан 1.443.458.677 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025
йил 18 июлдаги қарори устидан “****” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган тафтиш шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 1 августда 2024 йил ҳосили учун
тайёрланган уруғлик буғдойни ҳақ эвазига таёрлаб бериш тўғрисида 08/23сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ буюртмачи, қайта ишловчига ўзининг
корхонасида ишлаб чиқарилган тозаланмаган ва дориланмаган уруғлик
буғдойни қайта ишлаш учун шартноманинг 1-иловасида қайд этилган
миқдордаги нави ва авлоди бўйича давлат стандартларидаги йўқотишни
ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун
тўловни амалга ошириш, қайта ишловчи эса тайёрланган уруғлик буғдойни
нави ва авлоди бўйича қадоқланган ҳолда қайтариш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 390.530 кг буғдойни
дорилаш ва тозалаш хизматлар учун 274.289.963 сўм миқдорида бажарилган
ишлар бўйича 2023 йил 19 августдаги 19-сонли электрон ҳисоб-варақ фактура
юборилган.
Даъвогар дориланган ва қадоқланган 73.800 кг “Краснадар Элита”
навли уруғлик донни жами 246 гектар ер майдонига 2024 йил ғалла ҳосили
учун экилган. Шунингдек, 113.000 кг уруғлик буғдой дони 2024 йил ғалла
ҳосили учун тумандаги фермер хўжаликларига экиш учун тарқатилган.
Бироқ, 2024 йил ғалла ҳосили учун экилган уруғлик дон экин
майдонларида униб чиқмаган ва бу тўғрисида даъвогар масъуллари ва фермер
хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларида
комиссия тузилиб, далолатномалар расмийлаштирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1.443.458.677 сўм зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 мартдаги ажрими билан
ишга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги
қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини баҳолаш маркази ва
Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 2 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1.443.458.677 сўм зарар ва 37.500 сўм почта харажати ундирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2025 йил 18 июлдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2025 йил 2 майдаги ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Тафтиш шикоятида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 18 июлдаги
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 2 майдаги ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган давъогар вакили суд кассация
инстанцияси судининг қарори асоссизлигини, мутахассислар томонидан
экилган уруғликнинг унувчанлиги ўрганилганлиги, унувчанлик миқдорининг
паст бўлиши уруғлик донни тозалаш ва дорилаш жараёни бузилганлиги,
чигитни дорилаш учун ишлатиладиган дори билан ишлов берилганлигини,
судга уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан сохта маълумот
берилганлигини билдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар даъвогар билан уруғлик
ғалла донини тозалаш-саралаш, дорилаш ва қадоқлаш хизматларини кўрсатиш
бўйича шартнома тузилганлигини, дорилаш жараёнида даъвогар вакили
иштирок этганлигини, дорилаган уруғлик доннинг сертификати ва
гувоҳномаси бўлмаганлигини, дорилашда чигитни дорилаш учун
ишлатиладиган доридан фойдаланилмаганлигини, даъвогар томонидан
сифатсиз уруғлик берилганлигини билдириб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини, тафтиш шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2023 йил 1 августда 2024 йил ҳосили учун тайёрланган
уруғлик буғдой донинн ҳақ эвазига таёрлаб бериш тўғрисида 08/23-сонли
шартнома тузилган.
Ушбу шартномага кўра, жавобгар тозаланмаган ва дориланмаган
уруғлик буғдой донни тозалаш-саралаш, дорилаш ва қадоқлаш хизматларнии
бажариш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича 390.530 кг “Краснадар Элита” навли
буғдой донини дорилаш ва тозалаш хизматлари учун 274.289.963 сўм
миқдорида бажарилган ишлар 2023 йил 19 августдаги 19-сонли электрон
ҳисоб-варақ фактура билан даъвогарга юборган. Даъвогар томонидан
бажарилган ишларни 19-сонли электрон ҳисоб-варақ фактура асосида тегишли
тартибда қабул қилиб олган.
Даъвогар дориланган ва қадоқланган “Краснадар Элита” навли буғдой
уруғлик дони 246 гектар ер майдонига 2024 йил ғалла ҳосили учун экилган.
Шунингдек, 113.000 кг уруғлик буғдой дони 2024 йил ғалла ҳосили
учун тумандаги “Ҳалқобод назари”, “Жохон Озод”, “Юмшоқ Чаноқ”, “Янги
навбахор пахталари”, “Ҳаёт буюк”, “Бирлик учқуни”, “Дуоба замини”,
“Сойкечар” ва “Наруз кластер” фермер хўжаликларига экишга тарқатилган.
Бундан ташқари, жами 156.610 кг “Краснадар Элита” навли буғдой уруғлик
дони 2024 йил ғалла ҳосили учун тумандаги “Самандар-Бехзод пахтаси”,
“Воха чўл пахтаси”, “Зомин агро Ан”, “Зиёдбек Зохидбек даласи”, “Зомин
чашма тоғлари”, “Мажнунтол япроғи”, “Нормурод бобо хирмони”, “Сарбон
Сухроббек”, “Темур Сара Пахтаси”, “Туроннинг Сардори”, “Худойберди
даласи”, “Юксак Дала мўжизаси”, “Саман Тулпор тумори”, “Давонсой АБ11”, “Боғи адан сахифа”, “Охунжон-С”, “Ёйилмада қудратли ер”, “Асқаров
Мавлонқул”, “Гараша ислоҳати”, “Қоробдол сой”. “Ўроқбой боб”, “Якка тоғ
қояси” ва “Тонги сабо шабадаси” фермер хўжаликларига экиш учун
тарқатилган.
Бироқ, ушбу 2024 йил ғалла ҳосили учун экилган “Краснадар Элита”
навли буғдой уруғлик дони юқоридаги кўрсатилган ғалла экин майдонларида
униб чиқмаганлиги аниқланган ва бу тўғрисида даъвогар ва фермер
хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларида
комиссия тузилиб, далолатномалар расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Лалмикор
деҳқончилик илмий тадқиқот институтининг 2025 йил 1 майдаги 303-сонли
хатига асосланган.
Хусусан, мутахассис сифатида жалб қилинган ходим М.Покровская
иштирокида намуналарни лабаратория шароитида унувчанлиги қўйилган ва
ҳақиқатдан ҳам олинган лабаратория таҳлили хулосаларига кўра, “Воҳа чўл”
фермер хўжалигида унувчанлик миқдори 36 фоиз ва “Самандар Бехзод”
фермер хўжалигида экилган уруғлик намунасида унувчанлик 22 фоизни
ташкил этганлигини ва унувчанлик миқдорининг паст бўлишининг асосий
сабаблари, уруғлик ғаллани тозалаш ва дорилаш жараёнида техникавий қўпол
равишда бузилганлиги, яъни уруғлик буғдойни дорилаш жараёнида ортиқча
дори воситаси ва сув билан аралаштириш жараёнида эса меъёр
кўрсаткичларига амал қилинмаганлиги, шунингдек, уруғлик буғдойни
дорилаш жараёнида махсус дорилагич препаратлар билан эмас балки чигитни
дорилайдиган махсус препарат билан дорилаганлиги тўғрисидаги лабаратория
таҳлили хулосаларини асос сифатида кўрсатган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2021 йил 12 октябрдаги “Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг
навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги 641-сонли қарорининг
1-иловаси билан Пахтакор туманида оригинал, элита ва кейинги авлодларга
мансуб уруғлик бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалик корхоналарини танлаб олиш хамда 2023 йил ғалла ҳосилидан
сифатли ва сара уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун фермер
хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари ўртасида танлов ўтказиш
бўйича туман комиссиясининг 2022 йил 16 августдаги 01-1769-сонли умумий
йиғилиш баёнига асосан даъвогар 30 гектар майдонда уруғлик ғалла
етиштириш хуқуқига эга бўлган.
Даъвогар томонидан ушбу уруғлик ғалла майдонининг 15 гектарига
юқори авлодли “Аликсеевич” номли супер элита, қолган 15 гектарига
“Ўзбекистон-25” навли супер элита авлоди экилган.
Баён этилган қарорнинг 3-иловасига кўра “Уруғлик учун экилган
майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби
тўғрисидаги низом”га асосан Пахтакор туманида 2023 йил ҳосилидан
апробация ишчи гуруҳи томонидан апробация дала кўриги ўтказилиб, ишчи
гуруҳ хулосасига кўра жамият томонидан 15 гектар майдонга экилган
“Аликсеевич” супер элита нави ҳамда 15 гектар экилган “Ўзбекистон-25”
супер элита навли уруғлик ғалла майдонида уруғлик учун яроқсиз деб
топилган.
Ўзбекистон Республикаси ”Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни
26-моддасининг биринчи қисмига кўра уруғликларни реализация қилишга
уларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари кўрсатилган мувофиқлик
сертификати мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қайд
этилган 641-сонли қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Уруғлик донни
қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 113-банди 4-хатбошисига кўра, уруғлик дон
тўдаларини реализация қилишга уларнинг генетик (нав) ва экинбоплик
сифатлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда
рухсат берилади.
Аниқланишича, даъвогарга ғалланинг “Краснодар 99” навининг элита
авлоди етиштириш учун 2024 йил ҳосилига уруғлик етиштириш тақсимоти
тасдиқланмаган ҳамда фермер хўжаликларига “Краснодар 99” уруғлик
навининг реализация қилиш учун мувофиқлик сертификати берилмаган.
Даъвогар томонидан 2024 йил ғалла ҳосили учун 2023 йил август ойида
олинган уруғлик буғдойнинг фермер хўжаликлари ғалла майдонида
экилганлиги ва ушбу уруғликнинг униб чиқмаганлигига оид 2023 йил октябрь
ойида расмийлаштирилган далолатномаларни далил сифатида тақдим қилган.
Бироқ, ғалла майдонига экилган уруғлик буғдойнинг яроқсизлиги
сабабли униб чиқмаганлиги асослантирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтириш
берилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, моддий ва процессуал нормаларни нотўғри
қўллаган холда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри қарор
қабул қилган.
Кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаганлиги, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги боис, Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 2 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятидаги мутахассис
хулосаси олинганлиги, етказилган зарарнинг уруғликни тозалаш ва дорилаш
технологиясининг бузилганлиги, нотўғри қадоқланиши билан боғлиқ ҳолда
келиб чиққанлиги ҳақидаги важлари билан келиши бўлмайди.
Чунки, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг судга
тақдим этилган хатида даъвогар уруғлик доннинг лаборатория шароитида
унувчанлигини аниқлаш бўйича расмий мурожаат қилинмаганлиги, даъвогар
далаларга экилган уруғлик буғдойнинг униб чиқмаганлиги бўйича оғзаки
амалий ёрдам бериш сўралганлиги, унувчанлик миқдорининг паст бўлиши
сабаблари бўйича хулоса берилмаганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, даъвогар томонидан етказилган зарарнинг уруғликни
тозалаш ва дорилаш технологиясининг бузилганлиги, нотўғри қадоқланиши
билан боғлиқ ҳолда келиб чиққанлиги асослантирилмаган.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган
суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан ишни тафтиш инстанциясида
кўриш билан боғлиқ 21.651.880 сўм давлат божини республика бюджетига,
Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит рақамига 103.000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПК 118, 308, 3244, 3246, 3247 - 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг 2025 йил 18 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “****”
масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 21.651.880 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.Қаххоров
ҳайъат аъзолари
С.Қувватов
М.Фаязов